Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Пресс-релизлар / Агросаноат тизимидаги ислоҳотларнинг 2014 йил натижалари ҳамда озиқ-овқат дастури бўйича 2015 йилга белгиланган лойиҳаларнинг бажарилиши
  Чоп этиш версияси  

Агросаноат тизимидаги ислоҳотларнинг 2014 йил натижалари ҳамда озиқ-овқат дастури бўйича 2015 йилга белгиланган лойиҳаларнинг бажарилиши

Аҳолига арзон ва сифатли маҳсулот етказиб бериш – бош мақсад

Самарқанд шаҳри, вилоят Матбуот уйи, 2015 йил 14 май

Вилоят Матбуот уйида вилоятда агросаноат тизимидаги ислоҳотларнинг 2014 йил натижалари ҳамда озиқ-овқат дастури бўйича 2015 йилга белгиланган лойиҳаларнинг бажарилишига баишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Йиғилишни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ф.Тошев олиб борди.

Вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги, аҳоли пунктларини кўркамлаштириш масалалари бўйича ўринбосари А.Нурқулов мавзу юзасидан маълумот берди.

Таъкидландики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги “Озиқ-овқат товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва ички бозорни тўлдиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ҳамда 2011 йил 31 октябрдаги “2012-2015 йилларда республика озиқ-овқат саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари жойларда маҳсулотларни ички имкониятлардан келиб чиқиб кўпайтириш, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарини барпо этишда дастуруламал бўлиб хизмат қилмоқда.

2014 йилнинг 5-6 июн кунлари Тошкентда “Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари” мавзуида халқаро конференция бўлиб ўтди. 5 июнь куни 114 нафар халқаро конференция иштирокчилари Самарқанд вилоятига ташриф буюрди.

Меҳмонлар Самарқанд туманидаги “Оҳалик олтин боғи меваси” масъулияти чекланган жамияти, “Агромир Самарқанд” Ўзбекистон-Буюк Британия қўшма корхонаси, “SamRosxolod” Ўзбекистон-Россия қўшма корхонасига саёҳат қилиб, озиқ-овқат дастурини амалга ошириш борасида вилоятда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.

***

Вилоят туманларида 2009 йилда қишлоқ хўжалик ялпи маҳсулотлари қиймати
1,7 триллион сўмни ташкил қилган бўлса, 2014 йилга келиб бу кўрсаткич 4,4 триллион сўмни ташкил этди (2009 йилга нисбатан ўсиш суръати 259 фоиз), вилоятнинг ялпи ҳудудий маҳсулотдаги қишлоқ хўжалигининг улуши 35,4 фоизни ташкил қилмоқда.

***

Вилоятда ғалла етиштириш 2009 йилга нисбатан 1,1 мартага, ҳар гектар сувли ердан ҳосилдорлик 11,2 центнерга, жами даромадлар 2,6 мартага, соф фойда 2,8 мартага (33,6 млрд сўм), рентабеллик даражаси 1,2 мартага кўпайди.

Сабзавот етиштириш 1,6, картошка 1,7, полиз 1,6, мева 2,1, узум 1,5, гўшт 1,4, сут 1,4, тухум 1,8, асал 2,5, балиқ 2,6 баробарга кўпайди.

Ялпи етиштирилган қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш 2007 йилда сабзавот 22,3, мева 24,4, узум 18,8, гўшт 19,1, сут 28,8 фоизни ташкил этган бўлса,
2014 йилга келиб сабзавотнинг 32,4, меванинг 28,7, узумнинг 23,5, гўштнинг 30,
сутнинг 38,9 фоизи қайта ишланди.

2009 йилга нисбатан ҳар гектар майдондан олинаётган ҳосилдорлик сабзавотчиликда 38 центнерга (115 фоиз), картошкачиликда 46 центнерга (116 фоиз), полизчиликда
76 центнерга (138 фоиз), мевачиликда 28 центнерга (126 фоиз) ва узумчиликда 30 центнерга (127 фоиз) ошди.

Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспорти 2007 йилда 48,2 минг тонна (40 млн доллар) бўлган бўлса, 2014 йилга келиб 77,5 минг тонна (85,3 млн доллар)ни ташкил этди.

2007 йилда 16 та давлатга экспорт қилинган бўлса, 2014 йилга келиб давлатлар сони
27 тага етди (Россия, Қирғизистон, Қозоғистон, Германия, Польша, Голландия, Греция, Туркия, Англия, Латвия, Литва, Украина, Австрия, Уммон, Ливия, Эрон, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари, Бразилия, Мексика, Япония, Корея, Канада, Малайзия, Сингапур ва бошқа).

Чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик ва балиқчилик жадал суръатларда ривожланмоқда. 2010 йилга нисбатан:

- қорамоллар бош сони 216 минг бошга (18 %);

шундан, сигир 34 минг бошга (6 %);

- қўй ва эчкилар сони 427 минг бошга (26 %);

- паррандалар сони 3,6 млн. бошга (77,4 %) ошди.

- гўшт ишлаб чиқариш 50 минг тоннага (28 %);

- сут ишлаб чиқариш 305 минг тоннага (40,2 %);

- тухум ишлаб чиқариш 363 млн донага (62,9 %) кўпайишига эришилди.

Наслли буқалар музлатилган уруғи билан сунъий уруғлантириш эвазига зоти яхшиланган қорамоллардан ташқари хориж давлатларидан ҳам наслли моллар валюта ҳисобига олиб келиниб, чорва молларининг наслдорлиги яхшиланмоқда.

Голландия, Польша, Германия, Украина, Белорусия, Қозоғистон давлатларидан
4391 бош наслли қорамол олиб келиниб, фермер хўжаликларига етказиб берилди.

2015 йилда чорвачиликни ривожлантириш дастурига асосан вилоятдаги наслли моллар генофондини яхшилаш мақсадида четдан 800 бош наслли моллар сотиб олиб келинади.

Самарқанд вилояти паррандачилик соҳасида республикада биринчи ўринда бўлиб,
36 та паррандачилак корхоналари ишламоқда. Уларнинг суткалик тухум ишлаб чиқариши
1,8 млн донани ташкил этади.

***

Вилоятда қоракўлчилик соҳасини ривожлантириш Ўзбекистон Репсубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 13 июндаги “Қоракўлчиликда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан олиб борилмоқда.

Қоракўлчилик ширкат хўжаликлари вилоятнинг асосан адир, чўл, тоғ ва тоғолди ҳудудларида жойлашган бўлиб, жами 432 минг гектар яйловларни ўз ичига олади.

Ширкат хўжаликларида 2013 йилда 137,8 минг бош майда шохли моллар мавжуд бўлиб, жорий йил бошида ушбу кўрсатгич 156,7 минг бошни ташкил қилди. 2013 йилга нисбатан 19,1 минг бош ёки 114 фоизга ўсди.

2013 йилда қўзи ва улоқ олиш 71,7 минг бошни ташкил қилган бўлса, 2015 йилда ушбу кўрсаткич 81,4 минг бошни ташкил қилиб, 2013 йилга нисбатан 9,7 минг бошга ошган.

 

2015 ЙИЛ ДАСТУРЛАРИ

Чорвачилик соҳасида 538 та лойиҳага асосан жами 91 млрд 588 млн сўм, шундан
31 млрд 667 млн сўм банк кредити ва 59 млрд 921 млн сўм тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган.

Шунингдек, қорамолчилик соҳасида жами 55 млрд 241 млн сўмлик, 265 та лойиҳада 6379 бош қорамол сотиб олиш, амалга ошириладиган лойиҳалар томонидан 510 тонна гўшт, 4005 тонна сут маҳсулотлари етиштириш ва 1079 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 60 та лойиҳа ўз фаолиятини бошлаган. Ушбу лойиҳалар учун жами 32 млрд 153 млн сўм, шу жумладан 5 млрд 219 млн сўм банк кредитлари ва 26 млрд 934 млн сўм ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан жалб этилган ва натижада 309 та янги иш ўринлари яратилган.

 Паррандачилик соҳасида 67 та лойиҳага асосан, 1471 минг бош парранда олиш, бунинг учун жами 25 млрд 574 млн сўм, шундан 6 млрд 45 млн. сўм банк кредити, 19 млрд 529 млн сўм ташаббускорлар маблағлари ҳисобидан жалб этилиши ҳамда амалга ошириладиган лойиҳалар томонидан 963 тонна парранда гўшти, 29635 минг дона тухум етиштириш ва 413 та янги иш ўринлари яратиш белгиланган бўлиб, бугунги кунда 26 та лойиҳа ўз фаолиятини бошлаган. Ушбу лойиҳалар учун жами 21 млрд 119 млн сўм, шу жумладан 666,5 млн сўм банк кредитлари ва 20 млрд 452,5 млн сўм ташаббускорлар ҳисобидан жалб этилган ва натижада 167 та янги иш ўринлари яратилган.

Балиқчилик соҳасида 68 та лойиҳага асосан, 128 гектар сув ҳавза майдонларини яратиш, сув ҳавзаларини 392,4 минг дона чавоқ балиқлари билан балиқлантириш, бунинг учун жами 3 млрд 174 млн сўмлик, шундан 430 млн. сўм банк кредити ҳамда 2 млрд 744 млн сўм ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш режалаштирилган. Амалга ошириладиган лойиҳалар томонидан 236 тонна балиқ етиштириш белгиланган.

Бугунги кунда 59 та лойиҳалар фаолиятини бошлаган, бунинг учун 3 млрд 119 млн сўм маблағ, шундан 71 млн сўм банк кредити ажратилиб, 261 та янги иш ўринлари яратилган.

Асаларичилик соҳасида 53 та лойиҳага асосан, 2645 қути асалари оилалари олиш, бунинг учун жами 1 млрд 575 млн сўмлик, шундан 186 млн. сўми банк кредити, 1 млрд 389 млн сўм ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган. Ҳозирги вақтда 54 та лойиҳалар амалга оширилиб, 2619 қути асалари оилалари олинган ва 137 та янги иш ўринлари яратилган.

Шу билан бирга жорий йилда озиқ-овқат саноати соҳасида жами 83 та лойиҳалар манзилли дастурга киритилган, лойиҳаларнинг умумий қиймати 20 млрд 133 млн сўмни ташкил қилади. Ушбу маблағларнинг 8 млрд 568 млн сўми банк кредити, 3 млрд 305 млн сўми чет эл инвестициялари ҳамда 8 млрд 260 млн сўми ташаббускорларнинг ўз малағлари ҳисобидан ишлаб чиқаришга йўналтирилади. Дастурга киритилган лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 989 та янги иш ўринлари яратилади.

Жорий йилнинг 1-чорагида озиқ-овқат саноати соҳасида 10 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 8 млрд 837 млн сўм, шундан 6 млрд 585 млн сўм банк кредити, 1 млрд 526 млн сўм чет эл инвесторлари ва 725 млн сўм тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиб, 75 та янги иш ўринлари яратилди.

Яна бир рақам, 2009 йилда вилоятда 1 минг тонна сиғимга эга бўлган 1 та музлаткич бўлган бўлса, 2015 йилнинг 1 январига келиб уларнинг сони 65 тага етди, сиғими 50,6 минг тоннани ташкил этди.

Вилоят аҳолисини мева сабзавот маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш мақсадида, жорий йилда иссиқхона қуриш учун 59 та лойиҳалар дастурга киритилган бўлиб, ушбу лойиҳаларнинг 36 таси мева-сабзавотчиликка ихтиссослашган туманларда амалга оширилади. Лойиҳаларнинг жами қиймати 12,1 млрд сўм, шундан 6,1 млрд сўми банк кредити 5,9 млрд сўми ташаббускорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши белгиланган бўлиб, 436 та янги иш ўринлари яратилади.

Иссиқхона қуриш соҳасида жорий йилнинг I-чорагида 2 та лойиҳалар амалга оширилиши натижасида 43 та янги иш ўринлари яратилди.

Шунингдек вилоятда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сақлаш бўйича 2015 йилда жами 38 та музхоналар қуриш белгиланган, ушбу музхоналарнинг 32 таси мева-сабзавотчиликка ихтиссослашган туманларда ташкил қилинади, лойиҳаларнинг умуммий қиймати 56 млрд 39 млн сўмни ташкил қилади, ушбу маблағларнинг 15 млрд 248 млн сўми банк кредити, 40 млрд 791 млн сўми лойиҳа ташаббускорларининг ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилиши режалаштирилган.

Бугунги кунда 3 та лойиҳалар амалга оширилган бўлиб, ташаббускорларнинг ўз маблағи ҳисобидан жами 24 млрд 931 млн сўм маблағ музхона қуриш учун йўналтирилиши натижасида 10 та янги иш ўринлари яратилди.

***

Қишлоқ хўжалигида кейинги 3-4 йилда кириб келган янги Интенсив боғлар барпо этиш йўналишига эътиборларингизни қаратмоқчиман.

Бугун вилоятимизда Республикадаги энг кўп - 7968 гектар интенсив боғлар мавжуд. Шу жумладан, 2015 йилнинг ўзида 1968 гектар майдонларда интенсив боғлар барпо этилди.

Интенсив йўналишдаги боғларнинг оддий технология асосида яратилган боғлардан афзаллиги томонлари жуда кўп.

Биринчидан, дарахтларнинг танаси кичик ва паст бўйли бўлганлиги боис уларга ишлов бериш, яъни кесиш, шакл бериш, суғориш, ўғитлаш ва ҳосилни йиғиштириш каби юмушларни ўтказиш тез ва соз амалга оширилади;

Иккинчидан, янги экилган интенсив боғлар шу йилнинг ўзида ҳосилга киради;

Учинчидан, 3-4 йилларда гектарига 70-95 тоннагача ҳосил беради;

Ва тўртинчидан, оддий боғларга нисбатан ер иқтисод килиниб, туп сонининг кўплиги, яъни ўртача бир гектарига 1800-2100 та кўчат экилади, натижасида олинадиган ҳосилдорлик юқори бўлади. Натижада ер майдони 8-10 баробарга иқтисод қилинади. 1000 гектар интенсив боғ берадиган ҳосилни, 10 минг гектардаги оддий боғдан олиш мумкин.

Вилоятда янги интенсив боғлар яратиш, махсулот ишлаб чиқаришни кескин кўпайтириш мақсадида “Мароқанд интенсив Гренад” агрофирмаси ташкил этилиб, интенсив мевали кўчатлар етиштириш йўлга қўйилди.

Биргина “Муштарий Оқдарё” масъулияти чекланган жамиятига қарашли 80 гектар майдонда юқори авлодли пакана ва ярим пакана мевали дарахт кўчатлари етиштирилмоқда.

Улардан бу йил 2 млн 51 минг донаси экишга тайёр бўлиб, вилоят ва Республикадаги фермер хўжаликларига етказиб берилмоқда. 2016 йилда эса 2 млн дона пайвандтагларга пайванд қилинган кўчатлар экишга тайёр бўлади.

 

2015-2020 йиллар давомида амалга ошириладиган вазифалар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги “2013-2017 йиллар даврида суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича чора тадбирлар тўғрисидаги”ги қарори қабул қилинди.

Бунга асосан 2013-2017 йилларда давомида вилоятда жами 51 млрд 830 млн сўмлик 3009 км ҳажмдаги мелоратив тадбирлар амалга оширилади. Натижада 66,5 минг гектар ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланади.

2015-2020 йиллар давомида вилоят туманларида қўшимча 6500 гектар майдонда сувни тежайдиган замонавий томчилатиб суғориш технологияси асосида интенсив боғлар ташкил этилиши белгилаб олинди.

Кейинги 5 йил давомида сабзавот етиштириш 1,4 баробарга, картошка 1,8 баробарга, полиз 2,2 баробарга, мева 3,6 баробарга, узум 3,1 баробарга, гўшт 2,2 баробарга ва сут 3,1 баробарга кўпайиб, сабзавотнинг 44 фоизи, меванинг 39 фоизи, узумнинг 35 фоизи, гўштнинг 35 фоизи ва сутнинг 45,1 фоизи қайта ишланиши режалаштирилди.

Бугунги кунда вилоят туманлари 186 та қайта ишлаш корхоналари фаолият кўрсатаётган бўлса, 2020 йилга бориб уларнинг сонини 280 тага етказиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилмоқда.

2015-2020 йилларда вилоят туманларида 75 минг тонна қишлоқ хўжалик махсулотларини сақлашга мўлжалланган замонавий музлатгичли омборхоналар ташкил этиш режалаштирилиб, аҳолининг ички истеъмол талабини 35 фоизга қондириш имконияти яратилади.

Кейинги 5 йил давомида вилоят туманларида 140 гектар майдонда замонавий иссиқхоналар ташкил этиш ва ушбу иссиқхоналарда йилига 10 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалик махсулотлари етишитириш кўзда тутилган.

2015-2020 йиллар давомида вилоят туманларида мавжуд 8388 та фермер хўжаликларининг 60 фоизининг моддий техника базаси юқори унумли замонавий янги техникалар билан алмаштирилиб, модернизация қилиниши режалаштирилди.

2015 йилда 100 минг тонна қишлоқ хўжалик махсулотларини экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, бу кўрсатгични кейинги 5 йил давомида 2 баробарга ошириб, 200 минг тоннага етказиб, улардан 70 минг тоннасини сабзавот, 15 минг тоннасини полиз, 65 минг тоннасини мева ҳамда 50 минг тоннасини узум маҳсулотлари ташкил этади.

Қўшимча маълумот олиш учун:
Телефон: (366) 235-20-66, 235-63-80
E-mail:sampressa@inbox.uz


Киритилган вақти: 16/05/2015 18:10 Кўрилганлиги: 628
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1439 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 3
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг