Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Пресс-релизлар / 9 май – Хотира ва қадрлаш куни тадбирлари
  Чоп этиш версияси  

9 май – Хотира ва қадрлаш куни тадбирлари

Жасорат, бурч, матонат

Самарқанд шаҳри, Кўксарой майдони, Хотира хиёбони, “Мўъжиза” ресторани, 2015 йил 9 май

9 май куни вилоятнинг Хотира ва қадрлаш куни асосий байрам тадбирлари ўтказилди. Ҳар бир шаҳар ва туманлардан “Нуроний” жамғармаси шаҳар ва туман бўлимлари раислари, ҳокимлик ходимлари ҳамроҳлигида уруш, уруш орти ва меҳнат фахрийлари Самарқанд шаҳридаги Кўксарой майдонида тўпланиб, замонавий технологиялар асосида таъмирдан чиқарилган фавворалар атрофида чой ичиб, дам олишди. Шундан сўнг замонавий автобусларда Хотира майдонига йўл олишди.

Хотира майдонидаги “Мотамсаро Она” ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Маросимни уруш ва меҳнат фахрийлари бошлаб бердилар. Вилоятдаги барча соҳалар вакиллари 24 та гуруҳга бўлиниб, ҳар бирида 20-30 кишилик таркибда тартиб билан гул қўйиш тадбирида қатнашдилар.

Фахрийлар майдондаги “Хотира китоби”ни варақлаб, ўтганлар хотирасини ёд этиш билан бирга, вилоят жамоатчилиги ва ёшлар вакилларининг гул қўйиш жараёнини кузатиб турдилар. 2 соат давом этган тадбир давомида қуролдошлар ва ёшлар ўртасидаги самимий суҳбатда урушнинг даҳшатли воқеалари эсланиб, бугунги тинч ва осойишта кунларга шукроналар айтилди. Фахрийлар ўзларининг ҳаёт йўллари, сафдошлари ҳақида ёшларга ҳикоя қилиб бердилар.

Самарқанд шаҳридаги “Мўъжиза” ресторанида 400 нафар уруш ва меҳнат фахрийларига байрам дастурхони ташкил этилиб, ҳар бир уруш ва меҳнат фахрийсига Ўзбекистон Республикаси Президенти номидан совғалар тарқатилди.

Байрам тадбирлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида уюшқоқлик билан ташкил этилди. Тадбир ўтадиган жойларнинг тозалиги ва ободончилигига алоҳида эътибор қаратилди.

Ички ишлар идоралари томонидан хавфсизлик масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирга таклиф қилинганлардан ташқари эрталаб 07.00 дан бошлаб 10 нафар оилалар аъзолари ташриф буюришиб, ўтганлар хотирасига ҳурмат бажо келтиришди.

Жумладан, Самарқанд шаҳри Давлатшоҳ Самарқандий маҳаласидан 95 ёшли уруш қатнашчиси Жамол Исаевлар оиласи – ўғли ва келини, 3 нафар набираси билан, Самарқанд шаҳри Жомий маҳалласидан 60 ёшли Бахтиёр Акобировлар оиласи – турмуш ўртоғи, қизи ва куёви ҳамда 4 яшар набираси билан, Оқдарё тумани “Ўзбекистон” маҳалласидан 56 ёшли Матлуба Эшмуродовалар оиласи – турмуш ўртоғи, ўғли ва қизи билан, Каттақўрғон шаҳар “Зарифобод” маҳалласидан 55 ёшли Акбар Санақуловлар оиласи – турмуш ўртоғи, ўғли ва қизи билан, Пастдарғом тумани “Мирзатўп” маҳалласидан  30 ёшли оила Жасур Раҳматов турмуш ўртоғи билан ташриф буюриб, ўтганлар хотирасига ҳурмат изҳор қилдилар.

Хотира ва қадрлаш куни арафасида Пайариқ ва Оқдарё туманларида “Хотира майдони” янгитдан барпо этилиб, “Мотамсаро Она” ҳайкали ўрнатилди.

Вилоятда 1425 та қабристон мавжуд. Байрам олдидан уларнинг барчаси ободонлаштирилди, манзарали дарахт ва турфа гул кўчатлари ўтқазилди, ариқ-зовурлари тозаланди.

1012 та уруш қатнашчисининг қабри обод қилинди.

Мустақиллик йилларида ҳарбий хизматни ўташ чоғида ҳалок бўлган 23 нафар ҳарбий хизматчилар эсланиб, уларнинг оила аъзолари ҳолидан хабар олинди, совға-саломлар етказилди.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 235-63-80

E-mail: sampressa@inbox.uz


Киритилган вақти: 09/05/2015 13:02 Кўрилганлиги: 946
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1466 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (80%)
Кўриб чиқилмоқда: 297 (20%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг