Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Очиқ мажлислар ўтказиш режалари / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТИ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА ЕТТИНЧИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги йигирма еттинчи сессияси 2016 йил 27 июль куни соат 9:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги йигирма еттинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Вилоятда фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловининг якунлари тўғрисида;

2. 2016 йилнинг иккинчи чорагида маҳаллий бюджет ижроси тўғрисида вилоят ҳокимининг тақдимномаси ҳақида;

3. “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастурининг 2016 йил ярим йиллиги ижроси ҳақида;

4. 2016 йил ярим йиллигида иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг ижроси юзасидан вилоят меҳнат бошқармаси бошлиғи А.Усмоновнинг ҳисоботи тўғрисида;

5. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг 2015 йил 21 июлдаги “Тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимларни тартибга солишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси ҳақида;

6. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг Қишлоқ ва сув хўжалиги ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикасининг “Ветеринария тўғрисида”ги Қонуни ижроси ҳақидаги масала тўғрисида;

7. Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сонли “Ягона дарча” тамойили асосида тадбиркорлик субъектларига давлат хизматларини кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш борасида ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар тўғрисида;

8. “Самарқандтранс маркази” директори И.Ҳамраевнинг халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутатининг “Самарқанд шаҳридаги автобусларда йўловчиларнинг йўл кира ҳақини тўлашда пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган жетонлар масаласи бўйича юборилган депутатлик сўрови тўғрисида”ги ахбороти ҳақида;

9. Аҳолини арзон ва сифатли дори-дармон воситалари билан таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида;

10. Халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгаши депутатлигига бўшаб қолган ўринларга депутатлар сайловчи кунини белгилаш ҳамда сайловларни ўтказиш тўғрисида;

11. Ташкилий масала.


Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2016 йил 19 июль


Киритилган вақти: 20/07/2016 17:09 Кўрилганлиги: 332
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1445 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 276 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 3
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг