Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Ички ишлар бошқармасининг асосий вазифа ва функциялари
  Чоп этиш версияси  

Ички ишлар бошқармасининг асосий вазифа ва функциялари

Қуйидагилар Ички ишлар бошқармасининг асосий вазифа ва функциялари ҳисобланади:

ички ишлар органларининг жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, кадрлар билан ишлаш ва қонунийликни мустаҳкамлаш борасидаги ишларига умумий раҳбарлик қилади ва бу ишларни мувофиқлаштиради, методик жиҳатдан таъминлайди;
жиноятчиликка қарши кураш, жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш республика дастурини тайёрлайди ва амалга оширади;

ҳуқуқ-тартибот масалалари юзасидан республика қонунчилигини ишлаб чиқишда таклифлар киритади ва қатнашади;

ўз ҳуқуқи доирасида ички ишлар органлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлайди;
жиноятчиликка қарши кураш ва жамоат тартибини сақлаш бўйича республика тадбирларини ўтказишни кучлар ва воситалар билан бошқаради;

ички ишлар органларида режалаштириш, назорат қилиш ва ахборот-аналитик фаолиятнинг ягона тизимини белгилайди, ташкил етади ва таъминлайди;

республика маълумотнома-ахборот фондларини, оператив-қидирув ва кадрларни ҳисобга олишни шакллантиради, республика криминалистик ҳисобот-ахборот тизимини тузади, ички ишлар органлари фаолияти масалалари юзасидан давлат статистика ҳисоботини олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган транспорт ички ишлар органларига, ички ишлар органлари ўқув юртларига раҳбарликни амалга оширади;

жиноятлар ҳамда жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатларнинг ўз вақтида олдини олиш тадбирларини ишлаб чиқади ва амалга оширади, вазирлик, идоралар, муассасалар ва ташкилотларга жиноятчиликни келтириб чиқарувчи ва бошқа ҳуқуқ-тартиботни бузиш ҳолларининг сабабларини ҳамда ана шу хатти-ҳаракатларни содир қилишга сабаб бўлувчи шарт-шароитларни бартараф етиш юзасидан таклифлар киритади;

фуқаролар, давлат, жамоат, коллектив, қўшма ҳамда бошқа корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг иқтисодий манфаатларини ғаразли жиноий ҳуружлардан ҳимоя қилишни ҳамда улар туфайли етказилган зарарнинг ўрни қопланишини, жиноий жазо бериладиган порахўрликка, сохта пул ясашга ва валюта операциялари қоидаларининг бузилишига қарши курашни таъминлайди;
оператив-қидирув ишларини ташкил етади ва амалга оширади;

қонунчилик томонидан ички ишлар органлари зиммасига юклатилган жиноятлар ҳақидаги дастлабки сўроқ ва терговни таъминлайди;

тергов ва суддан яшириниб юрган айбланувчи, ҳукмни ижро етиш ва жазони ўташдан бўйин товлаб юрган жазога тортилган шахсларни, бедарак ёъқолган ва қонунда назарда тутилган ҳолларда бошқа шахсларни қидириш ишларини ташкил етади;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида МДҲ Ички ишлар вазирлиги ва республика ички ишлар органлари ташаббуси билан давлатлараро бўйича қидирув еълон қилинган жиноятчиларни ва бошқа шахсларни қидиришда иштирок етади;

МДҲ Ички ишлар вазирлигининг ҳарбий ва махсус темир ёъл юк ташишларини, ҳукм қилинганларни ҳаво, темир ёъл тармоқлари орқали ташишда соқчилик қилишни ва етапдан етапга етказишни ташкил етишни амалга оширади.

бошқа давлат ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда болаларнинг назорациз қолишининг олдини олиш ҳамда балоғатга етмаганлар томонидан ҳуқуқ бузишларга қарши кураш ишларини олиб боради;
судларнинг ажримлари, прокурорларнинг қарорлари ва терговчилар ва дастлабки терговни олиб борган шахсларнинг судлар томонидан қамоққа олиш хулосаси тўғрисида санкция берилган қарорларининг, шунингдек, қонунчилик томонидан ички ишлар органлари зиммасига ижро етиш юклатилган мажбур етишнинг бошқа чораларини қўлланиши ҳақидаги бошқа қарорларнинг ижросини таъминлайди;
ҳибсга олинганлар ва ушланганларни кўриқлаб ва кузатиб боришни ташкил етишни таъминлайди;
озодликдан маҳрум етишга ҳамда қонунчилик томонидан ички ишлар органларининг зиммасига ижро етиш юклатилган жазонинг бошқа турлари бўйича ҳукм қилинган шахсларга нисбатан суд ҳукмларининг ижро етилишини ташкил етишни таъминлайди;

жазога ҳукм етилганлар ахлоқини тузатиш ва уларни қайта тарбиялаш ишларини белгиланган тартибда ташкил етади, қонун томонидан белгиланган жазони ўташ режимига қатъий риоя қилинишини, жазога ҳукм етилганларни ижтимоий фойдали меҳнатга жалб етиш, улар билан сиёсий-тарбиявий ишлар олиб боришни ташкил етади, манфаатдор вазирликлар ва муассасалар билан биргаликда жазога ҳукм етилганларга умумий таълим ва касб-ҳунар таълими беришни ташкил етади ва амалга оширади, содир етилган жиноятнинг характери ва ижтимоий хавфлилигини, жазога ҳукм етилганнинг шахсияти, шунингдек, унинг ҳулқ-атвори ва меҳнатга муносабатини ҳисобга олган ҳолда жазога ҳукм етилганлар ахлоқини тузатиш ва уларни қайта тарбиялаш воситаларини танлашда якка тартибда иш олиб боришни таъминлайди, бунда педагогика, психология ва бошқа фанлар соҳасида еришилган ютуклардан кенг фойдаланади;

озодликдан маҳрум етилган жойлардан бўшатилган шахсларнинг ишга жойлашишига ва турмушда ўз ўрнини топишига кўмаклашади;

озодликдан маҳрум етилган жойлардан бўшатилган шахсларни қонунчиликка мувофиқ маъмурий назорат қилиб туради, шунингдек, қонун томонидан белгиланган ҳолларда шартли равишда жазога ҳукм етилган ва шартли равишда жазони ўташдан озод етилган шахсларни назорат қилиб боради;
республика ҳудудида паспорт тизими талабларининг бажарилишини таъминлайди, чегара қўшинлари билан биргаликда фуқароларнинг чегара режими қоидаларига риоя қилишларини назорат қилади, қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда чет елга чиқиш ва МДҲга келиш учун рухсатнома беради, чет еллик ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида улар учун белгиланган яшаш ва кўчиш қоидаларига риоя қилишларини назорат қилиб боради;
қонунчиликка мувофиқ ўт сочар қуроллар, ўқ-дорилар, портловчи моддаларни сотиб олиш, сақлаш, наркотик ва радиоактив моддаларни ташиш, ўқ отиш тирлари ва отишма жойларини, қурол-яроғларни тузатиш ва пиротехника корхоналари, ов ва спорт қуроллари билан савдо қилувчи дўконларни очишни ва уларнинг ишлашини назорат қилиб боради;

белгиланган тартибда полиграфия ҳамда штемпел-гравюра корхоналарининг ишини, ҳамда муҳр ва штампларни тайёрлашни назорат қилиб боради, тадбиркорлик субъектларининг муҳрлари ва штамплари бундан мустасно;

республикада давлат ёнғин назоратини амалга оширади, аҳоли яшайдиган жойлар ва халқ хўжалиги объектларини ёнғиндан сақлашни таъминлайди, бошқа вазирликлар ва идораларнинг ёнғиндан сақлаш бўлинмалари ишини назорат қилади ва бошқаради, республика ёнғиндан сақлаш ташкилотларининг биргаликда иш олиб бориш тартибини белгилайди;

табиий офатлар ва бошқа фавқулодда ҳолатлар рўй берганда одамларни ва мол-мулкни қутқаришда қатнашади, бунда жамоат тартиби сақланишини таъминлайди, мол-мулкни муҳофаза қилишни ташкил етади, бундай ишларга аҳолини, шунингдек, транспорт ҳамда корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга тегишли воситаларни қутқарув ишларини ва кечиктириб бўлмайдиган авария - қайта тиклаш ишларини ўтказишга жалб қилишга кўмаклашади;

ҳуқуқбузарликдан ва бахциз ҳодисалардан зарар кўрган ҳамда жамоат жойларида оғир аҳволда қолган шахсларга шошилинч ёрдам кўрсатишни ташкил етади;

шаҳарларда ва аҳоли яшайдиган бошқа жойларда ёъл ҳаракатини ва автомобил ёълларида қатновни бошқаришни ташкил етади, вазирликлар, идоралар ва транспорт ташкилотларининг автомототранспорт ҳамда шаҳар електр транспорти аварияларининг олдини олиш чора-тадбирларини ўтказишларини назорат қилади;

корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва фуқароларга тегишли автомототранспорт воситаларини рўйхатга олади ва ҳисобга олиб боради, шунингдек, ана шу транспорт воситаларининг техника аҳволини назорат қилиб туради;

кўчалар, автомобил ёъллари ва улардаги ёъл иншоотларининг бехатар ҳаракат қилишни таъминлайдиган аҳволда бўлишини назорат қилиб боради, улардан фойдаланиш шароитларини яхшилаш тадбирларини кўради, автотранспортдан фойдаланиш ҳаракат хавфсизлигига таҳдид солган ҳолларда кўчалар ва автомобил ёълларининг айрим участкаларида автотранспорт ҳамда пиёдалар қатновини белгиланган тартибда чеклайди ва тақиқлайди;

корхоналар, ташкилотлар, муассасалар ва бошқа объектларни, шунингдек, фуқароларнинг уйларини белгиланган тартибда муҳофаза қилишни ташкил етади ва амалга оширади, идоравий қўриқлашни инспекция қилади, қўриқлашнинг ишончлилигини ва бу ишларга харажатларни камайтириш чораларини кўради;

ўта хавфли давлат жиноятчилигига қарши курашда ҳамда давлат хавфсизлигини сақлашга доир бошқа тадбирларни ўтказишда ёрдам беради;

республика ва маҳаллий бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳисобига Вазирлик тизими органлари, бўлинмалари, муассасалари ва ташкилотларини белгиланган тартибда маблағ билан таъминлайди;
ички ишлар органлари шахсий таркибининг касб малакасини ошириш ва интизомини мустаҳкамлаш тадбирларини амалга оширади, шахсий таркиб томонидан ички ишлар органлари фаолиятини белгилаб берувчи хизматни ўташ ҳақидаги низомлар, уставлар ва ёъриқномалар талабларининг бажарилишини таъминлайди;
белгиланган тартибда ва ўз ҳуқуқлари доирасида ички ишлар органлари шахсий таркибига махсус унвонлар беради;

ички ишлар органларига улар зиммасига юклатилган вазифаларни бажаришда фаол кўмаклашган Вазирлик тизимининг алоҳида ўрнак кўрсатган ходимларини ва фуқароларни белгилангаи тартибда кўкракка тақиладиган нишонлар ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирлайди, шунингдек, рағбатлантиришнинг бошқа турларини қўллайди;

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда кўчалар, ҳовлилар ва аҳоли яшайдиган бошқа жойлар ҳудудини, шунингдек, фуқаролар дам оладиган шаҳардан ташқари жойлар ва чўмиладиган жойларда санитария қоидаларига риоя қилинишини назорат қилиб боради;
епидемиялар ва епизоотияларга қарши курашда, шунингдек, табиатни муҳофаза қилиш чора-тадбирларини амалга оширишда, браконерликка ҳамда ов ва балиқчилик қоидаларининг бузилишига қарши курашда карантин тадбирлари ва чораларини амалга оширишда тегишли идораларга ёрдам беради;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида санитария назоратини ташкил етади, даволаш-профилактика ва санатория-курорт муассасаларида ички ишлар органлари шахсий таркибига тиббий ва санатория-курорт хизмати кўрсатишни таъминлайди;

ички ишлар органлари тизимида буғ қозонлари назорати инспекцияси ишини ташкил етади;
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ўз ҳуқуқи доирасига тааллуқли масалалар бўйича халқаро ташкилотлар ва бошқа давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ҳамкорлик қилади;
жамоат бирлашмалари, ташкилотлари ва оммавий ахборот воситалари билан биргаликда иш олиб боради;
"Постда" ва "На посту" газеталарини нашр етади;

ўз ҳуқуқи доирасида ҳарбий-сафарбарлик ишларини ва фуқаролар мудофааси тадбирларини амалга оширади;
фуқаролардан тушган таклифлар ва аризаларнинг ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилишини таъминлайди;
МДҲ Ички ишлар вазирлиги ва республикаларнинг ички ишлар органлари билан миллатлараро муомала тилида (рус тилида) ёзма ва бошқа алоқалар ўрнатади;

икки томонлама ва кўп томонлама битимларнинг шартларида назарда тутилган бошқа тадбирларни амалга оширади;

хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади;

қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа функцияларни амалга оширади.


Киритилган вақти: 05/05/2016 20:57 Кўрилганлиги: 499
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1400 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (84%)
Кўриб чиқилмоқда: 231 (17%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 13
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг