Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / “Самарқандавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти
  Чоп этиш версияси  

“Самарқандавтойўл” ҳудудий йўллардан фойдаланиш ташкилоти

1. Ташкилотнинг асосий мақсади: 

Вилоят ҳудудида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари ва уларнинг таркибидаги муҳандислик иншоотларини сақлаш, таъмирлаш, қуриш ва қайта қуриш ишларини йўл соҳасидаги муассиснинг ягона техник сиёсати асосида амалга ошириш ҳисобланади.

2. Қуйидагилар ташкилотнинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Вилоятда умумий фойдаланиладиган автомобиль йўлларини давлат томонидан бошқарадиган махсус ваколатли идора бўлиб ҳисобланади;

·     Вилоят ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғида узлуксиз қатновни таъминлаш мақсадида ўзининг таркибига кирувчи корхона ва ташкилотларнинг техникавий, ишлаб чиқариш ва иқтисодий фаолиятини мувофиқлаштириш, шунингдек пудрат ишларини бажаришда юқори фойда олиш учун шарт-шароит яратиш;

·     Вилоят ҳудудидаги умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари тармоғининг Ўзбекистон Республикасининг "Автомобиль йўллари тўғрисида"ги Қонунида белгиланган тартибда сақлаш ва фойдаланишни ташкил этиш ва бевосита мазкур қонунга амал қилинишини таъминлаш;

·     Вилоят ҳудудида жойлашган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш, жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари бўйича буюртмачилик вазифасини амалга ошириш;

·     Вилоят йўл хўжаликлари манфаатларидан келиб чиқиб, вилоят ҳудудидаги тасарруфида бўлган умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини лойиҳалаш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш бўйича вилоятдаги йўл хўжаликларини бошқаришда ягона техник сиёсатни олиб бориш;

·     Вилоятдаги йўл хўжаликларининг молиявий, моддий-техник ресурслардан самарали фойдаланишда барча йўл корхоналарининг фаолиятини мувофиқлаштириш;

·     Ташкилотлар таркибига кирувчи корхоналарнинг биргаликдаги ҳаракатлари билан ишлаб чиқаришда хомашё, материал ва ишлаб чиқариш кучлари, ишлаб чиқариш қувватини ошириш, илғор техника, технология, материалларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш ва илмий-техникавий тадқиқотларни ташкил қилиш;

·     Давлат органлари, бошқа корхона ва уюшмалар билан ўзаро ҳамкорликда ўз таркибига кирувчи корхона ва ташкилотлар манфаатларини ҳимоя қилиш;

·     Меҳнат жамоаларининг ижтимоий ривожланиши масалаларини ҳал қилишда таркибидаги корхоналарга ёрдам бериш;

·     Шартномалар асосида умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларида кўприклар ва йўл ўгказгичларни қуриш, таъмирлаш, сақлаш ва бошқа турдаги пудрат ишларини бажариш;

·     Ишлаб чиқаришнинг техникавий ва ашёвий таъминоти, аниқ иш бажарувчини танлаш, иш ҳақи тўлашни ўрнатилган тартиб ва усулларни қўллаш, ишчи-хизматчиларни ижтимоий ҳимоялаш ва ўзини ўзи бошқариш масалаларини мустақил ҳал қилиш, шунингдек, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларини бажариш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш;

·                Ўзаро пудрат шартномалари бўйича бошқа ташкилотлар, муассасалар ва ташкилотларга иш бажариш, хизматлар кўрсатиш;

·                Фойда олиш мақсадида Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги доирасида бошқа фаолият турлари билан шуғулланиш.

3. Лицензия ёки махсус рухсат талаб қилинадиган фаолият турлари, ўрнатилган тартибда лицензия ёки махсус рухсат олингандан сўнг амалга оширилади.


Киритилган вақти: 19/12/2015 11:32 Кўрилганлиги: 715
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1466 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 297 (20%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг