Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Самарқанд вилоятининг “Соғлом она ва бола йили” ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида
  Чоп этиш версияси  

Самарқанд вилоятининг “Соғлом она ва бола йили” ҳудудий дастурини тасдиқлаш тўғрисида

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги ПҚ-2487-сонли “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, халқимизнинг асрий анъаналарини ҳисобга олиб, “Она ва бола соғлом бўлса, оила бахтли, оила бахтли бўлса, жамият мустаҳкам бўлади” деган ҳаётбахш қадрият ва олижаноб ғоя жамиятда чуқурроқ англаб етилишига ва қарор топишига йўналтирилган кенг чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш бўйича олиб борилаётган ишларнинг даражасини янада юксалтириш, оилани, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш тизимини янада такомиллаштириш, жамиятда оналарга алоҳида ҳурмат-эҳтиром муҳитини шакллантириш, соғлом ва баркамол авлодни тарбиялаш, оиланинг мустаҳкам, соғлом ва аҳил бўлишида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва жамоат ташкилотларининг ҳамкорлигини кучайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Самарқанд вилоятининг “Соғлом она ва бола йили” ҳудудий дастури 1-иловага, ҳудудий дастурни амалга ошириш бўйича масъуллар рўйхати 2-иловага, молиялаштириладиган маблағлар 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят комиссиясига (Х.Худжаёров) “Соғлом она ва бола йили” ҳудудий дастурига киритилган тадбирларнинг вилоят бошқармалари, ташкилотлари, муассасалари, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ҳамда меҳнат жамоалари томонидан тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этиш ва назорат қилиш юклансин.

3. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

 

Вилоят ҳокими  З.Мирзаев

2016 йил, 22 февраль


Қарорга 1-илова (PDF, 436 Kb)

Қарорга 2-илова (PDF, 156 Kb)

Қарорга 3-илова (PDF, 140 Kb)


Охирги ўзгариш: 13/03/2016 18:23 Кўрилганлиги: 1299
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 10
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг