Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Оммавий тадбирлар / ТАРАҚҚИЁТ ВА БАРҚАРОРЛИК КАФОЛАТИ
  Чоп этиш версияси  

ТАРАҚҚИЁТ ВА БАРҚАРОРЛИК КАФОЛАТИ

Самарқанд шаҳридаги концерт залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш ўтказилди.


Самарқанд шаҳридаги концерт залида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги муносабати билан тантанали йиғилиш ўтказилди.
Унда вилоят фаоллари, ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърифий соҳалар илғорлари, нуронийлар ва ёшлар иштирок этди.
Йиғилишни Самарқанд шаҳар ҳокими Ф.Рахимов очди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.
Вилоят ҳокими Т.Жўраев тадбир иштирокчиларини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 25 йиллиги билан табриклади.
– Мамлакатимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдевори, барчамиз учун муқаддас саналган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун ҳар бир юртдошимиз ўзгача фахр-ифтихор ва юксак ғурур билан нишонлайдиган айёмга айланган, – деди вилоят ҳокими. – Зеро, Бош Қомусимиз ҳуқуқий демократик давлат, эркин фуқаролик жамияти, фаровон ҳаёт барпо этишнинг ҳуқуқий кафолати, амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мустаҳкам қонуний асоси бўлиб хизмат қилмоқда.

Жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб эълон қилинганлиги, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг ишлаб чиқилгани ҳамда унинг изчиллик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани аллақачон ўзининг самараларини бераётир.
Муҳтарам Президентимизнинг вилоятимизга ташрифлари ҳаётимизга ўзига хос жўшқинлик бахш этаётир. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан Ургут туманида эркин иқтисодий зона ташкил этилди, Қўшработ ва Булунғур туманларини ривожлантириш бўйича алоҳида дастурлар қабул қилинди. 
Имом Бухорий масжид-мажмуасида Халқаро ҳадис маркази бунёд этилаётир ва ушбу муқаддас маскан мусулмон оламидаги энг муқаддас қадамжолардан бирига айланиб бораяпти. 
Самарқанд шаҳрида “Самарқанд сити” сайёҳлик мажмуасининг қурилиши ҳамда Самарқанд шаҳрининг янги маъмурий марказининг барпо этилиши ҳам Шавкат Миромоновичнинг вилоятимиз аҳлига бўлган ниҳояда катта эътибори ва ғамхўрликларининг намунасидир.
Муҳтарам Юртбошимизнинг бундай эътибор ва ғамхўрликлари барчамизнинг олдимизга ниҳоятда катта вазифаларни қўяди ва ҳозиргидан керак бўлса ўн карра кўпроқ шижоат билан ишлашга ундайди.
Вилоятимизда жорий йилнинг ўтган даврида қиймати 6 трлн. 396 млрд. сўмлик 2016 та лойиҳалар амалга оширилди. 170 млрд. сўмлик 178 та замонавий ижтимоий соҳа объектлари – таълим, тиббиёт, маданият ва спорт объектлари юртдошларимиз ихтиёрига топширилди. 477 километр масофадаги автомобил йўллари барпо этилди ва таъмирланди.
Қисқа муддатларда 1 935 та намунавий лойиҳалар асосида арзон ва бежирим уй-жойлар қуриб берилган бўлса, кўпчилик учун ушалмас орзу бўлиб туюлган 37 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлар Муҳтарам Юртбошимиз эътиборидан баҳраманд бўлиб, имтиёзли уй-жойларга кўчиб кирди ва ҳовли тўйларини ўтказди.
Йил якунигача яна 100 нафар шу тоифадаги фуқароларимизга уй-жой берилади.
Тинчлигимизни таъминлаб келаётган 300 нафар ички ишлар ходимлари эса шу кунгача янги уйлар ва имтиёзли кредит асосида “Матиз” русумли енгил автомашиналар сотиб олиб, иш шароитини яхшиладилар. Яқин вақтларда профилактика инспекторлари учун яна 409 та хизмат уйлари фойдаланишга топширилади. Уларга ҳам 409 дона “Матиз” русумли автомобил арзон баҳоларда имтиёзли кредитлар ҳисобидан олиб берилади.
Жорий йилда иқтисодиётимизнинг етакчи бўғинига айланган тадбиркорлик субъектлари томонидан 2834 та кичик, 557 та оилавий ва 30 та қўшма корхоналар ишга туширилди.
Қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ислоҳотлар ҳам изчил амалга оширилмоқда. Вилоятимизда 23 гектар майдонда 27 та иссиқхона ва 2973 гектар майдонда 45 та интенсив боғ-роғлар яратилди.
Дастлаб пиллачиларимиз 2760 тонна хомашё тайёрлашди, танти деҳқонларимиз жами 800 минг тонна ғалла ишлаб чиқаришди.
Деҳқон ва фермерларимиз 85 минг гектардан зиёд майдонга ғўза парваришлаб, давлатга пахта сотиш режасини Республикада биринчи бўлиб бажаришди. 
Жорий йилда 4 нафар ёшларимиз республика фан олимпиадасида, 12 нафар спортчи йигит-қизларимиз Осиё, 8 нафари жаҳон чемпионатлари ғолиби ҳамда совриндорлари деган юксак унвонларга сазовор бўлди. Мўминжон Абдуллаев ва Илҳом Баҳромов спортнинг юнон-рум кураши бўйича, Нуринисо Усмонова ҳамда Тахмина Икромоваларнинг бадиий гимнастика, Муҳаммадкарим Хуррамов, Давлат Бобоновнинг дзю-до, Жаҳонгир Воҳидовнинг шахмат бўйича нуфузли халқаро мусобақаларда эришган ютуқлари нафақат вилоятимизнинг, балки мустақил юртимизнинг шон-шуҳратини янада юксакларга кўтарди.
Албатта, бундай салмоқли ютуқ ва натижалар замирида юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва барқарорлик турганини эътироф этишимиз керак. Энг муҳими, Муҳтарам Юртбошимизнинг барча бўғиндаги раҳбарларни халқ билан доимий мулоқотда бўлишга, эл-юрт манфаати йўлида фидойилик кўрсатиб ишлашга чорлаётганликлари туфайли мамлакатимизда ижтимоий муҳит тубдан ўзгармоқда. Одамлар мустақил юртимиз, озод ва обод Ватанимизни ҳар томонлама мустаҳкамлаш, ўз оилалари фаровонлигини таъминлаш учун масъулиятни янада чуқур ҳис этмоқдалар.
Соҳаси ва эгаллаган касбидан қатъий назар, Ватан равнақи, эл манфаати йўлида қилинган фидокорона меҳнат албатта рағбат топади, давлатимиз томонидан муносиб баҳоланади.
Жорий йилда ҳар йилги анъанага мувофиқ кўп йиллик самарали меҳнати ва юрт равнақига қўшган муносиб ҳиссаси учун бир гуруҳ ватандошларимиз Муҳтарам Президентимизнинг фармонларига кўра Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлдилар. Уларнинг орасида 35 нафар самарқандликларнинг ҳам борлиги барчамизни қувонтиради.

Юртимиз тараққиёти, халқимиз фаровонлиги йўлида бажарилган фидокорона меҳнат доим давлатимиз томонидан эътироф этилган, қадрланган. Жорий йилда ҳам Президентимиз Фармонлари билан Ватанимиз мустақиллигининг 25 йиллиги арафасида ҳамда Ўқитувчилар ва мураббийлар куни муносабати билан Самарқанд вилоятидан ҳам бир гуруҳ юртдошларимиз давлатимизнинг юксак унвон, орден ва медаллари билан тақдирланган эди. Тантанали маросимда ушбу мукофотлар ўз эгаларига топширилди.
Тантанали йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Т.Норбоева сўзга чиқди.
Тадбирда таниқли санъаткорлар ва ёш ижрочиларнинг концерт дастури намойиш этилди.

Охирги ўзгариш: 11/12/2017 15:34 Кўрилганлиги: 94
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1499 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (78%)
Кўриб чиқилмоқда: 330 (22%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг