Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Оммавий тадбирлар / ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ ВИЛОЯТИМИЗДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ
  Чоп этиш версияси  

ХОТИРА ВА ҚАДРЛАШ КУНИ ВИЛОЯТИМИЗДА КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Ушбу сана арафасидаёқ халқимизнинг барча эзгу фазилатлари ёрқин намоён бўлиб, шаҳар ва туманларда тадбир ўтадиган масканлар тозалиги, ободончилигига алоҳида аҳамият қаратилди. 

Вилоятда мавжуд 1400 дан зиёд қабристонларга манзарали дарахт ҳамда гул кўчатлари ўтқазилди, ариқ-зовурлар тозаланди. Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг қабрлари обод этилди.

Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бир гуруҳ уруш ва меҳнат фахрийларининг Нуробод туманида замонавий қиёфа касб этган Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига саёҳати уюштирилди.

Президентимизнинг 2016 йил 18 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 201 нафар уруш қатнашчиларига 800 минг сўмдан пул мукофотлари, озиқ-овқат маҳсулотлари, 20 турдаги дори-дармонлар берилди.

Шунингдек, касаба уюшмалари, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгашлари, ҳокимликлар ҳамда ҳомий корхоналар томонидан ҳам 5 мингга яқин уруш ва меҳнат фронти фахрийларига моддий ёрдам кўрсатилди.

Фахрийларга 34 та ногиронлик аравачаси, 12 та эшитиш мосламаси, 40 та ҳасса ва қўлтиқтаёқ, 92 нафарига сиҳатгоҳларга йўлланмалар тақдим этилди.

7 май. Эрта тонгдан вилоятнинг шаҳар ва туманларида истиқомат қилувчи уруш ва меҳнат фахрийлари, жойлардаги жамоат ташкилотлари вакиллари, “Нуроний” жамғармаси бўлимлари ходимлари ҳамкорлигида меҳр-мурувват, жасорат, бурч ва матонат байрамининг асосий тадбирларини нишонлаш учун Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонига йиғилишди. Фахрийлар ушбу майдонда бунёд этилган замонавий фавворалар атрофида вилоят жамоатчилиги, ёшлар билан дилдан суҳбат қурдилар.






Сўнг фахрийлар шаҳардаги Хотира майдонига ташриф буюриб, “Мотамсаро она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросимини бошлаб берди. Маросимда вилоят жамоатчилиги, корхона ва ташкилотлар, таълим муассасалари вакиллари ҳамда “Камолот”чилар иштирок этиб, миллат онаси рамзи пойига гулчамбарлар қўйишди. Бу ерда йиғилганлар майдондаги “Хотира китоби”ни варақлаб, ўтганлар хотирасини ёд этишди.

“Садаф” базмгоҳида фахрийлар учун тўкин дастурхон ташкил этилиб, 400 нафардан зиёд уруш ва меҳнат фронти қатнашчиларига Президентимиз номидан совғалар тарқатилди.

– Бизга кўрсатилаётган бундай эътибор ва ғамхўрликлардан беҳад мамнунмиз, – дейди нурободлик уруш ва меҳнат фахрийси, Раҳмон бобо Одилов. – Давлатимиз раҳбари номидан совға олиш мен учун шараф. Шу кунларга етказганига шукур. Айни йигитлик даврим уруш йилларига тўғри келиб, қақшатқич жангларда қатнашдим. Узоқ йиллар турли соҳаларда меҳнат қилдим. Мана, озодлигимиз, истиқлолимизнинг 25-йилини ҳам кўриш насиб этди. Мустақилликнинг ўтган даврида турмушимиз тубдан ўзгарди. Ҳар бир кунимиз тинчликда, омонликда ўтяпти.

Тадбирда мустақиллик йиллари урушда ҳалок бўлган юртдошларимиз хотирасини ёд этиш, жанггоҳлардан омон қайтган боболаримизга, оғир кунларни сабр-бардош билан енгган, машаққатли дақиқаларда ҳам ўзлигини йўқотмаган, имони бутун юртдошларимизга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш том маънода миллий қадриятга айлангани эътироф этилди.

Тадбирларда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.





* * *

Хотира ва қадрлаш куни арафасида вилоят ҳокими З.Мирзаев, “Нуроний” жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов ва бошқалар Самарқанд шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Рашид Раҳмонов, меҳнат фахрийси Иброҳим Раупов, оқдарёлик уруш фахрийси Абдулла Қосимов хонадонига ташриф буюриб, отахонларга Президентимиз номидан пул мукофоти, совғалар ва дори-дармонлар топширди.


– Халқимизнинг бугунги фаровон ҳаёти мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталикдан, – дейди 97 ёшли Абдулла Қосимов. – Бунинг қадрига етиш, асраб-авайлаш кекса-ю ёшнинг, барчанинг муҳим вазифаси бўлиши керак. Кексаларга кўрсатилаётган ғамхўрлик, фарзандларимиз келажаги йўлида қилинаётган олижаноб ишлар учун Юртбошимиздан миннатдормиз. Инсон қадри улуғланган юртимиз тинч, фаровон кунларимиз бардавом бўлсин.


Тадбирларда вилоятимизнинг таниқли санъат усталари, болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар фахрийларнинг оила аъзоларига кўтаринки кайфият улашди.



Охирги ўзгариш: 17/05/2016 22:17 Кўрилганлиги: 372
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1336 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 167 (13%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг