Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Очиқ мажлислар ўтказиш режалари / Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида
  Чоп этиш версияси  

Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессиясини чақириш тўғрисида

Самарқанд вилоят ҳокимининг Қарори

"Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессияси 2016 йил 21 сентябрь куни соат 9:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги йигирма саккизинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига бўшаб қолган ўринларга 2016 йилнинг 11 сентябрь куни ўтказилган сайлов натижалари тўғрисида вилоят сайлов комиссиясининг ахбороти ва сайланган депутатларнинг ваколатларини тасдиқлаш ҳақида.

2. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги сиёсий партияларнинг депутатлик гуруҳлари таркибига ўзгартириш киритиш ҳақида.

3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг доимий комиссиялари таркибига ўзгартириш киритиш ҳақида.

4. Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияси таркибига номзодларни тавсия этиш тўғрисида.

5. Халқ депутатлари вилоят Кенгашига сайлов ўтказувчи вилоят сайлов комиссияси таркибига ўзгартириш киритиш тўғрисида.

6. Ташкилий масала.

Вилоят ҳокими  З.МИРЗАЕВ

2016 йил 16 сентябрь


Охирги ўзгариш: 21/09/2016 18:15 Кўрилганлиги: 336
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1371 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 202 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг