Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Самарқанд вилоят Гидрометеорология бошқармасининг вазифалари ва функциялари
  Чоп этиш версияси  

Самарқанд вилоят Гидрометеорология бошқармасининг вазифалари ва функциялари

Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси Самарқанд вилоятида гидрометеорология соҳасидаги масалаларни ҳал этиш бўйича махсус ваколатга эга давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Гидрометеорология бошқармаси вазифаларига гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш, об – ҳаво, дарёлар сувлилиги, иқлим ўзгаришининг қисқа ва узоқмуддатли прогнозланишини яхшилаш.

Зарафшон дарё ҳавзалари ва уларни ташкил этувчиларидаги гидрологик объектларнинг сув режимини кузатиш ишлари олиб борилади. Самарқанд вилоят гидрометеорология бошқармаси Самарқанд вилоятида барча ҳудудлари бўйича гидрометеорологик ва агрометеорологик кузатувларни амалга оширади. Самгидромет жавобгарлиги зонасида узоқмуддатли кузатувлар ўтказувчи станциялар жойлашган.

Фойдаланувчиларни гидрометеорологик маълумотлар ва улар асосида тайёрланган прогностик ва таҳлилий ахборотлар билан таъминлаш гидрометеорологик мониторингнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳисобланади.

Самгидромет таркибига атроф муҳит ахволини кузатиш бўйича 4 кузатув пунктлари, 4 метеорологик кузатув станция, 3 агрометеорологик кузатув пунктлари, 22 гидрологик кузатув пунктлари ва 1 метеорологик радиолокатор киради.

Самарқанд вилоят ҳудудида 1929 йилдан бошлаб метеорологик, гидрологик ва агрометеорологик кузатувлар ўтказилади. Сув объектлари, ҳаво, тупроқ шароитини экологик кузатиш ишлари эса 1972 йилдан бери ўтказилади. 


Киритилган вақти: 27/03/2016 17:41 Кўрилганлиги: 400
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг