Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Очиқ мажлислар ўтказиш режалари / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги йигирма олтинчи сессияси 2016 йил 13 май куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги йигирма олтинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. 2016 йилнинг биринчи чорагида маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида вилоят ҳокимининг тақдимномаси ҳақида.

2. Ўзбекистон Республикасида ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастурининг ижроси ҳақида.

3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси томонидан 2016 йил 10 мартда қабул қилинган ва Сенат томонидан 2016 йил 31 мартда маъқулланган Ўзбекистон Республикасининг“Парламент назорати тўғрисида”ги Қонуни ҳақида.

4. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Маҳаллий бюджетни шакллантириш ва уни ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари ҳамда Ёшлар сиёсати ва соғлом авлодни тарбиялаш масалалари бўйича доимий комиссиялари томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 28 июлдаги ПФ-4232-сонли “Таълим муассасаларининг битирувчиларини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонининг Иштихон туманидаги ижроси ҳақида.

5. Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси З.Жамоловнинг табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг 2015 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.

6. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Адолат” социал-демократик партияси депутатлик гуруҳи таркибига ўзгартириш киритиш ҳақида.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 2016 йил 25 апрелдаги 13/1-155-сонли “Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2015 йилдаги ижроси, давлат дастурларининг бажарилиши юзасидан ўтказилган текшириш натижалари ҳақида”ги маълумоти ҳақида.

8. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2015 йил 28 декабрдаги “2015 йил вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2016 йилги маҳаллий бюджет параметрлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси тўғрисида.

9. Ташкилий масала. 

Вилоят ҳокими  З.Мирзаев

2016 йил 5 май


Киритилган вақти: 06/05/2016 20:02 Кўрилганлиги: 447
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1399 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (84%)
Кўриб чиқилмоқда: 230 (16%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 13
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг