Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимлиги томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар / САМАРҚАНД ШАҲРИДА ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ - АВТОБУСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

САМАРҚАНД ШАҲРИДА ЙЎЛОВЧИ ТАШУВЧИ ЖАМОАТ ТРАНСПОРТИ - АВТОБУСЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Ўзбекистон Республикасининг “Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида”ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 й., 4-5-сон, 124-модда), Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 19 апрелдаги ПҚ-1325-сонли “Банк пластик карточкаларидан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб тизимини ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужатлари тўплами, 2010 й., 16-сон, 124-модда), Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги 445-сонли “Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 38-39-сон, 425-модда) қарорлари ижросини таъминлаш ҳамда Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти – автобусларда йўловчилар учун йўл кира ҳақи тўловини пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида амалга ошириш ва аҳолига қулайликлар яратиш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. 2016 йил 1 майдан бошлаб Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти – автобусларда йўловчилар томонидан йўл кира ҳақини тўлашда пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган жетонлар ҳам тўлов воситаси сифатида қайд қилинсин.

2. “Самарқандтранс маркази” (И.Ҳамраев) 2016 йилнинг 1 майига қадар:

Самарқанд шаҳрида йўловчи ташувчи жамоат транспорти – автобусларда йўл кира ҳақини пластик карточкалар орқали сотиб олинадиган махсус жетонлар воситасида ташкил этиш, унинг ҳаракатини назоратга олиш тартиби тўғрисида ҳужжатни ишлаб чиқиш ва расмийлаштиришни;

махсус жетонларни сотиб олиш учун “Давлат белгиси” давлат ишлаб чиқариш бирлашмасининг “Тошкент зарбхонаси”га буюртма бериш ҳамда жетонларни санайдиган махсус машиналарни харид қилишни таъминласин.

3. Самарқанд шаҳар ҳокимлиги (А.Шукуров) “Самарқандтранс маркази” (И.Ҳамраев) билан биргаликда шаҳар ҳудудида махсус шохобчалар орқали жетонлар сотилишини ташкил қилсин.

4. Марказий банк вилоят Бош бошқармаси (Ғ.Маматқулов);

жетонлар ишлаб чиқариш ва уларни санайдиган махсус машина-аппаратлари сотиб олиш, 13 та жетонларни сотиш шохобчалари қуриш, жетонлар ҳаракатини ташкил қилиш мақсадида 1 (бир) дона “Дамас” русумли автомобиль сотиб олиш учун “Самарқандтранс маркази” қошида ташкил этилган “Самарқанд – Рудакий” шўъба корхонасига имтиёзли кредит ажратилишини;

13 та жетонларни сотиш шохобчаларини тўлов терминаллари билан таъминласин.

5. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.

6. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари О.Очилов зиммасига юклатилсин.

 

Вилоят ҳокими  З.Мирзаев

2016 йил 20 апрель


Киритилган вақти: 22/04/2016 17:22 Кўрилганлиги: 772
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1424 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 255 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 14
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг