Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / “Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Самарқанд вилоят бўлимининг вазифалари ва функциялари
  Чоп этиш версияси  

“Саноатгеоконтехназорат” давлат инспекцияси Самарқанд вилоят бўлимининг вазифалари ва функциялари

Қуйидагилар«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг асосий вазифалари ҳисобланади:

  • юридиква жисмоний шахсларнинг саноат ва радиация хавфсизлиги, газ таъминоти, ерқаърини геологик ўрганишда ер ости бойликларидан фойдаланиш ва уларни муҳофазақилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал хом ашёни қайта ишлаш,шунингдек кон ишларини геология-маркшейдерлик хизмати билан таъминлашсоҳасидаги қонун ҳужжатлари ва норматив-техник ҳужжатлар талабларига риояқилишлари юзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • саноатва радиация хавфсизлиги, шунингдек кон назорати соҳасида олдини олишчора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • газхўжалиги тизимида ҳамда кўп квартирали турар жойлар ва республикакоммунал-маиший объектларининг газ таъминотида хавфсизлик таъминланишининазорат қилиш;
  • «Саноатгеоконтехназорат»давлат инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйича норматив-ҳуқуқий ванорматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда қабул қилиш;
  • саноатхавфсизлиги экспертизаси, саноат хавфсизлиги соҳасида фаолият кўрсатувчимутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимларини жорий этиш ҳамдауларнинг фаолияти ва ривожлантирилишини таъминлаш.

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифаларни бажаришдоирасида қуйидаги функцияларни амалга оширади:

а) назорат-профилактика фаолияти соҳасида:

  • вазирликлар,давлат қўмиталари, идоралар билан келишган ҳолда ишлаб чиқаришлар(технологиялар), объектлар, асбоб-ускуналар ҳамда потенциал хавфли ишлабчиқаришлар ва технология объектларига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларрўйхатини белгилайди ва тасдиқлайди;
  • геология-қидирувишларини олиб боришда ва кон ишларини геология-маркшейдерлик хизматлари билантаъминлашда қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилади;
  • ЎзбекистонРеспубликаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бошқармаси мутахассисларини,корхоналар ва илмий муассасаларнинг соҳа бўйича экспертларини жалб этган ҳолдагеология-қидирув ишлари ҳажми, сифати ва ушбу ишлар натижаларинингҳаққонийлигини белгиланган тартибда мустақил текширишларни амалга оширади;
  • фойдаланишучун лицензия берилган ер қаъри участкаларида дастлабки текшириш ўтказади,шунингдек кейинчалик фойдали қазилмалар қазиб олишнинг келишилган ҳажмларига ваконлардан фойдаланиш тартибига риоя этилишини назорат қилади;
  • ЎзбекистонРеспубликаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фойдали қазилмалар захиралари бўйичадавлат комиссияси томонидан захираларни тасдиқлашда қабул қилинган қарорлар вахулосаларнинг ер қаъридан фойдаланувчилар томонидан бажарилишини назоратқилади;
  • минералхом ашёни қазиб олишда ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг нормативданортиқча йўл қўйилган йўқотишларини аниқлайди;
  • корхоналар,ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисми, кон фаввораларига қарши курашишбўлинмалари, газдан қутқариш ва авария-диспетчерлик хизматларининг содир бўлишэҳтимоли бўлган аварияларнинг тарқалишига йўл қўймаслик ҳамда уларнингоқибатларини тугатишга тайёрлигини назорат қилади, шунингдек кўрсатиб ўтилганбўлинмаларни жойлаштириш схемаларини келишиб олади;
  • ЎзбекистонРеспубликасининг ҳарбийлаштирилган кон-қутқариш қисмига тезкор ва методикраҳбарликни амалга оширади;
  • иқтисодиётнингтегишли тармоқларида саноат ва радиация хавфсизлигини таъминлаш тизиминитакомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • саноатхавфсизлиги экспертизасини ўтказиш тартибини ва экспертиза хулосаларинирасмийлаштиришга талабларни белгилайди;
  • хавфлиишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги экспертизасини ташкил этади;
  • тураржойлар ва коммунал-маиший объектларнинг газ хўжалиги тизимида саноатхавфсизлигини таъминлаш соҳасида коммунал-маиший корхоналар хизматларитомонидан норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларнинг бажарилишинитекширади ва мониторингини олиб боради;
  • ўзназоратидаги корхоналар ва объектларни фойдаланишга қабул қилиш давлаткомиссиялари таркибида қатнашиш учун вакилларни тайинлайди, ушбу объектлардафойдаланиш учун қабул қилиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилади;
  • ўзваколатлари доирасида республика даражасида ионловчи нурланиш манбаларинингдавлат томонидан ҳисобга олиш ва назорат қилишни, миллий реестри юритилишинитаъминлайди;
  • хавфлиишлаб чиқариш объектларининг давлат реестрида хавфли ишлаб чиқариш объектлариҳисобини юритади;
  • юқоритехноген хавфли ҳудудларнинг давлат кадастри юритилишини мувофиқлаштиради;
  • хавфлиишлаб чиқариш объектидан фойдаланишга, назоратдаги объектларда авариялар ваишлаб чиқаришда жароҳатланишнинг олдини олиш бўйича тадбирларни ишлаб чиқиш ваамалга оширишга ташкилотларнинг тайёрлигини назорат қилади;
  • саноатхавфсизлиги декларацияларини ишлаб чиқиш ва тақдим этишнинг тўғрилигимониторингини амалга оширади;
  • ишлаётганва қурилаётган хавфли ишлаб чиқариш объектлари саноат хавфсизлигинингдекларация этилишини назорат қилади;
  • газназорати объектларини, босим остида ишловчи буғ ва сув иситиш қозонларини,идишларни, буғ ва иссиқ сув қувурларини ва кўтариш иншоотларини рўйхатданўтказади;
  • аварияларва ишлаб чиқаришда жароҳатланишларнинг олдини олиш мақсадида саноат, радиацияхавфсизлиги ва ер қаъри бойликларини муҳофаза қилиш талабларини тарғиб қилади;

б) нормативларни тартибга солиш соҳасида:

  • саноатва радиация хавфсизлиги, ер қаъридан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш,саноат хавфсизлиги соҳасидаги эксперт ташкилотларини аккредитация қилиш ҳамда«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ваколатига кирувчи бошқа масалаларбўйича норматив-ҳуқуқий ва норматив-техник ҳужжатларни ишлаб чиқади вабелгиланган тартибда қабул қилади;
  • саноатдаишларни бехатар олиб бориш, асбоб-ускуналарни лойиҳалаш, тайёрлаш, қуриш ваишлатиш, ер қаърини геологик ўрганишда улардан фойдаланиш ва уларни муҳофазақилиш, фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва минерал хом ашёни қайта ишлаш бўйичаталаблардан иборат бўлган давлат стандартлари ҳамда бошқа норматив ҳужжатларлойиҳаларини кўриб чиқади ва белгиланган тартибда келишиб олади, шунингдек ушбумасалалар бўйича қоида ва нормаларни тасдиқлайди;
  • фойдалиқазилмалар конларини қазиб олувчи корхоналар ва объектларни тугатиш ваконсервация қилишда ер қаъри бойликларидан фойдаланувчилар томонидан бажарилишикерак бўлган техник талабларни белгилайди (ишларнинг хавфсизлиги, фойдалиқазилмалар конларини ишга туширишда ер қаъри бойликларини муҳофаза қилиш ҳамдаиқтисодиёт тармоқларида фойдаланишга яроқли бўлган кон маҳсулотларини сақлашқисми бўйича);

в) рухсат бериш фаолияти соҳасида:

  • ўзваколатлари доирасида фаолиятнинг айрим турларини лицензиялашни ташкил этади;
  • «Саноатгеоконтехназорат»давлат инспекцияси ваколатларига кирувчи алоҳида иш турларига белгилангантартибда рухсатномалар беради ва уларни бекор қилади;
  • фойдалиқазилмалар конларини қазиб олиш учун, шунингдек фойдали қазилмалар қазиб олишбилан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш учункон ажратиш далолатномаларини беради;
  • қазиб олиш жараёнида қазиболинган ва йўқотилган фойдали қазилмалар захираларини қазиб олиш корхоналариҳисобидан чиқаришни келишиб олади;
  • геология-қидирувишлари лойиҳаларини, кон қазувчи ва қайта ишловчи корхоналарнинг техниклойиҳаларини, фойдали қазилмаларни қидириш ва қазиб олишда ишларни бехатар олиббориш юзасидан техник ечимларга доир кон ишлари режаларини, минерал хом ашёниқазиб олиш ва қайта ишлашда фойдали қазилмаларнинг камайиши ва майдалашувинормативларини келишиб олади;
  • шахталар(конлар)нинг бир тоифадан бошқа тоифага ўтказилишини тасдиқлайди ва келишиболади;
  • нефть-газқудуқларини фойдаланишга, тугатишга ва консервацияга бериш далолатномалариникелишиб олади;
  • ишларнингайрим масъулиятли технологик босқичларини, технологик регламентларни вабошқаларни олиб бориш иш режаларини келишиб олади;
  • назоратдагиобъектларда саноат хавфсизлиги ва ер қаърини муҳофаза қилиш бўйича хорижийтехнологиялар ва асбоб-ускуналарни қўлланиш тўғрисидаги экспертиза хулосасиникўриб чиқади ва тасдиқлайди;
  • саноатхавфсизлиги соҳасидаги экспертиза ташкилотларини белгиланган тартибда аккредитацияқилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиради;
  • хавфли юклар ва портловчимоддаларни транзит ташишда қонун ҳужжатларига мувофиқ хулосалар беради вауларнинг назоратини амалга оширади.
  • хавфлиишлаб чиқариш объектида авария содир бўлган тақдирда бошқа шахслар ҳаёти,соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига ҳамда атроф муҳитга зарар етказилиши юзасиданжавобгарликни мажбурий суғурта қилишда хулосалар беради;

г) мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш соҳасида:

  • саноатва радиация хавфсизлиги, ер қаърини геологик ўрганиш, улардан фойдаланиш вауларни муҳофаза қилиш масалалари бўйича илмий тадқиқотлар ҳамда мутахассислартайёрлаш дастурларини шакллантиришда ва келишиб олишда қатнашади;
  • саноатва радиация хавфсизлиги ҳамда ер қаърини муҳофаза қилиш соҳасида хавфли ишлабчиқариш объектлари ходимларини тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш (билимларинитекшириш) тартибини белгилайди;

д) халқаро ҳамкорлик соҳасида:

  • саноатдаишларни бехатар олиб боришни назорат қилиш, кон назорати, атом энергетикаси ваилмий тадқиқотлар соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади,«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ваколатига кирувчи масалалар бўйичахалқаро ташкилотлар, бошқа мамлакатларнинг тегишли назорат органлари биланбелгиланган тартибда алоқа ўрнатади;
  • атомэнергиясидан тинчлик мақсадида фойдаланиш соҳасидаги халқаро шартномалар бўйичаЎзбекистон Республикаси мажбуриятларининг бажарилишини таъминлайди.

Давлат инспекцияси:

  • кўмир,кон-руда ва норуда, кимё, металлургия, нефть ва газ қазиб олиш, нефть ва газниқайта ишлаш саноатида, геология-қидирув ишларида, магистрал нефть-газ ва уларниузатиш қувурларида, ишлаб чиқариш жараёнида газдан фойдаланишда, портлаш ваёнғин хавфи бўлган объектларда, донни сақлаш ҳамда қайта ишлаш объектларида, еростида транспорт ва гидротехника қурилишларини олиб боришда, портлаш ва ёнғинхавфи бўлган қурилиш объектларида ва бошқа тармоқларнинг хавфли ишлаб чиқаришобъектларида;
  • саноатпортловчи моддалари ва портлатувчи воситаларни ишлаб чиқариш, сақлаш, ишлатишва ҳисобга олишда;
  • газ,нефть ва уларнинг маҳсулотлари узатиладиган магистрал қувурларни, шаҳарлар вааҳоли яшаш жойларини, кўп квартирали уй-жойларни газ билан таъминлаштизимларини, шунингдек нефть маҳсулотларини, табиий ва суюлтирилган(пропан-бутан) газларни ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боғлиқобъектларни лойиҳалаш, қуриш, ишлатиш ва таъмирлашда;
  • ерқаъри бойликларидан фойдаланишда ва уларни муҳофаза қилишда, кон ишларинигеология-маркшейдерлик хизматлари билан таъминлашда, шу жумладан углеводородконларини қидиришда, нефть ва газ қудуқларини қазишда, уларни синаб кўришда ваишлатишга тайёрлашда;
  • портлашва ёнғин хавфи бўлган, назорат остидаги ишлаб чиқаришлар ҳамда объектларниқуришда, реконструкция қилишда, улардан фойдаланишда ва уларни таъмирлашда;
  • радиоактивматериаллар ва рудаларни (ваколатига кўра), ионловчи нурланиш манбалари мавжудбўлган буюмларни ташиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ва уларни кўмиб ташлаш,қазиб олиш, қайта ишлаш ва ҳисобга олишда, ядро объектларидан ва ионловчинурланиш манбаларидан фойдаланувчи ёки уларни олувчи бошқа объектларданфойдаланишда;
  • кўтаришиншоотларини, буғ ва сув иситиш қозонларини, босим остида ишлайдиган идишларни,буғ ва иссиқ сув қувурларини, шунингдек назорат остидаги бошқа объектларниишлаб чиқиш, лойиҳалаш, тайёрлаш, монтаж қилиш, таъмирлаш ва уларданфойдаланишда;
  • хавфли юклар ва портловчи моддаларни транзит ташишда ўз ваколатигамувофиқ давлат назоратини амалга оширади.

«Саноатгеоконтехназорат»давлат инспекцияси ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдекўз таркибий бўлинмалари ва идоравий мансуб ташкилотлари орқали амалга оширади.


Охирги ўзгариш: 23/03/2016 10:45 Кўрилганлиги: 828
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1438 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 269 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг