Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Пресс-релизлар / 8 Март – Хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир
  Чоп этиш версияси  

8 Март – Хотин-қизлар кунига бағишланган тадбир

ПРЕСС РЕЛИЗ

Бугун ҳам юртимизда хотин-қизларнинг сиёсий ва ҳуқуқий савияси, фаоллиги тобора юксалиб бораётганини яққол кузатиш мумкин.

Хусусан, бугун вилоятимиздан 3 нафар аёлларимиз Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари саналади.

Халқ депутатлари вилоят, шаҳар ва туман Кенгашларида 149 нафар опа-сингилларимиз фаол иш олиб бормоқдалар.

Бугун янги корхона ташкил этиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётган хотин-қизларимиз сони 3800 нафарга етди.

Айниқса, 2 мингдан ортиқ тадбиркор аёлларимизга 132 млрд, коллежларни битирган 622 нафар қизларимизга 9,5 млрд. имтиёзли кредит берилгани ҳам хотин-қизларимизга бўлган давлат миқёсидаги алоҳида ғамхўрлик намунасидир.

Бугун вилоятимизда 1 млн 800 минг нафар хотин-қизлар истиқомат қилмоқда.

Уларни иш билан таъминлаш борасидаги изчил ислоҳотлар натижасида саноат ва хизмат кўрсатишда 8500 та янги иш ўринлари яратилди.

Бугун ҳам вилоятдаги 100 дан зиёд ташкилотларни аёлларимиз бошқараяпти. 173 нафари ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида масъул лавозимларда фаолият кўрсатмоқда.

3800 нафар опа-сингилларимиз шифокор, 23 минг 800 нафари ўрта тиббий ходим вазифасида эл-юрт саломатлиги йўлида меҳнат қилмоқда

Оммавий ахборот воситаларида 150 нафар хотин-қизлар, жумладан, 7 нафари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси ижод қилмоқда.

Аёлларимиз саломатлигини яхшилашда спортнинг ўрни беқиёс. Шу маънода бугун вилоятда 71минг нафар хотин-қизларимиз спортнинг 55 тури билан доимий шуғулланаётгани алоҳида таҳсинга лойиқдир.

Самарқандлик хотин-қизларимиз Халқаро мусобақаларда жами 57 та, Республикада 258 та медалларни қўлга киритишди.

2016 йил Рио-де-Жанейродаги Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон аёллари тарихида биринчи марта Халқаро спорт мусобақалари ғолиби, Самарқанд давлат университети талабаси Ёдгора Мирзаева муносиб иштирок этди.

Россиянинг Сочи шаҳрида ўсмирлар ўртасида шахмат бўйича ўтказилган Жахон чемпионатида
42-умумтаълим мактаби ўқувчиси Афруза Хамдамова олтин медал билан Жаҳон чемпиони, деган юксак унвонни қўлга киритди.

    Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

                                                   6.03.2017



Киритилган вақти: 06/03/2017 17:31 Кўрилганлиги: 53
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 4
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг