Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Очиқ мажлислар ўтказиш режалари / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ВА ЖОМБОЙ ТУМАНИ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ТЎРТИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ВА ЖОМБОЙ ТУМАНИ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси  Қонунининг 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси ҳамда халқ депутатлари вилоят ва Жомбой тумани кенгашларининг қўшма мажлиси 2015 йил 2 июн куни соат 11:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги тўртинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1.    Вилоят ҳокимининг “Вилоят маҳаллий бюджет параметрларининг 2015 йил 1-чоракдаги ижроси тўғрисида”ги тақдимномасини тасдиқлаш ҳақида.

2.    Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясини тузиш тўғрисида”ги Қарори ҳақида.

3.    Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссияси томонидан тайёрланган “Вилоятнинг экспорт салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала ҳақида.

4.    Вилоят ҳокимининг ўринбосарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари ва ўринбосарларининг жисмоний ва юридик шахслар вакилларини қабул қилиш борасидаги амалга оширилган ишлар ҳақида.

5.    Халқ депутатлари вилоят Кенгашидаги “Миллий тикланиш” демократик партияси депутатлик гуруҳи томонидан тайёрланган “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш тўғрисида”ги масала ҳақида.

III. Халқ депутатлари вилоят ва Жомбой тумани кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:

1.    Вилоятда кўп тармоқли фермер хўжаликларини ташкил этиш ва уларни ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг Жомбой туманида 2014 йил ҳамда 2015 йилнинг 1-чорагидаги ижроси ҳақида.

 

Вилоят ҳокими З.Мирзаев 

2015 йил, 22 май


Охирги ўзгариш: 23/05/2015 21:39 Кўрилганлиги: 461
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1336 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 167 (13%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг