Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Очиқ мажлислар ўтказиш режалари / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ВА САМАРҚАНД ШАҲАР КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ВА САМАРҚАНД ШАҲАР КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги  Қонуни 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи сессияси ҳамда халқ депутатлари вилоят ва Самарқанд шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси 2016 йил 15 март куни соат 11.00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги йигирма тўртинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2016 йил 5 мартдаги КҚ-72–III-сонли “Фуқаролар  йиғинлари  раислари  (оқсоқоллари) ва  уларнинг  маслаҳатчилари  сайловига  тайёргарлик кўриш  ҳамда  уни  ўтказиш  тўғрисида”ги қарори ҳақида.

2. Халқ депутатлари вилоят ва Булунғур туман кенгашларининг Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонуни ижроси юзасидан 2015 йил 21 июлдаги қўшма мажлиси қарорининг ижроси ҳақида.

3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Ижтимоий-маданий ривожланиш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ўтган даврдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи ҳақида.

4. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг вилоятдаги ижроси ҳақида.

5. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси томонидан Сирдарё вилоятидаги халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларида иш юритиш ва улар қарорларининг ижро этилишини амалий, услубий ёрдам кўрсатиш йўли билан ўрганиш натижалари тўғрисидаги қарори ҳақида.

6. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан тайёрланган “Фермер хўжаликларини янада ривожлантиришда фан ютуқлари ҳамда инновацион технологияларини қўллашнинг аҳволи тўғрисида”ги масала ҳақида.

7. Ташкилий масала.

III. Халқ депутатлари вилоят ва Самарқанд шаҳар кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Чиқиндилар тўғрисида”ги Қонунининг Самарқанд шаҳридаги ижроси ҳақида.

 

Вилоят ҳокими   З.Мирзаев

2016 йил 9 март


Охирги ўзгариш: 02/05/2016 22:17 Кўрилганлиги: 474
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1336 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 167 (13%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 4
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг