Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Оммавий тадбирлар / ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА
  Чоп этиш версияси  

ОРОМГОҲЛАР МАВСУМГА ТАЙЁРЛАНМОҚДА

Ургут туманидаги “Чорчинор” болалар оромгоҳида ёзги дам олиш мавсуми давомида оромгоҳларга зарур бўладиган қишлоқ хўжалик ҳамда озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб берувчи ташкилотларнинг савдо ярмаркаси ўтказилди. 

Самарқанд озиқ-овқат ҳамда туризм коллежлари ўқувчилари томонидан тайёрланган кўргазмалар намойиш этилди.

Тадбир доирасида фаолиятини бошлаш арафасида турган ёзги оромгоҳлар ошпазлари ўртасида “Энг моҳир ошпаз” кўрик-танлови ҳам бўлиб ўтди.

Вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси кенгаши, давлат санитария-эпидемиология назорат маркази ҳамкорлигида уюштирилган танловда ошпазлар пазандачилик маҳоратини кўрсатди.

Болажонлар учун тўйимли, сифатли таомлар тановул қилиш имкониятини яратиш мақсадида ташкил этилган танловда ёзги оромгоҳлар мутасаддилари томонидан бир-бирини такрорламайдиган мазали таомлар тайёрлайдиган 24 нафар ошпаз танлаб олинди.


Шунингдек, оромгоҳлар раҳбарлари, тарбиячи ва етакчилар, тиббиёт ходимлари, спорт йўриқчилари ҳамда ички ишлар идоралари вакиллари учун семинар ҳам ўтказилиб, мавсумни юқори савияда такшил этиш бўйича тегишли вазифалар тақсимланди, тавсиялар ишлаб чиқилди.

Тадбирларда вилоят ҳокими З.Мирзаев иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 24/05/2016 22:50 Кўрилганлиги: 264
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1336 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 167 (13%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 10
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг