Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Пресс-релизлар / 9 май – Хотира ва қадрлаш куни тадбирлари
  Чоп этиш версияси  

9 май – Хотира ва қадрлаш куни тадбирлари

Хотира – абадий, қадр - муқаддас

Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, Хотира майдони, “Садаф” ресторани, 2016 йил 6 май 

7 май куни вилоятнинг Хотира ва қадрлаш куни асосий байрам тадбирлари ўтказилди.

Ҳар бир шаҳар ва туманлардан “Нуроний” жамғармаси шаҳар ва туман бўлимлари раислари, ҳокимлик ходимлари ҳамроҳлигидауруш, уруш орти ва меҳнат фахрийлари Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида тўпланиб, замонавий технологиялар асосида таъмирдан чиқарилган фавворалар атрофида чой ичиб, дам олишди. Шундан сўнг Самарқандда ишлаб чиқарилган автобусларда Хотира майдонига йўл олишди.

Хотира майдонидаги “Мотамсаро Она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимни уруш ва меҳнат фахрийлари бошлаб бердилар. Вилоятдаги барча соҳалар вакиллари гул қўйиш тадбирида қатнашдилар.

Фахрийлар майдондаги “Хотира китоби”ни варақлаб, ўтганлар хотирасини ёд этиш билан бирга, вилоят жамоатчилиги ва ёшлар вакилларининг гул қўйиш жараёнини кузатиб турдилар. Тадбир давомида қуролдошлар ва ёшлар ўртасидаги самимий суҳбатда урушнинг даҳшатли воқеалари эсланиб, бугунги тинч ва осойишта кунларга шукроналар айтилди. Фахрийлар ўзларининг ҳаёт йўллари, сафдошлари ҳақида ёшларга ҳикоя қилиб бердилар.

Самарқанд шаҳридаги “Садаф” ресторанида 400 нафар уруш ва меҳнат фахрийларига байрам дастурхони ташкил этилиб, ҳар бир фахрийга Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар тарқатилди.

Байрам тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида уюшқоқлик билан ташкил этилди. Тадбир ўтадиган жойларнинг тозалиги ва ободончилигига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоятда 1425 та қабристон мавжуд. Байрам олдидан уларнинг барчаси ободонлаштирилди, манзарали дарахт ва турфа гул кўчатлари ўтқазилди, ариқ-зовурлари тозаланди.

10 мингдан ортиқ уруш қатнашчисининг қабри обод қилинди.

Мустақиллик йилларида ҳарбий хизматни ўташ чоғида ҳалок бўлган 13 нафар ҳарбий хизматчилар эсланиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди, совға-саломлар етказилди.

Хотира ва қадрлаш куни арафасида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан бир гуруҳ уруш ва меҳнат фахрийларининг Нуробод туманидаги Ҳазрати Довуд зиёратгоҳига саёҳати уюштирилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 18 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида 201 нафар уруш қатнашчиларига бир марталик 800 минг сўмдан пул мукофоти, озиқ-овқат маҳсулотлари 20 хил дори-дармонлар, Касаба уюшмалари бюджети ҳисобидан уларнинг ҳар бирига 400 минг сўмдан қўшимча пул мукофоти, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят кенгаши томонидан маҳсулотлар пакети топширилди.

Шунингдек, 300 нафар меҳнат фронти фахрийларига Республикадан ажратилган
300 минг сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда 20 хил дори-дармон берилди.

Шаҳар ва туманлар ҳокимликлари, ҳомий ташкилотлар томонидан меҳнат фронти фахрийлардан 4405 нафарига озиқ-овқат маҳсулотлари тўплами берилди.

Байрам тадбирлари муносабати билан 34 та ногиронлар аравачаси, 12 та эшитиш мосламаси, 40 та ҳасса ва қўлтиқтаёқлар, 92 дона сиҳатгоҳ йўлланмалари тантанали равишда топширилмоқда.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 235-63-80

E-mail:sampressa@inbox.uz


  • Иккинчи жаҳон уруши арафасида Ўзбекистонда 6,5 миллионга яқин аҳоли яшаган, 1,5 миллиони урушда бевосита иштирок этган. Болалар, қариялар ва аёлларни ҳисобга олмаганда, аҳолининг 40 фоиздан кўпроғи қўлига қурол олиб, урушда қатнашган.
  • Фашизмга қарши жангларда 152 мингдан кўпроқ самарқандликлар иштирок этган. Уларнинг 73 минг нафарига она-юртига қайтиб келиш насиб этмади.
  • Фронтдан қайтган қарийб 100 минг аскарнинг 201 нафари бугунги кунда ҳаёт гаштини сураяпти. Душманга фронт ортидан туриб курашганларнинг 4 405 нафари умргузаронлик қилмоқда.
  • Самарқанд шаҳридаги Хотира майдонида 48 500 нафардан ортиқ шаҳид кетган ота-боболаримиз номлари абадийлаштирилган.
  • Уруш бошланган кунларда ҳарбий комиссарликларга фронтга жўнатишларини сўраб 1316 киши ариза топширган. 1941 йил август ойига келиб уларнинг сони 2300 га етган. Ариза берганларнинг 613 нафари хотин-қиз бўлган.
  • Воронеж алоқа билим юрти, 2-Харьков танк билим юрти ва авиация мактаблари Самарқандга кўчириб келтирилган.
  • 1941 йилнинг охирига келиб икки ярим мингдан ортиқ аёл завод ва фабрикаларда ишлаган. Улар энг мураккаб жараёнларни ўзлаштириб, эркакларнинг ўрнини билдирмай меҳнат қилган.
  • Самарқандга Россия, Украина, Белорусия, Молдавия, Болтиқбўйи ўлкаларидан кўчириб келтирилган 165 минг киши жойлаштирилган, улар бошпана ва иш билан таъминланган. Самарқандда олти квартирали тўртта уй, олтита барак қуриб берилган, талабалар ётоқхоналари ва бўш квартиралар ҳам ажратилган.
  • Кўчириб келтирилган болаларни жойлаштириш учун Жомбой, Булунғур, Фориш, Нарпай, Пастдарғом ва вилоятнинг бошқа туманларида 8 та болалар уйи ташкил этилиб, улар 4 270 болани тарбиялашни ўз зиммаларига олганлар.
  • Самарқанд шаҳридаги 11 та болалар уйига қўшимча равишда 660 бола жойлаштирилган.
  • 1941-1942 йилларда фронтдаги жангчилар учун 11 минг жуфт пийма, 13 минг калта пўстин, 15 минг қулоқчин, 18 минг қўлқоп ва 58 мингта бошқа иссиқ кийим юборилган. Бундан ташқари, 6 вагон гўшт, 12 вагон вино, 2 вагон гуруч, 30 вагон мева ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари жўнатилган.
  • Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган 400 мингга яқин ватандошларимиз ҳақида архив материаллари тўпланиб, бу маълумотлар асосида “Хотира” туркумида 33 та китоб нашр этилган. Китобнинг 3 жилди Самарқанд вилоятига бағишланган.
  • 1999 йилдан буён 9 май юртимизда “Хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланиб келинади.
  • 2014 йилнинг 13 октябрида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Ушбу фармонда 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийларини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш, тиббий ҳамда санаторий-соғломлаштириш соҳасида хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш ҳисобига уларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш учун қулай шарт-шароит яратиш кўзда тутилган.
  • 2015 йилдан бошлаб 1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фахрийлари йилига бир марта ўзлари учун мақбул муддатларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши ҳамда республика давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг санаторий-соғломлаштириш курсидан ўтиш имконига эга бўлдилар.
















Киритилган вақти: 07/05/2016 18:36 Кўрилганлиги: 558
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1438 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 269 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг