Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг вазифалари ва функциялари
  Чоп этиш версияси  

Касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгашининг вазифалари ва функциялари

Федерация аъзо ташкилотларнинг касаба уюшмалари аъзоларини ижтимоий-меҳнат ҳуқуқлари, ишлаб чиқариш, касбий, иқтисодий ва ижтимоий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини бирлаштириш ҳамда мувофиқлаштириш, шунингдек, аъзо ташкилотларнинг умумий мақсадларига эришиш, умумий манфаатларини ифода этиш ва ҳимоя қилиш, амалдаги қонунчилик доирасида уларнинг ҳуқуқий кафолатларини таъминлаш мақсадида тузилган.

Ўз мақсадларига эришиш учун Федерация:



  • Ўзбекистон касаба уюшмалариҳаракатининг стратегия ва тактикасини ишлаб чиқади, аъзо ташкилотларфаолиятининг самарадорлигини оширишга, уларни мустаҳкамлашга кўмаклашади;
  • ижтимоий шериклик тизиминиривожлантиришга, касаба уюшмалари, иш берувчилар ҳамда Ҳукумат ва маҳаллийдавлат ҳокимияти органларининг уч тарафлама ҳамкорлиги тамойилларининг амалгаоширилишига кўмаклашади;
  • Федерация, ишберувчиларнинг Республика бирлашмалари ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматиўртасида Бош келишувни, Федерацияга аъзо ташкилотларнинг манфаатларига жавобберадиган бошқа келишувларни ишлаб чиқиш ва тузиш ташаббуси билан чиқади,уларнинг бажарилиши устидан назоратни амалга оширишда иштирок этади;
  • Ўзбекистон Республикаситомонидан меҳнат муносабатларига оид халқаро шартноманинг ратификацияқилинишида, шунингдек меҳнат муносабатлари, бандлик, меҳнат миграцияси,касб-ҳунар таълими, меҳнат ва соғлиқни муҳофаза қилиш, касаба уюшмалариҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатларини кенгайтириш, гендер тенглиги, ёшларгаоид ва ижтимоий-меҳнат соҳасига алоқадор бошқа масалаларга доир қонунҳужжатларининг ишлаб чиқилишида иштирок этади;
  • қонунчиликда белгилангантартибда меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилишга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларгариоя этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга оширади;
  • ходимларнинг муносиб турмуштарзи ва ижтимоий ҳимоясини таъминлайдиган шароитлар яратишга йўналтирилгандавлат дастурларининг шакллантирилиши ва амалга оширилишида иштирок этади;
  • касаба уюшмалари аъзоларива уларнинг оилалари ўртасида соғломлаштириш тадбирларини ташкил этади,маданият, туризм, оммавий жисмоний тарбия ва спорт муассасаларини,санаторий-курортларда даволаш, болаларни соғломлаштириш ва дам олдиришниривожлантириш масалаларида давлат ҳокимияти ва бошқаруви, фуқароларнинг ўзиниўзи бошқариш органлари, иш берувчилар ва жамоат бирлашмалари билан биргаликдаҳаракат қилади;
  • Федерация мулкинингсақланишини таъминлайди, унга эгалик қилиш, фойдаланиш ва тасарруф этиш,шунингдек ўзининг мулк ҳуқуқини, ким томонидан бўлмасин, ҳар қандай бузишнибартараф этишни талаб қилиш ҳуқуқидан самарали фойдаланиш чораларини амалгаоширади, аъзо ташкилотларнинг мулкдан самарали фойдаланишлари бўйича услубийтавсиялар ишлаб чиқади.









Федерация касабауюшмалари ташкилотларининг қуйидагиларга эришишга қаратилган саъй-ҳаракатларинибирлаштиради ва қўллаб-қувватлайди:

  • миллати, жинси, ёши вадиний эътиқодидан қатъи назар, касаба уюшма аъзосининг меҳнат қилиш, иш вакасбини эркин танлаш, адолатли меҳнат шароитига ва ишсизликдан ҳимояланишгабўлган конституциявий ҳуқуқларига риоя этилишига;
  • максимал даражадабандликнинг таъминланиши, даромадларнинг оширилиши ва мулкий табақаланишдаражасининг камайтирилишига;
  • меҳнатга ҳақ тўлаш вамеҳнат режимининг ижтимоий адолатли тизими жорий этилишига;
  • ишлаб чиқаришни ривожлантиришдаражасига мувофиқ ишловчиларнинг малакаси оширилиши ва касбий  қайтатайёрланишига;
  • меҳнат, меҳнат ваатроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга риояэтилишига;
  • давлат органлари ва жамоатбирлашмалари билан меҳнаткашларнинг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий ва маданийҳуқуқ ва манфаатларига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш,шунингдек, халқ фаровонлиги, ижтимоий барқарорлик ва юрт осойишталигини сақлашборасида ўзаро ҳамкорлик олиб борилишига;
  • ижтимоий шериклик йўлгақўйилиши, жамоа музокараларининг ташкил этилиши, жамоа шартномалари вакелишувлари тузилиши, уларнинг бажарилиши устидан назоратнинг амалгаоширилишига;
  • ходимлар ва уларнинг оилааъзоларининг соғломлаштириш, оммавий спортни тарғиб этиш, маънавий салоҳиятниюксалтиришга қаратилган маданий-маърифий ва спорт тадбирларини ташкилэтилишига, шунингдек маданият, жисмоний тарбия ва спорт иншоотлари,санаторийлар, дам олиш уйлари, болалар соғломлаштириш оромгоҳларинингмоддий-техника базаси мустаҳкамланишига кўмаклашишга.









Киритилган вақти: 23/03/2016 10:33 Кўрилганлиги: 599
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1427 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 258 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг