Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Оммавий тадбирлар / Энг намуналилар аниқланди
  Чоп этиш версияси  

Энг намуналилар аниқланди

Самарқанд шаҳридаги концерт залида «Намунали ички ишлар органларининг таянч пунктлари» анъанавий кўрик-танловининг вилоят босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тадбирда вилоят ҳокимлиги, ички ишлар, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва халқ таълими бошқармалари «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлимлари, «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди. 

Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Ф.Қувондиқов, «Нуроний» жамғармаси вилоят бўлими раиси Ҳ.Нормуродов ва бошқалар юртимизда ички ишлар соҳасида олиб борилаётган кенг ислоҳотлар, ички ишлар органлари таянч пунктлари ва профилактика инспекторларининг халқ осойишталигини сақлашда муҳим аҳамият касб этаётганлигини эътироф этишди, танловнинг аҳамияти, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда  таянч пунктларининг ўрни ҳақида сўз юритишди.

Бугунги кунда вилоятда 400 дан ортиқ ички ишлар органлари таянч пункти самарали фаолият юритмоқда. 2016 йилда 150 дан ортиқ маҳаллада умуман жиноят қайд этилмаган. Айни пайтда профилактика инспектори, маҳалла раиси, диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия масалалари бўйича маслаҳатчилар, хотин-қизлар қўмитаси, яраштириш комиссияси ва посбонларнинг бир жойда, замонавий жиҳозлар ва зарур алоқа воситалари билан таъминланган биноларда фаолият юритаётгани муаммоларни жойида, тезкорлик билан ҳал этишга хизмат қилмоқда.

Ҳар йили анъанавий тарзда ўтказилаётган мазкур кўрик-танлов  таянч пунктларининг нуфузини янада ошириш, фаолиятини такомиллаштириш ва профилактика инспекторлари билан кенг жамоатчилик ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда.

Танлов ғолибларини аниқлашда хизмат кўрсатиш ҳудудидаги вазият,  таянч пункти атрофида зарур инфратузилманинг мавжудлиги, вояга етмаганлар билан ишлашнинг аҳволи, профилактика инспекторларининг ўз соҳалари бўйича эгаллаган билимлари эътиборга олинди.

Кўрик-танловда Пайариқ туманидаги Алишер Навоий маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган 199-сонли  таянч пункти 1-ўринни қўлга киритди ва танловнинг республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма олди. Иккинчи ўрин Жомбой тумани Тут маҳалла фуқаролар йиғинидаги 119-сонли, учинчи ўрин эса Тойлоқ тумани Янги Тайлоқ маҳалла фуқаролар йиғинидаги 289-сонли таянч пунктига насиб этди. 

– Маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни таъминлаш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда  таянч пунктларининг алоҳида ўрни бор, – дейди 199-сонли  таянч пункти профилактика инспектори Аслиддин Муродов. – Пунктимиз ҳудудида янги маҳалла маркази ташкил этилиб, замонавий жиҳозлангани, тадбиркорлик субъектлари кўпайиб, янги иш ўринлари яратилаётгани фаолиятимиз самарадорлигида муҳим ўрин тутмоқда. Шунингдек, маҳалла раиси ва фаоллари билан ҳамкорликда иш олиб бораётганимиз муваффақиятларимиз гарови бўлиб хизмат қилмоқда.

Танловда «Энг маҳоратли профилактика инспектори», «Ёш авлод ҳимоячиси», «Энг обод ва осойишта маҳалла раиси», «Фидойи маҳалла посбони», «Маърифатпарвар маслаҳатчи», «Энг фаол хотин-қизлар қўмитаси раиси», «Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилотининг ибратли раиси», «Адолатли яраштириш комиссияси», «Баркамол авлод етакчиси» каби номинациялар бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Fолиблар махсус диплом, пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан танловга ташриф буюрган ёшларга спорт анжомлари ва бадиий адабиётлар тақдим этилди. Танлов доирасида вилоятимиздаги ёш ҳунармандлар, тадбиркорлар ишлаб чиқараётган маҳсулотлар намойиш этилди.

Fолиб АБДУСАЛОМОВ


Киритилган вақти: 14/01/2017 17:59 Кўрилганлиги: 347
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1445 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 276 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 9
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг