Чоп этиш версияси  

ВИЛОЯТ ҲОКИМИНИНГ ҚАРОРИ

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг навбатдаги ўттиз олтинчи сессияси ҳамда халқ депутатлари вилоят Булунғур ва Қўшработ туманлари кенгашларининг қўшма мажлисини чақириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 17-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

I. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси 2014 йилнинг 4 ноябрь куни соат 10:00 да вилоят ҳокимлигининг катта мажлислар залида чақирилсин.

II. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг ўттиз олтинчи сессияси кун тартибига қуйидаги масалалар киритилсин:

1. Халқ депутатлари вилоят Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясининг ҳисоботи.

2. Вилоят ҳокимининг “Вилоят маҳаллий бюджет параметрларининг 2014 йил 9 ойлик ижроси тўғрисида”ги ҳисоботи тўғрисидаги тақдимномаси ҳақида.

3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги 50-сонли “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг вилоятдаги ижроси.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 29 мартдаги 91-сонли “Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш ва фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг ижроси.

5. Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонунининг вилоятдаги ижроси юзасидан вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси З.Жамоловнинг ахбороти ҳақида.

6. Самарқанд вилояти туманларида 2014 йилда кўп тармоқли фермер хўжаликлари ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг ўринбосари А.Нурқуловнинг ҳисоботи.

7. Ўзбекистон Республикасининг “Чиқинди тўғрисида”ги Қонунининг вилоятдаги ижроси.

8. Ташкилий масала.

III. Халқ депутатлари вилоят, Булунғур ва Қўшработ туманлари кенгашларининг қўшма мажлиси кун тартибига қуйидаги масала киритилсин:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 13 мартдаги “2013-2015 йиллар даврида республикада узумчиликни янада ривожлантириш дастури ҳақида”ги қарорининг Булунғур ва Қўшработ туманларидаги ижроси тўғрисида.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев.

2014 йил 27 октябрь


Охирги ўзгариш: 30/11/2014 20:06 Кўрилганлиги: 921
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1445 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 276 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 7
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг