Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Оммавий тадбирлар / ҚИШЛОҚЛАР ШАҲАРГА АЙЛАНМОҚДА
  Чоп этиш версияси  

ҚИШЛОҚЛАР ШАҲАРГА АЙЛАНМОҚДА

Самарқанд вилоятидаги шаҳар, туман ва қишлоқларда Ўзбекистон Республикасининг 25 йиллик байрами муносабати билан қурилиш, ободонлаштириш ишлари амалга оширилмоқда. 

Тайлоқ туманидаги “Ўрай-Элипок”, Ургут туманидаги “Тўрткўл” маҳалла фуқаролар йиғинларида ана шундай янги объектларнинг фойдаланишга топширилиши муносабати билан байрам тадбирлари ташкил этилди.

Дастлаб вилоят ҳокимлиги, бошқарма ва идоралар масъул ходимлари, фахрийлар, кенг жамоатчилик вакиллари “Ўрай-Элипок” маҳалла марказига ташриф буюришди. 1,7 гектар майдонга эга мажмуада тикувчилик цехи, ҳаммом, дорихона, чойхона, аёллар гўзаллик салони, сартарошхона, сунъий қопламали стадион ўрин олган.



Ушбу мажмуа қурилиши натижасида маҳалла аҳолисига сервис хизмати кўрсатиш яхшиланиб, аёлларнинг уй меҳнати бирмунча енгиллашди. Энг асосийси, ҳудудда истиқомат қилаётган 170 нафардан кўпроқ аҳоли иш ўринларига эга бўлди.

Бундан ташқари, 120 ўринли мактабгача таълим муассасаси ва ҳарбий хизматчилар учун 20 хонадондан иборат кўпқаватли уй ҳам фойдаланишга топширилди.









Икки ва уч хонали хонадонлар барча қулайликларга эга. Болалар хонаси, меҳмонхона замонавий жиҳозланган.

Шу куни янги қурилиб, замонавий жиҳозланган “Ўрай-Элипок” маҳалла фуқаролар йиғини биноси ҳам фойдаланишга топширилди.

Тадбирлар Ургут туманидаги “Тўрткўл” маҳалласида давом этди.


“Тўрткўл” – давлат чегарасига энг яқин, тоғли ҳудудда жойлашган маҳалла. Булоқбоши фуқаролар йиғини ҳудудидаги ушбу маҳаллада ҳам махсус дастур асосида катта ҳажмда қурилиш ва ободончилик ишлари олиб борилди.




Хусусан, 1,6 гектар майдонда замонавий лойиҳалар асосида савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси барпо этилди. 1300 ўринга мўлжалланган амфитеатр, 10 ўринли ҳаммом, 120 савдо растасига мўлжалланган бозор, 29 та савдо дўкони, маиший хизмат кўрсатиш, умумий овқатланиш шохобчалари, “Нуронийлар чойхонаси”, мини-стадион, қишлоқ врачлик пункти қурилди. Натижада ҳудуд аҳолисига сифатли сервис хизмати кўрсатиш имкони яратилди ва 75 киши иш билан таъминланди.



Янги амфитеатрда ташкил этилган байрам тадбирига таниқли хонандалар ва актёрларнинг ҳам ташриф буюргани маҳалла аҳли учун ажойиб совға бўлди.




Шу куни яна бир замонавий мажмуа – “Боғишамол” ижодкорлар боғининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди. Самарқанд туманида барпо этилган ушбу боғда ёзги павильон, бассейн, миллийлик уйғунлашган архитектура ечими асосида айвон, аёллар ва болалар учун барча қулайликларга эга бўлган махсус ҳудуд, 30 дан ортиқ ёғоч ўриндиқлар ўрнатилган кичик ўрмон, ўндан ортиқ суратга олиш майдончалари, истироҳат бурчаклари, чўмилиш ҳавзалари ҳамда икки қаватли ёзги ресторан мавжуд.

СТВ телекомпанияси томонидан бунёд этилган ижодкорлар боғи вилоят аҳолиси, шунингдек, шаҳар меҳмонларига, энг асосийси, вилоятда яшаб, ижод қилаётган маданият, санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари ходимларига хизмат қилишга мўлжалланган.



Боғда ижодкорларнинг энг сара ижод намуналари асосида турли кечалар, учрашувлар, сайиллар, кўнгилочар тадбирлар, таниқли санъат намояндаларининг шоу-дастурлари ташкил этилади. Боғда яратилган шароит турли теле ва видео хизматларни таклиф этишга ҳамда сифатли тасвирга олишга имкон беради.



Ушбу боғнинг фойдаланишга топширилишига бағишланган тадбирда элимиз ардоғидаги санъаткорлар томонидан концерт дастури намойиш этилди.

Тадбирларда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 09/08/2016 18:53 Кўрилганлиги: 566
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1371 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 202 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг