Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимлиги томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар / ВИЛОЯТДАГИ БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАРНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

ВИЛОЯТДАГИ БОЗОРЛАР ВА САВДО КОМПЛЕКСЛАРИ МАЪМУРИЯТИ ТОМОНИДАН УНДИРИБ ОЛИНАДИГАН БИР МАРТАЛИК ЙИҒИМЛАР, ИЖАРА ТЎЛОВИ ВА КЎРСАТИЛАДИГАН ХИЗМАТЛАРНИНГ ЯНГИ МИҚДОРЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 26 апрелдаги “Деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари фаолиятини ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1326-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 2016 йил 14 январда 2751-сон билан рўйхатдан ўтган Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Давлат солиқ қўмитасининг 2016 йил 8 январдаги 1 ва 2016-1-сонли “Бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматлар қийматининг минимал миқдорларини белгилаш тўғрисида”ги қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Қонуни 6-моддасига асосан ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Вилоятдаги барча бозорлар ва савдо комплекслари маъмурияти томонидан ундириладиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорлари 1, 2, 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят ҳокимининг 2015 йил 2 апрелдаги 83-Қ-сонли “Вилоятдаги бозор ва савдо комплексларининг маъмурияти томонидан ундириб олинадиган бир марталик йиғимлар, ижара тўлови ва кўрсатиладиган хизматларнинг янги миқдорларини белигилаш тўғрисида”ги ҳамда 2015 йил 7 майдаги 108-Қ-сонли “Вилоят ҳокимининг 2015 йил 2 апрелдаги 83-Қ-сонли қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисида”ги қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

3. Ушбу қарор матбуотда эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

4. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Худжаёров зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими  З.Мирзаев

2016 йил 16 февраль


Вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 февралдаги 45 Қ -сонли қарорига 1-илова (PDF форматда, 235 Кб)

Вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 февралдаги 45 Қ -сонли қарорига 2-илова (PDF форматда, 182 Кб)

Вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 февралдаги 45 Қ -сонли қарорига 3-илова (PDF форматда, 277 Кб)

Вилоят ҳокимининг 2016 йил 16 февралдаги 45 Қ -сонли қарорига 4-илова (PDF форматда, 244 Кб)


Охирги ўзгариш: 18/02/2016 08:10 Кўрилганлиги: 725
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1424 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 255 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг