Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Очиқ мажлислар ўтказиш режалари / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ИККИНЧИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига асосан 

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси 2016 йил 19 январь куни соат 11.00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги йигирма иккинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Вилоят прокуратурасининг “2015 йилда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолият тўғрисида”ги ахбороти ҳақида.

2. Вилоятда ахборот соҳасидаги ислоҳотларнинг бориши, бу борада вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси фаолиятини ривожлантириш, китоб дўконлари ташкил этиш, маҳаллий кенгашлар даврий нашрларининг муассислари масъулиятини янада ошириш ҳақида.

3. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг “Туризм ҳақида”ги Қонуни ижроси юзасидан “Вилоятда туризмни ривожлантириш ва сайёҳларга сервис хизматларини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишлар аҳволи тўғрисида”ги масала ҳақида.

4. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) минтақавий вакиллигининг 2015 йилда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ҳисоботи ҳақида.

5. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши доимий комиссияларининг 2015 йилдаги фаолиятлари юзасидан ҳисоботлари тўғрисида.

6. Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ва доимий комиссияларининг 2016 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида.

7. Ташкилий масала.

 

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2016 йил 12 январь


Киритилган вақти: 13/01/2016 18:17 Кўрилганлиги: 563
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1427 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 258 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 13
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг