Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Тасарруфдаги ташкилотлар низомлари / Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси
  Чоп этиш версияси  

Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси

Самарқанд вилоят Халқ таълими бошқармаси Низоми


1.Умумий қоидалар

1. Вилоят халқ таълими бошқармаси (кейинги ўринларда Бошқарма) Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига асосан вилоят Ҳокимияти томонидан ташкил этилади ва ўз фаолияти давомида вилоят Ҳокимияти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги тасарруфларида бўлади ва уларга ҳисобот беради.

2. Бошқарма ўз фаолияти давомида Ўзбекистон Рёспубликаси Конституцияси ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўгрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўгрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда вилоят Ҳокимиятининг қарор ва бошқа меоёрий ҳужжатларига, шунингдек, ушбу Низомга амал қилади.

3. Бошқарма таълим бўйича барча қуйи ташкилотлар фаолиятига раҳбарликни амалга оширади ҳамда болалар ва ўқувчилар таълим-тарбиясининг сифати учун масоул ҳисобланади.

4. Бошқарма амалдаги қонунларни туман ва шаҳар халқ таълими бўлимларида ҳамда таълим муассасаларида тўғри ижро этилишини таъминлайди.

5. Бошқарма ўз фаолиятини вилоят Ҳокимияти таркибидаги бошқа бошқарма ва бўлимлар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.

6. Бошқарма ва унинг ҳудудий бўлинмалари, таълим муассасаларининг моддий- техника таъминоти, шунингдек уларда ишловчи ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шу мақсадлар учун ажратиладиган маблаглар доирасида давлат бюджети ҳисобидан ҳамда қонунчиликда таоқиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.

7. Бошқарма юридик шахс ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.

II. Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий тамойиллари (Узбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қоиуни, 3-модда)

  1. Таълим соҳасида давлат сиёсатининг асосий тамойиллари қуйидагилардан иборат:
  • таълим ва тарбиянинг инсонпарвар ва демократик характерда эканлиги;
  • таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;
  • умумий ўрта таълимнинг мажбурийлиги;
  • таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги;
  • давлат таълим стандартлари доирасида таълим олишнинг барча учун очиқлиги;
  • таълим дастурларини танлашга ягона ва табақалаштирилган ёндашув;
  • билимли бўлишни ва истеoдодни рағбатлантириш;
  • таълим тизимида давлат ва жамоат бошқарувини уйғунлаштириш.

9. Бошқарманинг муҳим мақсадли вазифаси - Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда 2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг асосий тамойиллари ва устувор йўналишларини амалга оширишдан иборатдир.

III. Бошқарманинг вазифалари ва фаолият йўналишлари

10. Бошқарманинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари қуйидагилардан иборат:

мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим тизимини ривожлантиришга йўналтирилган ягона давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлаш, педагогик кадрлар, айниқса, бошланғич синф ўқитувчиларининг малакасини ва касбий маҳоратини ошириш;

давлат таълим стандартларининг, ҳар томонлама ривожланган ва мустақил фикрлашга қодир шахсни шакллантириш учун шарт-шароитларни таъминлайдиган мактабгача ва мактабдан ташқари таълимга қўйиладиган талабларнинг бажарилишини таъминлашни йўлга қўйиш;

ўқув жараёнига ўқитишнинг замонавий илғор шаклларини, янги педагогик ва ахборот технологияларини ҳамда янги техник воситаларни  жорий этиш;

ўқувчиларга жамият ва илмий-техника тараққиётининг замонавий талабларига жавоб берувчи мажбурий умумий ўрта таълим берилишини таъминлаш, таълим сифатини ошириш юзасидан таoсирчан чора-тадбирлар кўриш;

ўқувчиларга миллий ва умуминсоний қадриятларга асосланган юқори даражадаги маoнавий-маoрифий тарбия бериш, мамлакат тараққиёти, тинчлик ва барқарорликни таъминлашга йўналтирилган, миллий мустақиллик ғоялари сингдирилган, Ватан ва ўз халқига содиқ фуқароларни шакллантиришга йўналтирилган таълим-тарбияни амалга ошириш;

идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатoий назар, мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари устидан услубий раҳбарликни таъминлаш;

болалар ва ўсмирларни ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;

таълим муассасаларида болалар спортини ривожлантириш ва унинг спорт моддий базасини кучайтиришни таъминлаш.

11. Бошқарма ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида қуйидаги функцияларни бажаради:

Вилоят Ҳокимиятининг тегишли бўлимлари, жойлардаги давлат бошқарув органлари, жамоат ва бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»гиҚонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури, 2004-2009 йилларда мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастурининг мақсад ва вазифаларини амалга оширишга йўналтирилган тадбирларни ишлаб чиқади;  

таълим муассасалари иш амалиётига умумий ўрта таълим давлат стандартлари, илмий ютуқлар ва илғор педагогик тажрибаларнинг тадбиқ этилишини таъминлайди;

таълим муассасаларидаги таълим-тарбия жараёнига услубий раҳбарликни амалга оширади;

идоравий мансублигидан ва мулкчилик шаклидан қатoий назар, умумтаълим мактаблари, мактабгача ва мактабдан ташқари таълим муассасалари фаолиятини назорат қилади;

мактабгача таълимнинг, шу жумладан, болаларни оила шароитида тарбиялашнинг самарали руҳий-педагогик услубларини излаб топиш ва жорий этишни амалга оширади;

ўқувчилар билан мактабдан ташқари ишларни, жумладан болалар туризми, болалар техник ижодкорлиги ва халқҳунармандчилигининг мавжуд турлари ва шаклларини такомиллаштиради, уларнинг миллий турлари ва шаклларини қайта тиклайди ва янгиларини жорий этади;

болалар спортини ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратади, оммавий спорт ва жисмоний тарбия-соғломлаштириш тадбирларини ташкил қилади;

таълим муассасаларини ўқув дастурлари, режалари, кўргазмали ўқув қўлланмалари, ўқув жиҳозлари ва техник ускуналари, услубий қўлланма ва адабиётлари  билан таъминлаш бўйича иш олиб боради;

умумтаълим мактабларининг кутубхона заҳирасини дарсликлар, ўқув ва бадиий адабиётлар билан бойитиш ҳамда таълим жараёнида улардан самарали фойдаланиш борасида тегишли ишларни амалга оширади;

мактаб-интернатларда, меҳрибонлик уйларида ва мактабгача таълим муассасаларида болаларни овқатлантиришнинг ташкил этилиши устидан назорат юритади;

ота-она қаровидан маҳрум бўлган болаларни ҳомийлик ва васийлик ташкилотларига бириктиришда кўмаклашади;

тўлиқ давлат таъминоти асосида, етим болаларни ва ота-она қаровидан маҳрум бўлган болаларни давлат ва нодавлат таълим муассасалари таъминотига олиш, ўқитиш, тарбиялаш ва касб-ҳунарга тайёрлаш учун шарт-шароитлар яратади;

жисмоний ва ақлий ривожланишида нуқсони бўлган болаларни ўқитиш, тарбиялаш ва таъминлашни ташкил қилади, уларни касб-ҳунарга тайёрлашни, ижтимоий-маиший шароитларини ва моддий таъминотини, тиббий хизмат кўрсатилишини ва соғломлаштиришни такомиллаштиради, ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари ва мактаблар тармоғини ривожлантиради;

ўсиб келаётган авлодни маoнавий-маoрифий тарбиялашнинг миллий мустақиллик ғояларига, халқнинг бой миллий маданий-тарихий анoаналарга, урф-одатларига ва умуминсоний қадриятларга асосланган самарали ташкилий ҳамда педагогик шакл ва воситаларини жорийқилади, шахсни тарбиялаш ва ҳар томонлама камол топтириш устуворлигини таъминлайди;

Вилоят таълим муассасаларининг ота-оналар, оилалар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат ташкилотлари, жамғармалар билан ижодий фаол, Ўзбекистон мустақиллиги ғояларига садоқатли ва жамият тараққиётига аниқҳисса қўшишга лаёқатли шахсни камол топтириш бўйича ўзаро яқин ҳамкорликни амалга оширади;

маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда аҳолининг мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжларини қондириш, мактабгача ёшдаги болаларни тўлақонли жисмоний ва ақлий ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини амалга оширади, болалар ва ўсмирлар учун мактабдан ташқари ва ўқув-тарбия муассасалари тармоғини ривожлантиради, ўсиб келаётган авлоднинг ижодий фаолиятини ва соғлом ҳордиғини, уларнинг қизиқишлари ва истакларини қондиришни, қобилияти ва истеoдодини ҳар томонлама ривожлантиришни таъминловчи муассасалар комплексларини ривожлантиради;

тасарруфидаги вилоят таълим муассасалари Низомларини тасдиқлайди;

тасарруфидаги таълим муассасаларига уларда пулли (асосий таълим дастурларида назарда тутилмаган) таълим хизматлари кўрсатиш тизимини ривожлантириш юзасидан ёрдам беради;

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармалари билан биргаликда болалар, ўқувчилар ва педагогларнинг саломатлигини муҳофаза қилиш ва мустаҳкамлашни таъминлаш ишларини амалга оширади;

таълим муассасаларида хорижий тилларни фаол ўрганиш учун зарур шарт-шароитлар яратиб беради;

таълим муассасаларидаги жисмоний тарбия дарс ва машғулотларининг доимий такомиллаштириб борилишини таъминлайди, вилоят мактаблари спорт мусобақаларини, ёш туристлар слётларини, техник ижодкорлик кўрикларини, мактаб олимпиадаларини ҳамда ўқув-тарбиявий йўналишдаги бошқа тадбирларни ўрнатилган тартибда ўтказади;

белгиланган тартибда мактабгача, мактаб, мактабдан ташқари таълимнинг муҳим масалалари бўйича йиғилишлар чақиради; 

тасарруфидаги таълим муассасаларини малакали мутахассислар билан таъминлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича тегишли ишларни амалга оширади;

педагог ходимларни меҳнатда юқори кўрсаткичлари, ўқувчи ёшларни ўқитиш ва тарбиялашдаги фаол иштироки учун Ҳукумат ва идоравий мукофотларга белгиланган тартибда тақдим этади;

васийлик кенгашлари фаолиятининг ташкил этилишига ва улар билан умумтаълим мактаблари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни таъминлашга кўмаклашади;

ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг фаолиятига, шунингдек, академик лицейлар ва коллежларнинг умумтаълим мактаблари тўққизинчи  синф битирувчилари билан таъминланишига кўмаклашади;

фуқароларнинг мурожаатларини ўз вақтида ҳамда тўғри кўриб чиқилишини таъминлайди, фуқароларнинг шикоятларига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этишга йўналтирилган тадбирларни  амалга оширади.

12. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, ҳудудий бўлинмалари, тасарруфидаги бошқа муассасалар орқали амалга оширади.

IV. Бошқарманинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари

13. Бошқарма ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажаришда қуйидаги ҳуқуқларга эга:

мактабгача, мактаб, мактабдан ташқари таълим муассасаларида, уларнинг мулкчилик шакллари ва бўйсунишидан қатoий назар, Ўзбекистон Республикаси «Таълим тўғрисида»гиқонуни, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ҳамда таълим масалалари бўйича бошқа қонун ҳужжатларининг бажарилишини текшириш;

таълим бўйича алоҳида масалаларни ҳал этиш, таълим муассасалари ишларини такомиллаштириш, уларнинг ўқув-моддий негизини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадрлар билан таъминлаш юзасидан таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Халқтаълими вазирлигига ва вилоят Ҳокимлигига киритиш;

ўз тасарруфида бўлган муассасаларнинг ходимларини ишдан бўшатиш ва уларни жавобгарликка тортиш тўғрисида қонунчиликка зид равишда қабул қилинган буйруқларини бекор қилиш;

коллегия йиғилишларида Бошқармага тааллуқли бўлган масалалар бўйича халқтаълими органлари ва таълим муассасалари бошлиқларининг ҳисоботларини эшитиш;

Бошқарма ваколатига кирувчи масалалар бўйича тегишли материаллар билан танишиб чиқиш учун Бошқарма аппарати ва халқтаълими тизими ташкилотларидан жалб қилинадиган масoул ходимларни таълим муассасаларига, ташкилот ва корхоналарга юбориш;

Бошқарма амалдаги қонун ҳужжатларга мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

14. Бошқарма мактабгача, умумий ўрта, мактабдан ташқари таълим соҳасида давлат сиёсатининг амалга оширилишини таъминлашга, шунингдек, ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилишига жавоб беради.

V. Бошқарма фаолиятини ташкил этиш

15. Бошқармага, вилоят Ҳокими тавсияси билан Ўзбекистон Республикаси Халқтаълими вазири томонидан тайинланадиган ва лавозимидан озод қилинадиган Бошқарма бошлиғи раҳбарлик қилади.
Бошқарма бошлиғи битта ўринбосарга эга бўлади.

16. Бошқарма бошлиғи:

Бошқарма фаолиятига якка бошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади ҳамда Бошқармага юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

Бошқарма тизимидаги мансабдор шахсларнинг ваколатларини, уларнинг Бошқарма фаолиятидаги алоҳида участкаларга раҳбарлиги ва идоравий мансуб органлар ва муассасалар ишлари учун жавобгарлик даражасини белгилайди;

юқори турадиган давлат ҳукумати ва бошқаруви органларининг меoёрий ҳужжатлари, вилоят Ҳокимиятининг  қарорлари асосида ва уларни бажариш юзасидан,  ўз ваколатлари доирасида буйруқлар чиқаради, уларнинг ижро этилишини ташкил этади ва назорат қилади;

Бошқарма аппарати учун кадрлар танлайди, Ўзбекистон Республикаси Халқтаълими вазирлиги ҳисобида (номенклатурасида) турувчи ходимларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Халқтаълими вазирига тақдим этади ҳамда вилоят халқтаълими ходимларининг малакасини ошириш юзасидан тадбирлар ўтказади;

белгиланган номенклатурага мувофиқ аппарат, қуйи бўғин ташкилотлари ва муассасалари учун ходимларни ишга тайинлайди ва лавозимидан озод қилади.

17. Бошқарма, вилоят бюджети маблағлари ҳисобидан таъминланади. Бошқарманинг тузилмаси ва штатлари ўрнатилган тартибда тасдиқланади.

18. Бошқармада етти кишидан иборат коллегия ташкил этилади: Бошлиқ (Коллегия раиси), Бошлиқўринбосари (лавозимига кўра), аппаратнинг бошқа ходимлари, туман (шаҳар) халқтаълими бўлими мудирлари, таълим муассасалари раҳбарлари.

Коллегия таркиби вилоят Ҳокимияти томонидан тасдиқланади.

Коллегия ўз мажлисларида Бошқарма фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, туман (шаҳар) халқтаълими бўлимлари мудирларининг умумтаълим мактаблари, мактабгача таълим муассасалари устидан раҳбарлик қилишлари, болалар ва ўқувчиларга берилаётган таълим-тарбия сифат даражаси, меoёрий ҳужжатларнинг бажарилиш назорати, педагогик кадрларни танлаш ва улардан фойдаланиш юзасидан ҳисоботларини тинглайди, шунингдек, Бошқарма ваколатига кирувчи бошқа муҳим масалаларни кўриб чиқади.

Коллегия қарори Бошқарма бошлиғининг буйруғи билан амалга оширилади.

19. Бошқармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.


Охирги ўзгариш: 06/06/2016 22:54 Кўрилганлиги: 446
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 3
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг