Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Молия вазирлигининг Самарқанд вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармасининг вазифалари ва функциялари
  Чоп этиш версияси  

Молия вазирлигининг Самарқанд вилоятидаги назорат-тафтиш бошқармасининг вазифалари ва функциялари

Қорақалпоғистон Республикаси,вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалари ўзига юкланганвазифаларга мувофиқ қуйидаги функцияларни бажаради:

  • тегишлибюджетларнинг ижроси бўйича ҳудудий молия органлари ва ғазначилик бўлинмаларифаолияти юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;
  • бюджетташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилари томонидан бюджет қонунчилигигариоя этилиши юзасидан давлат молиявий назоратини амалга ошириш;
  • бюджетссудаларидан, кредит линиялари ва Ўзбекистон Республикаси томонидан ёки унингкафолати остида жалб қилинган кредитлардан (қарзлардан) мақсадли фойдаланилишиюзасидан давлат назоратини амалга ошириш;
  • давлатинвестиция дастурларини амалга ошириш учун марказлаштирилган манбаларданажратиладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат назоратиниамалга ошириш;
  • бюджеттизими бюджетларининг маблағлари ҳисобидан тўловларни амалга оширишнингнавбатлилиги, тўлиқлиги ва муддатларига риоя этилиши, иш ҳақи, пенсия, нафақа,стипендия ва уларга тенглаштирилган бошқа тўловларга нақд пул берилиши юзасиданназоратни амалга ошириш;
  • ижтимоийнафақалар ва моддий ёрдам тўловлари учун кам таъминланган оилаларга ажратилганмаблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан давлат молиявий назоратини амалгаошириш;
  • давлатмақсадли жамғармалари маблағларининг мақсадли сарфланиши юзасидан текширишларўтказиш;
  • давлатхаридлари бўйича ўтказилган тендер (танлов) савдоларининг тўғрилиги юзасидандавлат назоратини амалга ошириш;
  • ғазначиликбўлинмалари томонидан аниқланган ташкилотларнинг бюджет маблағларидан мақсадсизфойдаланишини, бюджетдан маблағ олувчиларнинг кредиторлик қарзлар суммасиниасоссиз равишда кўпайтирганлигини кўрсатувчи ҳолатлар бўйича текширишларўтказиш;
  • Давлатэҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китобжамғармаси маблағларидан белгиланган мақсадда фойдаланилиши, тўловларнинг ўзвақтида ўтиши, ҳисоб-китобларнинг тўлиқ ва ўз вақтида амалга оширилиши юзасидандавлат молиявий назоратини таъминлаш;
  • мурувватёрдами ва техник кўмаклашиш маблағларидан мақсадли фойдаланилиши юзасидантекширишлар ўтказиш;
  • пахтачиликхўжаликларидан пахта тозалаш корхоналарига қабул қилинган пахта хом ашёсиҳажмлари тўғрисидаги дастлабки ахборотларни (ПК-17 қабул қилиш квитанциялариасосида) жойларда ҳар куни тўплаш, маълумотларни минтақалар даражасидаумумийлаштириш ҳамда пахта хом ашёсини қабул қилиб олишнинг ҳар кунги ҳажмларива мавсум бошидан бошлаб ортиб борувчи якунлари бўйича умумлаштирилганмаълумотларни тайёрлаш учун НТББга бериш;
  • Молиявазирлигига «1 — пахта» шакли бўйича пахтачилик хўжаликлари, туманлар вавилоятлар бўйича ортиб борувчи якун билан пахта хом ашёси тайёрлашнинг боришитўғрисидаги статистика ҳисоботининг ПК-17 қабул қилиш квитанциялари асосидагидастлабки ахборот маълумотларига мувофиқлиги тўғрисидаги ахборотни тақдим этиш;
  • ЎзбекистонРеспубликаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасинингҳудудий бўлинмаларида пенсия ва нафақаларнинг тўғри тайинланиши, ҳисобланиши ватўланишини, шунингдек фуқароларнинг пенсия йиғмажилдларидаги дастлабкиҳужжатларнинг тўлиқлиги ва ишончлилиги юзасидан текширишларни амалга ошириш;
  • барчаташкилотлар томонидан ишлаётган пенсионерларга пенсия ва нафақаларнинг тўғриҳисобланиши ва тўланиши юзасидан текширишларни амалга ошириш;
  • фуқароларгапенсия ва нафақаларнинг, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Халқ банки ва «O’ZBEKISTONРOCНTASI» АЖнинг жойлардаги бўлинмалари томонидан ўз вақтида ва тўлиқтўланишининг тизимли назоратини олиб бориш;
  • жисмонийва юридик шахсларнинг аризалари, таклифлари ва шикоятларини ҚорақалпоғистонРеспубликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги назорат-тафтиш бошқармалариваколатлари доирасида кўриб чиқиш;
  • тафтишларва текширишлар натижалари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси ВазирларКенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, шаҳарлар ва туманларҳокимликларига, шунингдек тегишли давлат бошқаруви органлари, бюджетташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларига тақдимномалар тайёрлаш;
  • қонунҳужжатларининг аввалги тафтишда ёки текширишда аниқланган бузилиши ҳолларинибартараф этиш юзасидан назорат тартибидаги текширишлар ўтказиш;
  • марказлаштирилгантопшириқлар бўйича давлат назорати ҳужжатларини умумлаштириш, улар юзасидантегишли ахборотлар ва таклифлар тайёрлаш;
  • бюджет қонунчилигининг аниқланган характерли бузилишлари бўйичатафтишлар ва текширишлар материалларини умумлаштириш ҳамда келгусида уларнибартараф этиш ва уларнинг олдини олишга доир таклифлар тайёрлаш.

Охирги ўзгариш: 23/03/2016 09:46 Кўрилганлиги: 661
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг