Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Пресс-релизлар / 8 Март – Хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган байрам тадбирлари
  Чоп этиш версияси  

8 Март – Хотин-қизлар байрами муносабати билан ўтказилган байрам тадбирлари

Аёл борки, олам мунаввар

Самарқанд шаҳри, 2015 йил 5-7 март

Самарқандда 8 Март – Хотин-қизлар байрамига бағишланган бир қатор тадбирлар бўлиб ўтди.

Байрам тадбирлари доирасида вилоятнинг чекка ҳудудларида истиқомат қилаётган хотин-қизларнинг Самарқанд шаҳрида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишлари билан таништириш ҳамда тарихий обидаларни зиёрат қилиш мақсадида саёҳат ташкил этилди.

Вилоят ҳокимлиги ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими ташаббуси билан “САМАРҚАНД – МЕНИНГ ФАХРИМ” шиори остида ташкил этилган тадбир иштирокчилари дастлаб Хотира майдонидаги Мотамсаро Она ҳайкали пойига гуллар қўйиб, ўтганларни ёд этишди. Шундан сўнг  Амир Темур, Бибихоним, Хўжа Дониёр мақбаралари, Регистон майдони, Улуғбек расадхонаси ва Шоҳи Зинда мажмуасини зиёрат қилдилар.

Бир пиёла чой устидаги суҳбат чоғида ташкилотчилар тадбирда иштирок этаётган меҳнат фахрийлари, турли соҳаларда меҳнат қилаётган хотин-қизларни байрам билан табрикладилар.

*   *   *

Самарқанд Концерт залида бўлиб ўтган асосий байрам тантанасида вилоят ҳокими З.Мирзаев сўзга чиқиб, иштирокчиларни, улар тимсолида бутун вилоят хотин-қизларини байрам билан табриклади. Аёлларнинг жамият ҳаётида тутган ўрни, уларнинг ютуқ ва муваффақиятларини эътироф этди.

Тадбир доирасида бир гуруҳ фаол хотин-қизлар вилоят ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирланди. Вилоят ҳамда пойтахтлик санъаткорлар ижросидаги куй-қўшиқлар барчага баҳорий байрам кайфияти улашди.

*   *   *

Республика бўйича 13 нафар хотин-қизлар Ўзбекистон Қаҳрамони, 7 нафари академик, 500 нафари фан доктори, 5 минг нафарга яқини фан номзодлари бўлган.

210 нафардан зиёд истеъдодли қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори.

Вилоят аҳолисининг 50 фоиздан кўпроғи – 1 млн 753 минг нафари хотин-қизлар. Уларнинг 121 нафари 100 ёшдан ошган.

2014 йилда вилоятда яратилган иш ўринларининг тенг ярми хотин-қизлар ҳиссасига тўғри келди. Қарийб 4 минг 250 нафар аёл уй шароитида тадбиркорлик билан шуғулланади.

149 нафар хотин-қизлар маҳаллий Кенгашларга депутат этиб сайланган.

Раҳбар хотин-қизлар 2947 нафар.

Таълим соҳасида 47 мингдан зиёд аёллар устозлик қилмоқда. Умумтаълим мактаблари педагогларининг 65 фоизи, ўрта махсус таълими тизимида 43 фоизи хотин-қизлардир.

Ички ишлар идораларида 91 нафар, ҳарбий соҳада 75 нафар фаолият юритмоқда.

Самарқанд шаҳридаги 91 та меҳмонхонанинг 11 тасига хотин-қизлар раҳбарлик қилаяпти. Таржимон сифатида хизмат кўрсатаётган 250 нафардан кўпроқ гид-таржимонларнинг 70 фоизи гўзал қизлардир.

7800 нафар врачларнинг 3700 нафари аёллар. 23 минг 550 нафар хотин-қизлар эса ўрта тиббий ходим вазифасида ишламоқда.

Вилоят хотин-қизлари орасида 12 нафар фан доктори, 193 нафари фан номзодидир.

16 нафар қизларимиз Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

7 нафар самарқандлик ижодкор аёллар Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Оммавий ахборот воситаларида 150 нафарга яқин хотин-қизлар меҳнат қилмоқда.

61 минг нафар хотин-қизлар спорт билан мунтазам шуғулланишади.

Вилоятимизда 4 нафар Жаҳон чемпиони, 6 нафар Осиё чемпиони, 128 нафар турли мусобақа ва халқаро турнирларнинг олтин медалларини қўлга киритган спортчи хотин-қизлар бор.

2003 йилда бадиий гимнастика бўйича 31 нафар мураббий фаолият кўрсатган бўлса, 2015 йилга келиб уларнинг сони 98 нафарга етди.

2014 йилда 18 нафар аёллар Ўзбекистон Республикасининг юксак мукофотларига сазовор бўлди.

*  *  *

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 3 мартдаги “Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида”ги Қарорига кўра, бир гуруҳ қизлар Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланди.

Улар орасида Самарқанд педагогика коллежининг 2-босқич ўқувчиси Рухшона Иргашева ҳам бор.

Рухшона 1998 йил 14 январда Самарқанд шаҳрида туғилган. Спортнинг бадиий гимнастика тури билан шуғулланади. Ўзбекистон ҳамда халқаро миқёсда ўтказилаётган мусобақаларда юқори натижаларга эришиб келмоқда.

Жумладан, 2012 йилда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан Наманганда ўтказилган ёшлар чемпионатида 2 ва 3-ўринларни, Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган мусобақанинг вилоят босқичида
1-ўринни, Тошкент шаҳрида ўтказилган республика очиқ чемпионатида жамоа ўйинида 1, 2, 3-ўринларни, “Камолот” ЁИҲ томонидан ўтказилган “Камолот ғунчалари” вилоят турнирида бош совринни, Навоий шаҳрида ўтказилган “Умид ниҳоллари” спорт мусобақасида олтин медални, Самарқандда бўлиб ўтган республика кубогида жамоа билан иштирок этиб, 1-ўринни эгаллаган.

2013 йилда Наманган вилоятида ташкил этилган Республика очиқ чемпионатида 2- ва 3-ўринларни қўлга киритган.

2014 йилда Навоий вилоятида ўтказилган ёшлар очиқ чемпионатида 1- ва
2-ўринларни, Тошкент шаҳри республика ёшларининг очиқ чемпионатида 2- ва
3-ўринларни, Наманган шаҳрида ўтказилган “Баркамол авлод” спорт мусобақасида 2-ўринни, шунингдек, Франциянинг Ницца шаҳрида бўлиб ўтган халқаро турнирда ҳам муваффақиятли иштирок этиб, мусобақанинг олтин ва кумуш медалларига сазовор бўлган.

Бундан ташқари, Рухшона етакчилик қобилиятига ҳам эга, ташаббускор. “Камолот” ЁИҲ бошланғич ташкилоти фаоли.

2013 йил “Камолот” ЁИҲ томонидан Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида ўтказилган “Юрт келажаги” танловининг республика босқичида “Энг ёш раққоса” номинацияси бўйича ғолиб бўлган.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 231-12-22, 235-63-80

E-mail:sampressa@inbox.uz


Киритилган вақти: 07/03/2015 21:42 Кўрилганлиги: 1226
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1439 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 3
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг