Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Пресс-релизлар / Китоб – маънавият сарчашмаси
  Чоп этиш версияси  

Китоб – маънавият сарчашмаси

Самарқанд вилоятида “Китоб байрами” ва “Самарқанд китоб олами” мажмуасининг очилишига бағишлаб ўтказиладиган тадбирлар

2016 йил, 28 май, Самарқанд шаҳри

Самарқандда 28 май куни “Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор” шиори остида “Китоб байрами”га бағишланган бир қатор тадбирлар ўтказилди.

Жумладан, вилоят ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган дастурга асосан, Камол Отатурк кўчасида ўтказилган тадбирда олий ўқув юртлари, Самарқанд шаҳридаги коллеж ва лицейлар, халқ таълими бошқармасига қарашли ахборот-ресурс марказлари жамоалари, талаба-ёшлар, жамоатчилик вакиллари ҳамда аҳолининг кенг қатлами иштирок этди.

“Китоб байрами”да Самарқанд шаҳридаги таълим муассасалари ахборот ресурс марказлари, китоб савдоси билан шуғулланувчи барча тадбиркорлик субъектлари жалб этилди. Китоб байрамида Республикамиздаги нашриётлар томонидан кейинги йилларда нашр этилган мумтоз ва энг сара бадиий адабиётлар, энциклопедик луғат ва маълумотномалар, болалар адабиётлари намойиши ва савдоси ташкил этилди.

Самарқанд давлат университетида тадбир доирасида илмий-амалий конференция ўтказилди.

Шунингдек, тадбир давомида янги нашрлар намойиши, тақдимот маросимлари, адиб ва шоирлар билан учрашувлар, ёш ижодкорлар ўртасида шеърхонликлар уюштирилди, вилоятнинг таниқли санъаткорлари, ёш истеъдод соҳиблари иштирокида концерт дастури намойиш этилди.

* * *

“Адабиётга эътибор – келажакка, маънавиятга эътибор” шиори остида ўтказилган “Китоб байрами” тадбирлари доирасида “Самарқанд китоб олами” мажмуасининг тантанали очилиш маросими ўтказилиб, мазкур мажмуа ўз ишини бошлади.

Мажмуанинг очилиш маросимида Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирда давлат ва жамоат ташкилотлари масъул ходимлари, таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар, ноширлар, санъаткорлар, меҳнат фахрийлари, ёшлар, журналистлар иштирок этди.

Самарқанд вилояти ҳокими З.Мирзаев, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентилиги раҳбари О.Юнусов, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Жумагул Сувонова, шунингдек, ёш ижодкорлар сўзга чиқиб, Президентимиз раҳнамолигида юксак маънавиятли ва интеллектуал салоҳиятли авлодни камолга етказиш, ёшларда Ватанга муҳаббат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғуларини янада кучайтиришга қаратилаётган доимий эътиборнинг юксак самараларини эътироф этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 23 апрелдаги “2010-2015 йилларда болалар ва ўсмирларни маънавий камол топтиришга йўналтирилган ноширлик маҳсулотларини нашр этиш дастури тўғрисида”ги қарори соҳа ривожида муҳим ҳуқуқий асос бўлмоқда.

Китоб савдосини ташкил этиш, аҳолига сифатли ва арзон нархлардаги янги адабиётларни ва уларнинг электрон версияларини ўз вақтида, қулай тарзда  етказиб бериш борасида барча шароит яратилди.

Самарқанд шаҳрида янги очилган маданий-маърифий савдо мажмуаси китобсеварларга ҳақиқий маънода туҳфа бўлди.

Савдо мажмуасининг ширинсўз, чаққон ходимлари истаган китобингизни топишга кўмаклашиб, китоб танлаш борасида маслаҳатлар беради. Айни пайтда бу ерда 12 киши иш билан банд бўлиб, уларнинг аксарияти касб-ҳунар коллежларини битирган ёшлардир. Яна 10 нафар ходим эса шартнома асосида ишга таклиф этилмоқда.

Мажмуа директори этиб мутахассислиги журналист бўлган, бадиий ижод билан шуғулланиб келаётган Асадулла Шукуров тайинланди.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида маънавият масканининг шаҳар ва туманларда ҳам филиаллари очилиши режалаштирилган.

* * *

“Самарқанд китоб олами” мажмуасининг Ўзбекистон Республикаси Президенти асарлари жамланган бўлим ҳақида “Президент асарлари билимдони” кўрик-танлови ғолиби, Самарқанд шаҳридаги 33-умумтаълим мактабининг 7-синф ўқувчиси Содиқ Худойқулов ҳамда “Камолот” ЁИҲ вилоят кенгаши фаоли Зилола Қаюмова батафсил ҳикоя қилиб берди.

“Камолот” ЁИҲ фаоли Маҳбуба Шодиёрова эса Сиёсий-ҳуқуқий китоблар бўлими ҳақидаги қизиқарли маълумотларни берди.

Асосий зал - қироатхонада харидорлар учун китобларни ўқиб, танлаши учун барча шароит яратилгани тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Виртуал китоблар марказидаги компьютерлар интернет тармоғига уланган бўлиб, Республикамиз ва хориждаги етакчи кутубхоналар билан алоқа ўрнатган. Китобхонлар электрон вариантдаги ноёб дурдоналардан баҳраманд бўлишлари мумкин.

Ушбу бўлимда Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона маркази мутахассислари томонидан яратилган “Мирзо Улуғбек” номли мультимедиа дастури тақдимоти ўзига хос туҳфа бўлди.

Хорижий нашрлар залида Самарқанд давлат чет тиллар институти талабалари япон, корейс, рус, немис, инглиз, испан, араб каби халқларнинг миллий кийимларида мазкур халқлар машҳур адибларининг китобларини ўз тилларида ҳикоя қилиб бердилар.

Болалар залидан жой олган ёш китобсеварлар ўзлари ёдлаган шеърлардан намуналар ўқиб бердилар.

Асосий залда бунёд этилган Алишер Навоий ҳазратлари ижодхонасининг интерьери фрагменти ва табиат ландшафти барчанинг олқишига сабаб бўлди.

Умуман олганда, ижтимоий-сиёсий, маънавий-маърифий, адабий-бадиий, илмий-оммабоп, болалар адабиёти, дарсликлар каби ўнга яқин бўлимда 2500 минг номдаги 41 000 мингдан зиёд китоб жой олган.

Мажмуада ёш оилалар, ота-оналар учун ҳам ўзига хос қулайликлар яратилган. Турли ўйинчоғу қўғирчоқлар билан тўлдирилган махсус бурчак болажонлар ихтиёрида.

Айниқса, бўлим пештахталарида ўзбек, рус ва инглиз тилларида чоп этилган эртаклар, бўяш китоблари, энциклопедиялар, ўйинли нашрларни топиш мумкин. Бу ерда кўзи ожиз болалар учун брайл ёзувидаги эртак ва бадиий китоблар ҳам бор. Ушбу шинам, кенг ва ёруғ хонада болажонларнинг китоблар билан танишиши, мутолаа қилиши учун қулай шароит яратилган.

* * *

Самарқанд шаҳрининг Амир Темур ва Бўстонсарой кўчалари туташган (32-уй) жойда жойлашган бино “Бунёдкор-Самарқанд” хусусий корхонаси томонидан (раҳбари Шуҳрат Маматқулов) таъмирланди. Таъсисчи “Келажак пресс” МЧЖ маблағлари (раҳбари Акбар Маҳмудов) ҳисобидан “Гулобод мебель” ва “Осиё мебель” масъулияти чекланган жамиятлари томонидан жиҳозланди.  

Мажмуа жойлашган ҳудуддан 2 километр радиусда Самарқанд шаҳридаги 6 та олий ўқув юрти, 3 та академик лицей, битта касб-ҳунар коллежи, 4 та мактаб, 50 дан ортиқ корхона-ташкилотлар жойлашган.


Ø Мустақилликка қадар мамлакатимизда 9 та нашриёт бўлган бўлса, истиқлол туфайли уларнинг сони юздан ошди. Нашриётлар томонидан ҳар йили икки мингдан ортиқ номдаги адабиёт қирқ миллиондан зиёд нусхада нашр этилмоқда. Нашриётлар маҳсулотлари Германия, Хитой, Россия ва бошқа қатор давлатларда ўтган халқаро китоб ярмаркаларида совринли ўринларга сазовор бўлди.

ØСамарқанд вилоят кутубхонаси 1911 йил декабрда 2 минг нусхадаги китоб фонди билан иш бошлаган. Ҳозирги вақтда Пушкин номидаги Самарқанд вилоят ахборот-кутубхона марказининг фонди 650 мингга яқин, шу жумладан, китоблар, матбуот нашрлари, СД ва ДВД дисклар, граммёзувлар, нота нашрларидир. Кутубхонадан фойдаланувчилар сони 40 мингдан ортиқ бўлса, электрон кутубхонага бир йилда 10 мингга яқин фойдаланувчи ташриф буюради.

Марказда 48 та компьютер, 2 та проектор, сервер, ноутбук, нусха кўчириш аппарати, юқори тезликдаги сканер, муқовалаш машинаси мавжуд. Оптик толали алоқа ёрдамида корпоратив тармоқ ва интернетга уланган.

Ўлкашунослик ва нодир адабиётлар, нота нашрларнинг электрон каталоги тузилган бўлиб, 250 мингга яқин номланишдаги адабиётларни ташкил  этади.

“Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурини амалга ошириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги меҳрибонлик уйлари билан биргаликда www.mehridaryo.uz веб-сайти яратилган. 

ØВилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси тасарруфидаги таълим муассасаларида 175 та ахборот-ресурс маркази мавжуд. Уларда769 дона компьютер, 157 дона принтер, 157дона сканер, 157 дона нусха кўчириш аппаратлари мавжуд. Электрон кутубхоналар базасини ривожлантириш мақсадида 700 номдаги дарсликлар ҳамда 2014-2015 йилларда нашр этилган барча китобларнинг электрон шакллари таълим муассасаларига етказилган.

Тизимдаги 42 та муассасанинг ахборот-ресурс маркази “КаДаТа” дастури, 19 тасида “КАРМАТ” дастури ва 1 та академик лицей ахборот-ресурс маркази “ИРБИС” дастури билан таъминланган.

Таълим муассасалари ахборот-ресурс марказлари фонди 1 923 955 дона ўқув адабиётлар, дарсликлар ва бадиий китоблардан иборат бўлиб, шундан 615 940 донасини умумтаълим, 548 523 донасини махсус фанлар, 125 978 донасини ижтимоий-сиёсий, 564 451 донасини бадиий ва 69 063 донаси услубий адабиётларни ташкил этади.

2015 йил давомида таълим муассасаларининг ахборот-ресурс марказлари фондига 66 номда, жами 129 232 нусхада 223,9 млн. сўмлик ўқув адабиёт ва дарсликлар олиб келинган.

Ø Вилоят халқ таълими бошқармаси тасарруфида битта ахборот-ресурс маркази,  битта педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ахборот-ресурс маркази,  туман, шаҳар халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари тасарруфидаги 16 та ахборот-ресурс марказлари, 120 та умумтаълим мактаблари ахборот-ресурс марказлари, 1089 та умумтаълим мактаблари кутубхоналари, 17 та баркамол авлод болалар марказлари кутубхоналари, 13 та мактаб-интернатлари ва меҳрибонлик уйлари кутубхоналари, 26 та мусиқа ва санъат мактаблари кутубхоналари фаолият олиб бормоқда.

Китоб фонди 1 323 851 дона. Шундан 553 170 донаси кирилл алифбосида, 473 768 донаси лотин алифбосида, 270 708 донаси рус, 26 039 донаси бошқа тиллардаги адабиётлардир.

Фонднинг 250 176 донаси болалар, 689 903 донаси бадиий, 247 000 донаси ўқув-методик, 63 558  донаси сиёсий-иқтисодий ва 45 167 донаси маълумотнома ва луғат кўринишидаги адабиётлардан иборат.

Ахборот-ресурс марказлари ва кутубхоналар фондидан 618 514 нафар фойдаланувчи томонидан йил давомида 6 997 592 дона китоб олиб ўқилган бўлиб, ҳар бир ўқувчига ўртача 11,3 донадан китоб тўғри келмоқда.


Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 235-63-80.

E-mail: Sampressa@inbox.uz, Sampressa2016@umail.uz


Киритилган вақти: 28/05/2016 17:20 Кўрилганлиги: 348
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1416 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (83%)
Кўриб чиқилмоқда: 247 (17%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 4
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг