Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Пресс-релизлар / Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 23 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар
  Чоп этиш версияси  

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 23 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тадбирлар

Ватан ҳимоячилари куни муносиб нишонланди

Самарқанд шаҳри, вилоят Матбуот уйи, 2015 йил 12 январь

Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан Самарқанд вилоятида бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, 12 январь куни вилоят ва Самарқанд шаҳар ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, ҳарбийлар Амир Темур мақбарасини зиёрат қилиб, Соҳибқирон ёдига Қуръон тиловат қилдилар.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Хотира майдонидаги Мотамсаро Она ҳайкали пойига гуллар қўйиб, Ватанимиз тинчлиги, халқимиз осойишталиги йўлида жон фидо қилган юртдошларимизни ёд этдилар.

Тадбир иштирокчилари Марказий ҳарбий округ госпиталида саломатлигини тиклаётган ҳарбийлар ҳолидан хабар олиб, уларни байрам билан табрикладилар.

Самарқанд Концерт залида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 23 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган байрам тантаналари бўлиб ўтди

Тадбирда офицер, сержант ва ҳарбий хизматчилар, Қуролли Кучларимиз фахрийлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди

Тантанали маросимни Самарқанд шаҳар ҳокими А.Шукуров очди.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев тадбир қатнашчиларини Ватан ҳимоячилари куни билан табриклаб, мамлакатимиз Қуролли Кучларида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва унинг моҳияти хусусида сўз юритди.

Таъкидландики, Ватан ҳимоячилари куни мамлакатимиз хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинчлиги ва осойишта ҳаётини ҳимоялашга қодир бўлган, истиқлол йилларида равнақ топиб, яхлит ва ишончли кучга айланган Миллий армиямизда хизмат қилаётган ҳарбийларнигина эмас, балки юрт тинчлиги ва осойишталигига масъул бўлган ҳар бир ватандошимиз учун фахрли байрамга айланди.

Зеро, жамиятимизда армияга ва ҳарбий хизматга нисбатан ёндашув ва қарашлар бутунлай ўзгарди. Эндиликда Қуролли Кучлар сафида хизмат қилиш Ўзбекистон фуқароси учун наинки конституциявий бурч, айни чоғда мамлакатимиздаги энг нуфузли касблардан бирига айланди.

Ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар доирасида вилоятда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, шаҳар ва туманлар мудофаа ишлари бўлимларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилиб, улар зарур мебель ва замонавий техника воситалари, жиҳозлар билан таъминланмоқда.

Биргина 2014 йилда Каттақўрғон шаҳридаги сафарбарлик чақирув резерви батальони биноси капитал таъмирдан чиқарилди ва замонавий мебеллар билан жиҳозланди. Бунинг учун 5 млрд 200 млн сўмлик ишлар бажарилди.

Худди шундай кўламдаги таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари Самарқанд шаҳридаги сафарбарлик чақирув резерви батальони биносида ҳам олиб борилаяпти. Замон талаблари даражасидаги таъмир ишлари учун ҳозиргача 2 млрд 300 млн сўм маблағ сарфланди. 

Вилоят мудофаа ишлари бошқармаси йиғув пунктининг тиббий кўрик биноси таъмири ва жиҳозлари учун 400 млн сўм сарфланиб, тиббиёт ходимларига барча шарт-шароит яратиб берилди.

Шунингдек, Тайлоқ туманининг чегара ҳудудидаги “Чўбот”, Ургут туманининг “Гулистон” маҳаллаларида спорт мажмуалари қурилиб, фойдаланишга топширилди. Ҳарбийлар ва улар оила аъзолари учун қулайликлар бошқа ҳарбий қисмлар жойлашган ҳудудларда ҳам яратилмоқда.

Байрам тадбирида хизматда фидойилик кўрсатган бир гуруҳ ҳарбийларга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Тантанали маросим вилоят ва пойтахтдан ташриф буюрган санъаткорлар иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 235-63-80

E-mail:sampressa@inbox.uz


Киритилган вақти: 11/01/2015 17:04 Кўрилганлиги: 854
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг