Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимининг маърузалари / Вилоят ҳокими З.Т. Мирзаевнинг 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 23 йиллик байрамига бағишланган тантанадаги табрик сўзи
  Чоп этиш версияси  

Вилоят ҳокими З.Т. Мирзаевнинг 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 23 йиллик байрамига бағишланган тантанадаги табрик сўзи

Самарқанд шаҳри, Концерт зали, 2015 йил, 12 январь, соат 11.00

Ассалому алайкум, ҳурматли байрам тантанаси қатнашчилари!

14 январь – “Ватан ҳимоячилари куни” мамлакатимиз хавфсизлиги, ҳудудий яхлитлиги ва сарҳадларимиз дахлсизлигини, халқимизнинг тинчлиги ва осойишта ҳаётини ҳимоялашга қодир бўлган, истиқлол йилларида равнақ топиб, яхлит ва ишончли кучга айланган Миллий армиямизда хизмат қилаётган ҳарбийларнигина эмас, балки юрт тинчлиги ва осойишталигига масъул бўлган ҳар бир ватандошимиз учун фахрли байрамга айланиб улгурди.

Мустақиллик йилларида мамлакатимизда Муҳтарам Президентимиз, Қуролли Кучларимиз Олий бош қўмондони Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳнамоликларида Ўзбекистон Қуролли Кучларини ислоҳ қилиш бўйича қабул қилинган Дастурга мувофиқ, замон талабларига жавоб берадиган, профессионал Миллий армия шаклланди.

Бошқача айтганда, армия билан халқ якдиллиги таъминланди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Соҳибқирон бобомиз Амир Темурнинг “Аскари қувватли мамлакат бой бўлур, бой мамлакатнинг аскари қувватли бўлур” деган пурмаъно ҳикматлари бу борада давлат сиёсатининг асосий шиорига айланди.

Қуролли Кучлар тизимида олиб борилаётган давомли ислоҳотлар натижасида муддатли ҳарбий хизмат бир йилгача қисқартирилди, сафарбарлик чақирув резерв хизмати жорий этилди ва муваффақиятли ривожланиб бормоқда.

Миллий армиямизнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий қурол-аслаҳалар билан таъминлаш, ҳарбий хизматчиларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва уларнинг маиший шароитларини яхшилаш борасидаги ишлар айниқса эътиборга моликдир.

Муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда, “Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг энг муҳим амалий натижаси, ҳеч шубҳасиз, армиядаги ахлоқий-руҳий, маънавий муҳитнинг бутунлай янгиланганида яққол намоён бўлмоқда.

Жамиятимизда армияга ва ҳарбий хизматга нисбатан ёндашув ва қарашлар бутунлай ўзгарди.

Эндиликда Қуролли Кучлар сафида хиз­мат қилиш Ўзбекистон фуқароси учун наинки конституциявий бурч, айни чоғда мамлакатимиздаги энг нуфузли касблардан бирига айланди, десак, асло муболаға бўлмайди”.

Ҳурматли тантана иштирокчилари!

Ҳарбий соҳадаги ислоҳотлар доирасида вилоятимизда ҳам бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, шаҳар ва туманлар мудофаа ишлари бўлимларида таъмирлаш ва ободонлаштириш ишлари бажарилиб, улар зарур мебель ва замонавий техника воситалари, жиҳозлар билан таъминланаяпди.

Биргина 2014 йилда Каттақўрғон шаҳридаги сафарбарлик чақирув резерви батальони биноси капитал таъмирдан чиқарилди ва замонавий мебеллар билан жиҳозланди. Бунинг учун 5 млрд 200 млн сўм маблағ сарфланди.

Худди шундай кўламдаги таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари Самарқанд шаҳридаги сафарбарлик чақирув резерви батальони биносида ҳам олиб борилаяпти. Ушбу бинони замон талаблари даражасида таъмирлаш учун ҳозиргача 2 млрд 300 млн сўм маблағ сарфланди.  

Вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси йиғув пунктининг тиббий кўрик биноси таъмири ва жиҳозлари учун 400 млн сўм сарфланиб, тиббиёт ходимларига барча шарт-шароит яратиб берилди.   

Шунингдек, Тайлоқ туманининг чегара ҳудудидаги “Чўбот”, Ургут туманининг “Гулистон” маҳаллаларида спорт мажмуалари қурилиб, фойдаланишга топширилди ҳамда ҳарбийлар ва маҳалла ёшлари ихтиёрига топширилди.

Албатта, ҳарбийларимиз ва улар оила аъзолари учун бундай қулайликлар бошқа ҳарбий қисмлар жойлашган ҳудудларда ҳам яратилмоқда.

Президентимизнинг ташаббуслари ва раҳнамоликларида ҳарбий соҳада амалга оширилган бундай кенг кўламли ислоҳотларнинг замирида улуғ мақсадлар, энг аввало, юрт тинчлиги, халқ манфаати мужассамлиги барчамизга яхши маълум.

Бугун комил-ишонч билан айтиш мумкинки, мамлакатимиз хавфсизлигига қарши қаратилган ички ва ташқи таҳдидлар, дунё миқёсида энг хатарли кучга айланган халқаро терроризм, экстремизм, наркоагрессия, оммавий қирғинқуролларининг тарқалиши каби иллатларнинг олдини олиш учун замонавий қурол-яроғ ва ҳарбий техника билан яхши таъминланган, профессионал, ихчам ва тезкор Қуролли Кучлар барпо этилган.

Ҳарбий кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва тарбиялашнинг ўзига хос тизими яратилгани туфайли айни пайтда Қуролли Кучларимизнинг деярли бутун қўмондонлик ва сержантлар таркиби замонавий фикрлайдиган, илмли, ўз она-Ватани учун жонини ҳам аямайдиган мард, жасур ва профессионал кадрлар билан тўлдирилди.

Азиз дўстлар!

Бугун дунёнинг  турли минтақаларида нотинчликлар содир бўлаётгани, айрим давлатлар эса ўз тараққиёт йўлини топа олмай, аросатда тургани барчамизга яхши маълум.

Ана шундай дамларда мамлакатимиздаги тинчлик-осойишталик, юртимиз осмонининг мусаффолиги, сарҳадларимиз дахлсизлиги халқимизнинг энг катта бойлиги эканлигини яққол ҳис этамиз.

Шу билан бирга, осойишта ҳаётимизнинг қадрига етиш, тинчлик ва барқарорликни асраб-авайлаш ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиз эканлигини алоҳида таъкидламоқчиман.

Қадрли Ватан ҳимоячилари!

2015 йил юртимизда “Кексаларни эъзозлаш йили” деб эълон қилинди.

Бу йилда ҳам қадр топган, иззат-икром, эъзоз кўраётган кексаларимиз, нуронийларимиз, отахону онахонларимизнинг Яратгандан  тинчлик-осойишталик сўраб қилган дуолари ижобат бўлишига умид қиламиз.

Қуролли Кучларимизда амалга оширилган улкан ислоҳотлар маҳсули ва узвий давоми сифатида “Кексаларни эъзозлаш йили”да ҳарбийларимиз ҳаётида ҳам туб янгиланишлар, ижобий ўзгаришлар бўлишига аминмиз.

Шундай кунда барча аскарлар ва сержантларни, зобитларни, Қуролли Кучларимизнинг фахрийларини, шунингдек, прокуратура, Ички ишлар идоралари, фавқулодда вазиятлар ходимларини, ушбу залга тўпланган Сиз, азизларни Ватан ҳимоячилари куни байрами билан муборакбод этамиз.

Барчангизга мустаҳкам соғлик, бахт ва омад, она-Ватанни ҳимоя қилишдек шарафли ишингизда улкан муваффақиятлар тилайман.

Ғайрат ва шижоат, мардлик ва жасорат ҳеч бирингизни тарк этмасин!

Ватанимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!

Байрамингиз муборак бўлсин.

Эътиборларингиз учун катта раҳмат!


Киритилган вақти: 12/01/2015 18:03 Кўрилганлиги: 1898
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1336 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 167 (13%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг