Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимлиги томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ҳақида
  Чоп этиш версияси  

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ҳақида

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йил 22 декабрдаги ПҚ-2455-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Мазкур қарор билан қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози 1-иловага* мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йилги давлат бюджети асосий параметрлари 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг, Республика йўл жамғармасининг, бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасининг, олий ўқув юртларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармасининг, суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасининг 2016 йилги асосий параметрлари 3-7 иловаларга мувофиқ тасдиқланганлиги;

2016 йилги Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тақчиллигининг чекланган миқдори ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 1 фоиз миқдорида белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети тақчиллигини молиялаштириш, қонун ҳужжатларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағларининг 2016 йил бошидаги бўш қолдиқлари ва бошқа қадрсизланмайдиган манбалар ҳисобидан амалга оширилиши белгилаб қўйилганлиги;

2016 йил учун:

юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи ставкалари 8-иловага мувофиқ;

жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкалари 9-иловага мувофиқ;

ягона солиқ тўлови ставкалари 10-1, 10-2, ва 10-3-иловаларга мувофиқ;

тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича юридик шахслардан ва якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 11-иловага мувофиқ;

якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ ставкалари 12-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси резидентларига дивидендлар ва фоизлар тарзида тўланадиган даромад солиғи ставкалари 10 фоиз миқдорида;

қўшилган қиймат солиғи ставкалари 20 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган ва унинг ҳудудига четдан келтириладиган акциз солиғига тортиладиган товарларга акциз солиғи ставкалари 13-1 ва 13-2-иловаларда келтирилган рўйхатга мувофиқ;

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 14-иловага мувофиқ;

ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ ставкалари 15-иловага мувофиқ;

имзоланадиган бонус ва тижоратбоп топилма бонуси ставкалари 16-1 ва 16-2-иловаларга мувофиқ;

айрим турдаги маҳсулотлар бўйича қўшимча фойда солиғи ставкалари 17-иловага мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ ставкалари 18 ва 19-иловаларга мувофиқ;

юридик ва жисмоний шахслардан олинадиган ер солиғи ставкалари 20-иловага мувофиқ;

ягона ер солиғи ставкалари 21-иловага мувофиқ;

маҳаллий солиқлар ва йиғимлар ставкалари 22-иловага мувофиқ;

23-иловага мувофиқ белгиланган солиққа тортиш объектларидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,6 фоиз, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 1,4 фоиз ҳамда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига мажбурий ажратмалар ставкалари 0,5 фоиз миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика Йўл жамғармасига йиғимлар ва ажратмалар ставкалари 24-иловага мувофиқ;

маблағларни бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси кенгаши ўртасида тақсимлаган ҳолда ягона ижтимоий тўлов ставкалар 25-иловадаги нормативларга мувофиқ;

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий суғурта бадаллари ставкаси 7,5 фоиз миқдорида тасдиқланганлиги;

ягона солиқ тўловларидан келадиган тушумлар Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети, бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Республика йўл жамғармаси ва бюджетдан ташқари умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармаси ўртасида Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган миқдорларда тақсимланиши;

мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадларга солиқ солиш шартномада белгиланган ижара тўлови суммасидан келиб чиққан ҳолда, лекин:

юридик шахслар учун – давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкаларидан;

мол-мулкни ижарага берувчи жисмоний шахслар учун – 26-иловага мувофиқ белгиланган ижара тўловининг энг кам ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланган суммадан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилиши белгиланганлиги;

2016 йилнинг 1 январидан бошлаб:

“Ўзтрансгаз” АК томонидан автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларига (балансида автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станциялари мавжуд юридик шахсларни ўз ичига олган ҳолда) сотадиган табиий газнинг улгуржи сотиш нархига солиққа тортилмайдиган махсус инвестициявий қўшимча ҳақи бир кубометрига 500 сўм миқдорида;

мобил алоқа хизмати кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўлов ҳақи маблағларни 27-иловага мувофиқ тақсимлаган ҳолда ойига 1500 сўм миқдорида белгиланганлиги;

импорт қилинган углеводород хомашёсидан хомашё эгасига қайтариб бериш шарти асосида ишлаб чиқарилган бензин ва дизель ёқилғисининг ҳажмлари, транспорт воситалари учун бензин, дизель ёқилғиси ва газдан фойдаланганлик солиғига тортиш объектига киритилиши белгилаб қўйилганлиги;

қарзни ундиришни солиқ тўловчилар мол-мулкига қаратиш учун солиқ бўйича қарзларнинг энг кам миқдорлари 28-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

минтақаларнинг ўзини ўзи молиявий таъминлаш даражасини ошириш, маҳаллий бюджетларнинг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидаги улушини кўпайтириш учун қуйидаги умумдавлат солиқлари ва бошқа даромадлар бўйича тушумлар:

сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ;

11-иловада назарда тутилган юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг тадбиркорлик фаолияти айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ;

12-иловада назарда тутилган якка тартибдаги тадбиркорлардан олинадиган қатъий белгиланган солиқ;

Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқариладиган пиво ва ўсимлик ёғига акциз солиғи;

чакана савдо тармоқларида сотиладиган олтиндан ясалган заргарлик буюмларига акциз солиғи;

29-иловага мувофиқ давлат божлари, йиғимлар ва жарималар тўлиқ ҳажмда Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг маҳаллий бюджетлари даромадларига ўтказилиши;

мобил алоқа хизматини кўрсатувчи юридик шахслар (уяли алоқа компаниялари) томонидан абонент рақамидан фойдаланганлик учун тўловнинг Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетига йўналтириладиган қисми, абонентнинг рўйхатга олинган жойига қараб Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва вилоятларнинг маҳаллий бюджетларига ўтказилиши белгиланганлиги;

2016 йил учун:

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бюджет субвенцияларининг чекланган миқдорлари 30-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 31-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 32-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

2016 йил учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг захира жамғармаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети захира жамғармалари миқдорлари 33-иловага мувофиқ тасдиқланганлиги;

Ўзбекистон Республикасининг давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасаларида болалар таъминоти учун ота-оналардан олинадиган 2016 йилги тўлов миқдорлари 34-иловага мувофиқ белгиланганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сонли “Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида”ги қарори 24-бандининг амал қилиши 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг 2015 йилги Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг асосий параметрларини ва Ўзбекистон Республикаси давлат мақсадли жамғармаларини қуйидаги ҳажмларда аниқлаштириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинганлиги:

бюджет тақчиллиги ялпи ички маҳсулот ҳажмига нисбатан 0,3 фоиз бўлгани ҳолда, Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети даромадлари 36184,9 млрд. сўм, харажатлари 36725,0 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг даромадлари 12419,0 млрд. сўм ва харажатлари 12996,0 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармасининг даромадлари 2218,8 млрд. сўм ва харажатлари 2238,8 млрд. сўм миқдорида;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Молия вазирлигининг Ғазначилик бўлинмалари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда 2016 йилнинг январь ойида, ўтказилган операцияларни 2015 йилги Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирган ҳолда 2015 йилги Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети ижроси бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда якуний опреациялар ўтказишлари;

2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорлари 35-иловага мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисобланганлиги;

2016 йилнинг 1 январидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 36 ва 36-1 - иловаларига мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиши;

вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари илгари қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ҳафта муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштиришлари маълумот учун қабул қилинсин.

3. Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашининг 2015 йил 28 декабрдаги 53/21-сонли “2015 йил вилоят маҳаллий бюджетининг кутилаётган ижроси ҳамда 2016 йилги маҳаллий бюджетининг параметрлари тўғрисида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

4. Вилоятнинг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари 37-иловага мувофиқ ҳамда 2016 йилги маҳаллий бюджетнинг параметрлари 38-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. 2016 йилда вилоят маҳаллий бюджетининг даромадлари вилоят ҳудудида тушадиган умумдавлат даромадлари ва солиқларидан 100 фоиз миқдорида ҳамда бириктирилган даромадлар ҳисобига ташкил топиши инобатга олинсин.

6. 2016 йил учун:

вилоят, шаҳарлар, туманлар маҳаллий бюджетларининг даромадлар ва харажатлар ҳажмлари ҳамда вилоят бюджетидан бериладиган мақсадли бюджет субвенциялари ва бериладиган даромадларининг чекланган миқдорлари 39-иловага мувофиқ;

шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетларига умумдавлат солиқлари тушумларидан ажратмалар нормативлари 40-иловага мувофиқ;

вилоят, шаҳарлар ва туманлар маҳаллий бюджетларининг нақд пул касса айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари 41-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари ҳар ойнинг 1-санасига маҳаллий бюджетларида нақд пул айланмасининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорини сақланиши устидан қаттиқ назорат ўрнатсинлар.

7. Белгилаб қўйилсинки, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари бюджетга тўловларнинг тўлиқ тушишига, шунингдек маҳаллий бюджетларнинг харажатлар қисми ижросини таъминлашга шахсан жавобгардирлар.

8. Вилоят ҳокимлиги молия бошқармасига маҳаллий бюджетлар ижроси жараёнида ҳудудлардан тушадиган барча солиқ ва тўловларнинг тўлиқ тушишидан келиб чиқиб, шаҳарлар ва туманларга (даромадлар ва харажатлар ўртасида вақтинчалик касса тафовутини қоплаш учун) бериладиган мақсадли субвенция, ссудалар ҳажмига ўзаро ҳисоб-китоблар орқали аниқлик киритиб бориш топширилсин.

Бунда бюджет муассасаларининг биринчи навбатдаги харажатлари (иш ҳақи, иш ҳақига устама, нафақалар ва уларга тенглаштирилган тўловлар) тўлиқ тўланганлигини инобатга олсинлар.

9. Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси, вилоят ғазначилик ва давлат солиқ бошқармалари ҳамда шаҳарлар ва туманлар ҳокимликларига маҳаллий бюджетларнинг ижроси жараёнида унинг мувозанатини таъминлаш, қўшимча даромадлар манбаларини аниқлаш ва бюджет маблағларини сарфлашда қатъий тежамкорликка риоя қилиш устидан назорат ўрнатиш топширилсин.

10. Белгилаб қўйилсинки, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган барча ташкилот ва муассасалар раҳбарлари бюджет параметрларига киритилмаган тадбирларни маблағ билан таъминлаганликлари ҳамда кредиторлик қарзларни вужудга келтирганликлари учун амалдаги қонунчиликка асосан жавобгардирлар.

11. Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси, вилоят ғазначилик ва назорат-тафтиш бошқармалари бюджетдан ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатсинлар.

12. Вилоят ҳокимлиги молия бошқармаси, вилоят ғазначилик ва давлат солиқ бошқармалари вилоятнинг 2016 йилги маҳаллий бюджет параметрларининг бажарилиши юзасидан таҳлилларни ҳар чорак якуни билан вилоят ҳокими муҳокамасига киритиб борсинлар.

13. 2016 йилнинг 1 январидан:

вилоят ҳокимининг 42-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин;

вилоят ҳокимининг 2009 йил 26 июндаги 91-Қ-сонли “Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 17 июндаги 168-сонли “Солиқ имтиёзлари тартибга солиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ва баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида”ги қарори ҳақида”ги қарорига 1-илованинг 7-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

14. Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари Х.Худжаёров зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2015 йил 28 декабрь


37-илова. Самарқанд вилоятининг 2016 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари (PDF форматда, 279 Кб)

38-илова. Самарқанд вилояти маҳаллий бюджетининг 2016 йил параметрлари (PDF форматда, 309 Кб)

39-илова. Самарқанд вилояти шаҳар ва туманлари бўйича 2016 йилги даромадлари, харажатлари, мақсадли субвенция ва бериладиган даромадлар ҳажми (PDF форматда, 216 Кб)

40-илова. 2016 йил учун умумдавлат даромадлари ва солиқлари тушумларидан вилоятдаги шаҳар ва туманларнинг бюджетларига ажратмалар меъёри (PDF форматда, 179 Кб)

41-илова. Самарқанд вилояти шаҳар ва туманлари маҳаллий бюджетларининг 2016 йилга айланма касса маблағлари меъёрлари (PDF форматда, 209 Кб)

42-илова. Вилоят ҳокимининг айрим қарорларига 2016 йилнинг 1 январидан  бошлаб киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар (PDF форматда, 295 Кб)


Охирги ўзгариш: 13/02/2016 22:03 Кўрилганлиги: 2753
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1472 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 303 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 15
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг