Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Бошқарув органларининг вазифалари ва функциялари / Архитектура қурилиш назорат инспекциясининг вазифалари ва функциялари
  Чоп этиш версияси  

Архитектура қурилиш назорат инспекциясининг вазифалари ва функциялари

Қўйидагилар инспекциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) юридик ва жисмоний шахслар томонидан:

  • шаҳарсозликтўғрисидаги қонун ҳужжатлари;
  • шаҳарсозликнормалари ва қоидалари;
  • лойиҳаҳужжатларида қабул қилинган техник ечимлар;
  • қурилиш, қурилишматериаллари, буюмлари ва конструкциялари ишлаб чиқариш соҳасида техникжиҳатдан тартибга солишга доир норматив ҳужжатлар;
  • қурилиш-монтажишларининг барча босқичларида уларни амалга ошириш технологияси талабларигариоя этилишини назорат қилиш;

б) қурилиш-монтаж ишларини амалга оширишгарухсат берган ҳолда қурилиш объектларини рўйхатдан ўтказиш, қонун ҳужжатлариданазарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

в) объектда қўлланаётган қурилишматериаллари, буюмлари ва конструкцияларининг техник жиҳатдан тартибга солишталабларига мувофиқлигини назорат қилиш;

г) ишлаб чиқарувчилар томонидан қурилишматериаллари, конструкциялари ва буюмларини ишлаб чиқаришда техник жиҳатдантартибга солишга доир норматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини назоратқилиш;

д) қурилиши тугалланган объектларнифойдаланишга қабул қилиш бўйича комиссиялар ишларида мажбурий равишда қатнашиш,якка тартибдаги уй-жой қурилиши бундан мустасно;

е) шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунҳужжатларига риоя этилишини назорат қилишни ташкил этиш соҳасидаги норматив-методикҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритиш ва унда қатнашиш;

ж) қурилиш материаллари, буюмлари ваконструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишларини амалгаошириш.

Инспекцияўзига юкланган вазифаларга мувофиққуйидагиназорат функцияларини бажаради:

а) якка тартибдаги уй-жой қурилишиданташқари, қуйидагиларни:

  • ҳудудларни ривожлантиришни режалаштиришва қуришга доир шаҳарсозлик ҳужжатлари амалга оширилишига риоя қилинишини;
  • лойиҳа ҳужжатларига қурилиш жараёнида киритилаётганўзгартиришларнинг норматив талабларга мувофиқлигини;
  • лойиҳалаш ва пудрат ташкилотларида —ишлар ва хизматларни бажарувчиларда лойиҳалаш ва қурилиш фаолиятининг қонунҳужжатларида назарда тутилган лицензияланадиган турларини амалга ошириш ҳуқуқигалицензияларнинг мавжудлигини;
  • бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларинингсифатини ва уларнинг қурилиш нормалари ва қоидаларига, норматив-техник валойиҳа ҳужжатларига мувофиқлигини, шунингдек пудрат ташкилоти томонидан қурилишобъектида ижро ҳужжатлари юритилишини;
  • қурилиш объектида норматив-техник валойиҳа ҳужжатларида назарда тутилган синовлар, суратга олишлар ва ўлчашларўтказилишини;
  • объект қурилишида қўлланаётган қурилишматериаллари, буюмлари ва конструкцияларининг техник жиҳатдан тартибга солиш талабларигамувофиқлигини;
  • қурилиш материаллари, конструкциялари вабуюмларини ишлаб чиқарувчилар томонидан техник жиҳатдан тартибга солишга доирнорматив ҳужжатлар талабларига риоя этилишини танлаб назорат қилади;

б) бинолар, иншоотлар, уларнинг қисмларива конструктив элементларининг авария ҳолатларини ва авариялари сабабларинитекшириш бўйича техника комиссияларининг ишларида қатнашади;

в) шартнома асосида мавжуд бинолар ваиншоотларнинг техник ҳолатини уларни тиклаш ёки реконструкция қилишнингмақсадга мувофиқлиги юзасидан текширади ва тегишли хулосалар беради;

г) қурилиш маҳсулотларининг сифатинитаъминлаш, шаҳарсозликка оид қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш масалаларибўйича давлат бошқа ваколатли органлари, илмий-тадқиқот, лойиҳалаштириш важамоат ташкилотлари билан ўзаро ҳамкорлик қилади;

д) техник жиҳатдан тартибга солишга доирнорматив ҳужжатлар талаблари, қурилиш нормалари ва қоидалари бузилишига йўлқўйган ташкилотлар ва корхоналарнинг архитектура-шаҳарсозлик фаолиятини амалгаошириш ҳуқуқи учун ҳамда қурилиш соҳасида фаолиятнинг айрим турларини амалгаошириш ҳуқуқи учун берилган лицензияларининг амал қилишини тўхтатиб туриш ёкитўхтатиш тўғрисида «Давархитектқурилиш» қўмитасига таклифлар киритади;

е) лойиҳалаштириш ва қурилиш соҳасидагиқонун бузилишлари учун жарималар солиш тўғрисида қонун ҳужжатларига мувофиққарор қабул қилади;

ж) назорат натижаларини таҳлил қилади,халқаро тажрибани ўрганади, қурилиш сифатини яхшилаш ва қурилиш материаллариданоқилона фойдаланиш бўйича норматив талабларни, методик ҳужжатларнитакомиллаштиришга доир таклифлар ишлаб чиқади;

з) «Ўзстандарт» агентлиги биланбиргаликда сифатга оид халқаро талабларга мувофиқ қурилиш материаллари,буюмлари ва конструкцияларини стандартлаштириш ва сертификатлаштириш ишлариниолиб боради.

Қурилиш тугаллангандан кейинИнспекция буюртмачига бажарилган қурилиш-монтаж ишларининг техник жиҳатдантартибга солишга доир норматив ҳужжатларга, шаҳарсозлик нормалари вақоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса беради. Хулоса Объектни фойдаланишгақабул қилиш давлат комиссиясининг далолатномасига илова қилинади.

Инспекциянинг ваколатлариишлатилаётган объектларга татбиқ этилмайди.


Киритилган вақти: 23/03/2016 10:57 Кўрилганлиги: 450
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1391 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (84%)
Кўриб чиқилмоқда: 222 (16%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 9
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг