Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Очиқ мажлислар ўтказиш режалари / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА БИРИНЧИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ЙИГИРМА БИРИНЧИ СЕССИЯСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига асосан қарор қиламан:

I. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси 2015 йил 28 декабрь куни соат 11:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги йигирма биринчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. 2015 йилда вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2016 йилги бюджет параметрлари тўғрисида.

2. 2015 йилда иш ўринлари ташкил этиш дастурининг ижроси юзасидан вилоят меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғи А.Усмоновнинг ҳисоботи.

3. “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг 2015 йил иккинчи ярим йилдаги ижроси ҳақида.

4. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг регламент ва депутатлик одоби масалалари бўйича доимий комиссияси раиси Ф.Тошевнинг 2015 йилда доимий комиссиялар ҳамда депутатларнинг фаолияти юзасидан ахбороти.

5. Самарқанд вилоятида транспорт хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида.

6. Аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш ва санитария қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида.

7. Ташкилий масала.

 

Вилоят ҳокими З.Мирзаев.

2015 йил 21 декабрь


Киритилган вақти: 22/12/2015 17:14 Кўрилганлиги: 568
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 8
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг