Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Тасарруфдаги ташкилотлар раҳбарлари биографиялари / Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш Йиғма бошқармаси бошлиғи
  Чоп этиш версияси  

Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш Йиғма бошқармаси бошлиғи

Назаров Умиджон Орифович

1976 йил 8 майда Каттақўрғон туманида туғилган.

Маълумоти олий, 2002 йил Самарқанд давлат университети, 2004 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг иқтисодиёт, давлат маблағларини бошқариш мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда Самарқанд молия коллежи ўқувчиси сифатида бошлаган. 1996-2001 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси биринчи даражали мутахассиси, ижтимоий маданий тадбирларни молиялаштириш бўлими етакчи тафтишчи-назоратчиси, бош иқтисодчиси, аҳолини ҳимоялаш бўлими бошлиғи, 2001-2004 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармаси ижтимоий маданий тадбирларни молиялаштириш бўлими бошлиғи, бюджетни жамлаш бўлими бошлиғининг ижтимоий соҳа бўйича ўринбосари, 2004-2005 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги молия бўлими мудири, 2005-2008 йилларда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2008-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат ва жамият қурилиш академияси тингловчиси, 2009-2010 йилларда Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2010-2013 йилларда Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, 2013-2014 йилларда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2014-2016 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокиминиг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаган

2016 йилнинг 28 мартидан буён Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳудудни комплекс ривожлантириш Йиғма бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.


Киритилган вақти: 28/05/2016 20:28 Кўрилганлиги: 580
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1337 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (87%)
Кўриб чиқилмоқда: 168 (13%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 10
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг