Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Пресс-релизлар / “Ўрай-Элипок” ва “Тўрткўл” маҳаллаларида қурилган ижтимоий объектлар, “Боғишамол” ижодкорлар боғининг очилиш маросими
  Чоп этиш версияси  

“Ўрай-Элипок” ва “Тўрткўл” маҳаллаларида қурилган ижтимоий объектлар, “Боғишамол” ижодкорлар боғининг очилиш маросими

П Р Е С С – Р Е Л И З

Самарқанд вилояти, 2016 йил 5 август

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 25 йиллигига қизғин тайёргарлик кўрилаётган шу кунларда Тайлоқ туманининг “Ўрай-Элипок” ва Ургут туманининг “Тўрткўл” маҳаллаларида қуриб битказилган ижтимоий соҳа объектлари фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тантанали тадбирларда кенг жамоатчилик вакиллари, фахрийлар, фаол ёшлар иштирок этди.

Ушбу маҳаллалар вилоятнинг Тожикистон билан чегарадош ҳудудларида жойлашган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бу ҳудудлар учун алоҳида дастурлар белгилаган.

Азалдан юрт посбонларига алоҳида эҳтиром кўрсатиб келинган. Бу азалий қадрият истиқлол йилларида янгича асосда давом этмоқда. Жумладан, ҳарбий хизматчилар ва улар оила аъзоларининг моддий, ижтимоий-маиший шароитларини яхшилаш чоралари кўрилмоқда.

Мисол учун, 2015 йилда қурилган кўпқаватли уйларнинг Самарқанд шаҳрида 20 таси ва Каттақўрғон шаҳрида 4 таси ҳарбийлар оилаларига берилди. Бундан ташқари, ўтган йил вилоятимиз қишлоқларида намунавий лойиҳалар асосида қурилган уйларнинг 10 тасига Ватан ҳимоячиларининг оила аъзолари кўчиб ўтди.

Кейинги йилларда Тайлоқ туманининг чегара ҳудудидаги “Ўрай-Элипок”, Ургут туманининг “Гулистон” ва “Мирзабоғлон-Чеп” маҳаллаларида ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари, маҳалла аҳли учун савдо мажмуалари, маиший хизмат уйлари, замонавий спорт майдончилари, амфитеатр ва бошқа бир қатор қулайликлар яратиб берилди. Бу каби ўзгаришлар армиямизнинг том маънода тинч ва обод Ватанимизнинг мустаҳкам қалқони бўлишини таъминламоқда.

2016 йилда ҳам бу борадаги ишлар давом эттирилди. Тайлоқ тумани “Ўрай-Элипок” маҳалласи ҳудудида 1,7 гектар майдонда маиший хизмат кўрсатиш комплекси қурилди.

Комплекс таркибида дорихона, чойхона, аёллар гўзаллик салони, эркаклар ва аёллар сартарошхонаси, сунъий қопламали стадион ўрин олган.

“Жумабозор таъмир-монтаж” корхонаси томонидан замонавий лойиҳа асосида қуриб битказилган маҳалла маркази учун “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви томонидан 346 млн. сўм маблағ ажратилди.

Бундан ташқари, маҳаллада 120 ўринли янги мактабгача таълим муассасаси ҳамда 24 хонадондан иборат ҳарбийлар уйи ҳам фойдаланишга топширилди.

Ушбу мажмуа қурилиши натижасида маҳалла аҳолисига сервис хизмати кўрсатиш яхшиланиб, аёлларнинг уй меҳнати бирмунча енгиллашди. Энг асосийси, ҳудудда истиқомат қилаётган 170 нафардан кўпроқ аҳоли иш ўринларига эга бўлди.

“Тўрткўл” – давлат чегарасига энг яқин, тоғли ҳудудда жойлашган маҳалла. Аҳолиси асосан деҳқончилик билан шуғулланса-да, бу ҳудудда инфратузилма деярли йўқ эди. Ушбу маҳаллада ҳам махсус дастур асосида катта ҳажмда қурилиш ва ободончилик ишлари олиб борилди.

Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги ушбу маҳаллада 30 та тадбиркорлик субъекти томонидан 1,6 гектар майдонда замонавий лойиҳалар асосида аҳолига савдо ва маиший хизмат кўрсатиш мажмуаси барпо этилди.

1300 ўринга мўлжалланган амфитеатр, 10 ўринли ҳаммом, 3 блокдан иборат (нон ва ширинликлар; қишлоқ хўжалик маҳсулотлари; мавсумий мева-чевалар)
120 савдо растасига мўлжалланган бозор, 29 та савдо дўкони, жами 6 та маиший хизмат турлари, 60 мижозга хизмат кўрсатиш қувватига эга умумий овқатланиш шохобчаси, “Нуронийлар чойхонаси” сунъий қопламали стадион, қишлоқ врачлик пункти қурилди.

“Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бошқаруви ҳамда маҳаллий бюджетдан ажратилган жами 410 млн. сўм маблағ эвазига янги маҳалла маркази биноси қурилди, мебель ва компьютер жиҳозлари билан таъминланди. Қурилиш ишлари “Қурувчи” МЧЖ томонидан амалга оширилди.

Мана шундай қурилиш ва яратувчанлик ишлари натижасида ҳудуд аҳолисига сифатли сервис хизмати кўрсатиш имкони яратилди ва 75 киши муқим иш ўрнига эга бўлди.

Тадбир қатнашчилари ва Булоқбоши қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудуди аҳолиси “Тўрткўл” маҳалласининг амфитеатрида вилоят ҳамда Тошкентдан ташриф буюрган таниқли санъаткорлар томонидан намойиш этилган концерт  дастуридан баҳраманд бўлдилар.

*  *  *

Қурилиш-ободонлаштириш ишлари 2014 йилида бошланган “Боғишамол” ижодкорлар боғининг жойи илгари ташландиқ ва қаровсиз ҳолда бўлган. Бугунги кунда ёзги павильон, 70х30 ҳажмдаги бассейн, миллийлик уйғунлашган архитектура ечими асосида айвон, аёллар ва болалар учун барча қулайликларга эга бўлган махсус ҳудуд, 30 дан ортиқ ёғоч ўриндиқлар ўрнатилган кичик ўрмон, ўндан ортиқ суратга олиш майдончалари, истироҳат бурчаклари, чўмилиш ҳавзалари ҳамда икки қаватли ёзги ресторан мажмуаси  фойдаланишга топширилмокда.

СТВ телекомпанияси томонидан бунёд этилган ижодкорлар боғи келгусида Самарқанд вилояти аҳолиси, шунингдек, шаҳар меҳмонларига, энг асосийси, вилоятда яшаб, ижод қилаётган маданият, санъат, адабиёт, оммавий ахборот воситалари ходимларига хизмат қилишга мўлжалланган.

Боғда ижодкорларнинг энг сара ижод намуналари асосида турли кечалар, учрашувлар, сайиллар, кўнгилочар тадбирлар, таниқли санъат намояндалари шоу-дастурлар ташкил этилади.

Ўз навбатида, боғда яратилган шароит турли теле ва видео хизматларни таклиф этишга ҳамда сифатли тасвирга олишга имкон беради.

Ушбу боғнинг фойдаланишга топширишга бағишланган тадбирда ана шулар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбирларда вилоят ҳокими З.Т.Мирзаев иштирок этди.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 235-63-80

E-mail: sampressa@inbox.uz


Киритилган вақти: 08/08/2016 15:29 Кўрилганлиги: 226
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 2
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг