Чоп этиш версияси  

Пресс релиз

Истиқлол йилларида барча соҳаларда эркин фаолият юритиш, мулк дахлсизлигини кафолатловчи ва энг асосийси давлат томонидан берилаётган имтиёзлар кўламининг кенгайиб бораётганлиги вилоят иқтисодиётининг қарийб 5 бараварга, аҳоли даромадлари жон бошига ўртача 8,7 баробарга, ялпи ички маҳсулот сўнгги 10 йил давомида 8 фоиздан зиёдга ўсиб бораётганлигидан ҳам англаб олиш мумкин.

Вилоят иқтисодиётида кичик бизнеснинг улуши 80 фоиздан ошди, экспорт миқдори эса 2010 йилга нисбатан 3,5 бараварга ошиб, йилига 302,2 млн. долларга етди. Ҳозирда дунёнинг 30 та мамлакатига Самарқандда ишлаб чиқарилган маҳсулотлар экспорт қилинмоқда.

Дунёда озиқ-овқат хавфсизлиги масаласи тобора кенг таҳдид солаётган бир шароитда  юртимизда узоқни кўзлаб олиб борилаётган одилона сиёсат туфайли  йиллар давомида асосан пахта ва ғаллага суяниб қолган вилоятимизда бевосита Вазирлар Маҳкамасининг кўмаги билан охирги 5 йил ичида 6950 гектар интенсив боғлар яратилди,  3125та мева-сабзавотчилик, 603 та чорвачилик йўналишидаги фермер хўжаликлари ташкил этилди. Йиллик мева-сабзавот етиштириш ҳажми 1588 минг тоннага етиб, 1,15 бараварга ўсди. Энг қувонарлиси, охирги 3 йилда гўшт, картошка, гуруч каби муҳим маҳсулотларнинг нархи барқарор сақланиб қолаётганига барчамиз гувоҳмиз.

Шу ўринда ота-оналари, устозлари ишончини оқлашга сидқидилдан киришган ёшларимиз фан, санъат, спорт каби соҳаларда  ҳар куни янги-янги марраларни забт этмоқдалар. Биргина 2015 – 2016 йилларда 2 нафар 30 ёшгача бўлган ёшларимиз докторлик ишини ҳимоя қилган бўлса, 25 нафари халқаро мусиқа фестиваллари ғолиби, 14 нафари номдор стипендия совриндорлари бўлди. Энг аҳамиятлиси, шу даврда вилоятимиз ёшлари -43та олтин, 36 та кумуш, 47 бронза медалларини қўлга киритиб, 100 нафардан ортиқ Ўзбекистон, 10 нафар Осиё ва 2 нафар жаҳон чемпионлари кашф қилинди. Бразилияда ўтказилган XV Олимпиада ўйинларида вилоятимиз вакилларидан Мўминжон Абдуллаев юнон-рум кураши, Руслан Қурбонов енгил атлетика, Ёдгораой Мирзаева бокс бўйича иштирок этишди. Паралимпия ўйинларида Ўткиржон Нигматов дзюдо бўйича олтин, Мансуржон Абдурашидов енгил ателетика баҳсларида бронза медалларни қўлга киритган бўлса, яна бир фарзандимиз Жаҳонгир Вохидов Лондонда ўтказилган шахмат бўйича халқаро Гран-прида 3 карра олтин медал, Олмаотада ўтказилган халқаро турнирда ҳам олтин медални қўлга киритди.

Бугун таълим ва тиббиёт соҳасига бўлган эътибор туфайли соҳада қўлга киритилаётган муваффақиятлар кўлами кенгайиб, соҳа ходимларининг меҳнатини рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу ўринда йил давомида ютуқ ва муваффақиятларга эришишда, ўтказилган тадбирларни юксак ташкилотчилик, уюшқоқлик ва бекаму-кўст ўтказилишида сидқидилдан хизмат қилган халқ таълими, ўрта махсус ва соғлиқни сақлаш соҳаси раҳбарлари ва вакилларига, ҳурматли олий таълим муассасалари ректорларига, ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати ва прокуратура ходимларига, барча йўл қурилиши, ободончилик корхоналарига, барча қурувчиларга, банк, молия, солиқ идоралари вакиллари муносиб ҳиссаси бор. Жонажон диёримизда эл-юрт фаровонлиги, мамлакат тараққиёти йўлида қилинган самарали меҳнат албатта, рағбат топади. Жорий йилда ҳам бир гуруҳ юртдошларимиз истиқлолимизнинг йигирма беш йиллиги ва бошқа касб байрамлари арафасида муҳтарам Биринчи Президентимизнинг юксак эътирофлари туфайли мамлакатимизнинг юксак унвонларига сазовор бўлган эдилар.

Мукофотланганлар орасида 29 нафар вилоятимиз вакилларининг борлиги барчамизга фахр ва ғурур бағишлаши билан бирга, янада самарали меҳнат қилишга ундайди.

Барчамизга байрам муборак бўлсин!

 

5 декабр 2016 йил

Каттақўрғон шаҳри, Каттақўрғон драма театри

 

Вилоят ҳокимлиги Матбуот хизмати


Киритилган вақти: 15/12/2016 17:46 Кўрилганлиги: 235
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1438 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 269 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 13
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг