Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Очиқ мажлислар ўтказиш режалари / ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ВА САМАРҚАНД ТУМАНИ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ САМАРҚАНД ВИЛОЯТ КЕНГАШИНИНГ НАВБАТДАГИ ОЛТИНЧИ СЕССИЯСИ ҲАМДА ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАРИ ВИЛОЯТ ВА САМАРҚАНД ТУМАНИ КЕНГАШЛАРИНИНГ ҚЎШМА МАЖЛИСИНИ ЧАҚИРИШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига асосан қарор қиламан:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси ҳамда халқ депутатлари вилоят ва Самарқанд тумани кенгашларининг қўшма мажлиси 2015 йил 3 ноябрь куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги олтинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Вилоят ҳокимининг “Вилоят маҳаллий бюджетининг 2015 йил 9 ойидаги ижроси тўғрисида”ги тақдимномасини тасдиқлаш ҳақида.

2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 2015 йил 29 сентябрдаги 01-10/522-сонли халқ депутатлари маҳаллий кенгашларининг 2015 йилнинг ўтган давридаги фаолияти, жумладан “Кексаларни эъзозлаш йили” Давлат дастурининг ижросини таъминлашдаги иштирокини ўрганишда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан тавсиялари ҳақида.

3. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи тўғрисида.

III. Халқ депутатлари вилоят ва Самарқанд тумани кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:

1. Ўзбекистон Республикасининг “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунини Самарқанд туманидаги ижроси ҳақида.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2015 йил, 28 октбярь


Охирги ўзгариш: 16/11/2015 20:08 Кўрилганлиги: 464
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1371 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 202 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 12
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг