Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Пресс-релизлар / 2014-2016 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури: саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадли параметрлари ижроси тўғрисида пресс-релиз
  Чоп этиш версияси  

2014-2016 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури: саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадли параметрлари ижроси тўғрисида пресс-релиз

Экспорт салоҳияти юксалишида саноат маҳсулотларининг ўрни

Самарқанд шаҳри, вилоят Матбуот уйи, 2015 йил 6 январь 

Вилоят Матбуот уйида 2014-2016 йилларда вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури: саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадли параметрлари ижроси доирасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманни Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раҳбари Ф.Тошев олиб борди.

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Хўжаёров матбуот анжумани кун тартибидаги мавзу юзасидан маълумот берди. 

Саноатни ривожлантириш бўйича

3348 та саноат корхоналари мавжуд. Бугунги кунда фаолият кўрсатаётганларидан
 32 таси йирик корхоналардир.

Ушбу соҳада кичик корхоналар 3314 та фаолият кўрсатиб келмоқда.

Вилоят аҳолисининг 42 000 нафари саноат соҳасида иш билан банд.

2014 йилда 4372,2 млрд сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши кутилмоқда.

Ишлаб чиқариладиган халқ истеъмоли молларининг 32,3 фоизи (902,4млрд сўми) озиқ-овқат маҳсулотлари ва 63,4 фоизи (1740,4млрд сўми) ноозиқ-овқат маҳсулотларига тўғри келди.Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш кўрсаткичи ўртача
1194,5 минг сўмни, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича ўртача 800,9 минг сўмни ташкил этмоқда.

Саноатда кузатилаётган ўсишнинг асосий омиллари қуйидагилар билан изоҳланади:

- вилоятдаги 32 та йирик саноат корхоналарининг 50,1 фоизни асосий 7 та – “JV MAN” қўшма корхонасида (125,8 фоиз), “Жомбой дон маҳсулотлари” АЖда (122,1 фоиз), “Ўзавтотрейлер” МЧЖ (120,6 фоиз), “Ховренко номли винокомбинат” АЖда (119 фоиз), “СамАвто” МЧЖ (118,1 фоиз), Самарқанд сигарет фабрикаси (112,4 фоиз) корхоналар ҳисобига тўғри келмоқда.

32 та йирик саноат корхонаси фаолият кўрсатган бўлиб, жами ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотларидаги улуши 51,2 фоизни, кичик бизнеснинг улуши эса 48,8 фоизни ташкил этган бўлиб, ўтган йилга нисбатан 3,6 фоизга ошган. 

Саноат салоҳиятини ошириш

Самарқанд вилоятида 2014 йил саноат салоҳиятини ошириш дастурига асосан қиймати 372,5 млрд. сўмлик (ш.ж.186,6 млрд. сўм ўз маблағи, 162,4 млрд. сўми тижорат банк кредити, 23,5 млрд. сўм хорижий инвестиция) 478 та лойиҳани амалга ошириш ва
7954 та иш ўринлари яратиш режалаштирилган. Амалда қиймати 374,8 млрд. сўмлик (ш.ж. 191,6 млрд. сўм ўз маблағи, 156,3 млрд. сўми тижорат банк кредити, 26,8 млрд. сўм хорижий инвестиция) 478 та лойиҳа амалга оширилди. Уларнинг негизида 8102 та иш ўринлари яратилди.

Инвестицион лойиҳалар тармоқлар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг 124 таси озиқ-овқат маҳсулотлари, 78 таси енгил саноат, 185 таси қурилиш материаллари, 35 таси кимё ва нефткимё саноати, 32 таси мебелсозлик ва қоғозни қайта ишлаш саноати, 10 таси терини қайта ишлаш ва чарм-пойабзал маҳсулотлари, 6 таси машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, 6 таси фармацевтика саноати ва 2 таси электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

      Ушбу лойиҳаларни амалга ошириш ҳисобига вилоятнинг саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 4379,6 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 115,9 фоизга ўсди.

       Ялпи ҳудудий маҳсулотда саноатнинг улуши 2013 йилдаги 12,5 фоиздан 2014 йилда
0,6 бандга ўсиб 13,1 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, саноат соҳасидаги лойиҳаларга жами 9,8 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни киритиш кўзда тутилган. Ҳақиқатда 2014 йилда қиймати 11,2 млн долларлик тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. Масалан, Самарқанд шаҳридаги 2 та лойиҳага 9,4 млн доллар (7 млн доллар “Прайм керамик” ҚКнинг керамик плиткалар ва 690 млн.сўм "Дака Текс" ҚКнинг трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳаларига), Ургут туманидаги 4 та лойиҳага 1,7 млн доллар ( 810 минг доллар “Тоибахон-Нур” ҚКнинг чарм-пойабзал, 300 минг долл “Ургут Шер барака” МЧЖнинг лак-бўёқ, 300 минг доллар “Ургут Элита Шоес” ҚКнинг чарм-пойабзал ва 250 минг доллар “Алфа Макс Алянс” ҚКнинг пайпоқ ишлаб чиқариш лойиҳаларига) ва Пастдарғом туманидаги 1 та лойиҳага 120 минг долларлик (“Ўзбиокомбинат” қўшма корхонасининг қишлоқ хўжалик ҳайвонлари учун вакциналар ишлаб чиқиш лойиҳасига) тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар киритилди.

Бу ишлар 2015 йилда ҳам давом эттирилиб, саноат соҳасини ривожлантириш йўналишида қиймати 611,7 млрд сўмлик (ш.ж. 240,4 млрд. сўм ўз маблағи, 306,3 млрд. сўм тижорат банк кредити, 65,0 млрд. сўм хорижий инвестиция) 396 та лойиҳа амалга оширилиб, 12 362 та иш ўрни яратиш мўлжалланган.

Лойиҳалар тармоқлар кесимида таҳлил қилинганда, уларнинг 127 таси қурилиш материаллари, 93 таси озиқ-овқат маҳсулотлари, 81 таси енгил саноат, 40 таси кимё ва нефт-кимё саноати, 26 таси мебелсозлик ва қоғозни қайта ишлаш саноати, 16 таси терини қайта ишлаш ва чарм-пойафзал маҳсулотлари, 5 таси машинасозлик ва эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш, 4 таси фармацевтика саноати ва 4 таси электротехника саноати маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

Ҳудудлар кесимида: Самарқанд шаҳрига 56 та, Ургут туманига 48 та, Самарқанд туманига 38 та, Тайлоқ туманига 37 та, Нарпай туманига 33 та, Каттақўрғон туманига 29 та, Каттақўрғон шаҳрига 27 та, Пайариқ туманига 26 та, Иштихон туманига 17 та, Булунғур туманига 16 та, Жомбой туманига 15 та, Нуробод, Пастдарғом ва Қўшработ туманларига 13 тадан, Пахтачи туманига 12 та ва Оқдарё туманига 3 та тўғри келмоқда.

Қўшма ва хорижий корхоналар

Вилоятда 247 та қўшма ва хорижий корхоналарнинг фаолияти йўлга қўйилган. Уларнинг 152 таси саноат соҳаси ҳиссасига тўғри келмоқда.

2014 йилнинг 12 ойида 127 та ҳудудий экспортёр корхона томонидан 100 дан зиёд турдаги саноат маҳсулотлари дунёнинг 30 дан кўпроқ мамлакатига экспортга йўналтирилган бўлиб, жами худудий экспорт хажми 152,9 млн.долларни, шундан саноат йўналишида 64,4 (43,2 фоизни) млн долларни ташкил этмоқда.

Экспортга йўналтирилган маҳсулотларнинг:

- 36 млн доллари (24,1 фоизи) озиқ-овқат саноати соҳасига;

- 18,2 млн доллари (12,2 фоизи) енгил саноат соҳасига;

- 8,4 млн доллари (5,7 фоизи) қурилиш материалари саноати;

- 1,8 минг доллари (1,2 фоизи) бошқа турдаги ноозиқ-овқат саноати соҳасига тўғри келмоқда.

 

Қўшимча маълумот олиш учун:

Телефон: (366) 235-60-50, 235-63-80

E-mail:sampressa@inbox.uz


Охирги ўзгариш: 06/01/2015 20:23 Кўрилганлиги: 1284
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 4
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг