Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимлиги томонидан қабул қилинган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар / Ҳудудда санитар-тозалик хизматлари учун янгиланган тарифларни белгилаш тўғрисида
  Чоп этиш версияси  

Ҳудудда санитар-тозалик хизматлари учун янгиланган тарифларни белгилаш тўғрисида

Самарқанд вилоят ҳокимининг 2017 йил 31 августдаги 504-Қ-сон қарори (юклаб олиш JPG 79,9Кб)

Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя килиш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 5-6-сон, 59-модда), “Чиқиндилар тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 4-5-сон, 72-модда) қонунлари, 2014 йил 15 июлдаги 194-сонли “Коммунал хизматлар кўрсатиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 30-сон, 368-модда) қарорларини бажариш мақсадида ҳамда вилоят молия Бош бошқармасининг 2017 йил 24 июлдаги 2-6/1307-сонли хулосасини инобатга олиб
ҚАРОР ҚИЛАМАН:
1.Ҳудуддаги шаҳарлар ва туманларда қаттиқ ва маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизматларининг янгиланган тарифлари иловага мувофиқ тасдиқлансин ҳамда 2017 йил 1 сентябрдан бошлаб жорий этилсин.
2.Мазкур қарор қабул қилиниши муносабати билан вилоят ҳокимининг 2016 йил 15 апрелдаги 99-Қ-сонли “Ҳудудда санитар-тозалик хизматлари учун тарифларни белгилаш тўғрисида”ги қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3.Шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари ўзлари қабул қилган ҳужжатларни мазкур қарор талабларига мувофиқлаштирсин.
4.Вилоят ҳокимлиги молия Бош бошқармаси (М.Хамдамов), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси (Ғ.Негматов), “Тоза ҳудуд” давлат унитар корхонаси (3.Юсупов) шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари билан биргаликда вилоятнинг туман (шаҳар)ларида қаттиқ ва маиший чиқиндиларни йиғиш ва ташиб кетиш хизматларининг янгиланган тарифлари асосида тўловларни амалга оширилишини таъминласинлар.
5.Ушбу қарор расмий эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
6.Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг ўринбосари вазифасини бажарувчи (Ў.Абдуллаев) зиммасига юклатилсин.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи  Т.Джураев

Охирги ўзгариш: 21/09/2017 16:47 Кўрилганлиги: 62
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1448 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 279 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг