Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимининг маърузалари / Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.И.Джураевнинг НУТҚ СЎЗИ
  Чоп этиш версияси  

Самарқанд вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Т.И.Джураевнинг НУТҚ СЎЗИ

“Юрт тинчлиги, Ватан равнақи – олий неъмат” мавзусидаги илмий-амалий анжуманидаги нутқ сўзи


Вилоят ҳокимлиги  2017 йил 20 июнь. Мажлислар зали  соат 16.00

Ассалому алайкум қадрли анжуман иштирокчилари!

Здравствуйте дорогие участники семинара!

Ассалому алайкум, дўстони гироми! (тожик тилида)

Барив дзес! (Арман тилида)

Витаю дороги друзи! (Украин тилида)

Салам алейкум, гардашлар! (Озарбайжон тилида)

Ҳелло май либен фреунде! (Немис тилида)

Бугун мана шу улуғ, жўшқин даврада жуда катта ғурур билан тўлиб турибман. Зеро, буюк шоир Абу Абдулло Рўдакий таърифлаганидек “Дунёнинг шодлиги йиғилса бутун, Дўстлар дийдоридан бўлолмас устун”.

Мана шу мўъжаз давра Ўзбекистонда миллатлар ҳамдўстлиги, ҳамжиҳатлиги нечоғлик юксак эканлигини кўрсатиб турибди. Мустақиллик йилларида бу ҳамдўстлик қадрият даражасига кўтарилди.

Как всем нам известно, в первые дни независимости, точнее говоря в 1992 году, в нашей стране был организован республиканский интернациональный культурный Центр. Он проявил себя как центр общечеловеческих  и культурных ценностей всех народов Узбекистана.

В Основном Законе нашей республики одинаково гарантированы права и свободы всех граждан, независимо от их национальной принадлежности, языка, религии.

         Указ Президента Ш.Мирзиёева“О мерах по дальнейшему совершенствованию межнациональных отношений и дружественных связей с зарубежными странами”придаст новый импульс коренным реформам по развитию целостной системы обеспечения межнационального и межконфессионального согласия, мира и стабильности в стране, созданию еще более благоприятной среды и широких возможностей для национальных культурных центров, оказанию поддержки их созидательным инициативам и устремлениям, дальнейшему развитию дружественных и культурно-просветительских связей с зарубежными странами,  и с соотечественниками за рубежом. 

Такие нормы закреплены как основное направление и в других законах и нормативно-правовых документах Узбекистана.

Сизу биз тинч-осуда ҳаёт кечириб келаётган жонажон Ватанимиз – Ўзбекистон кўп миллатли мамлакат ҳисобланади.

         Бугунги кунда юртимизда 130 дан ортиқ миллат ва элатлар вакиллари бир оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшамоқдалар.

         Бунинг замирида, албатта, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, барча миллат вакиллари ўртасидаги самимий ва дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга қаратилган улкан эътибор ва ғамхўрлик мужассам.

Уважаемые участники семинара!

         В настоящее время в Самаркандской области также проживают в мире и согласии, вносят достойный вклад в развитие Родины представители около ста наций.

Созданы все условия для проявления и развития их национальных обрядов.

Эффективно функционируют 10 национальных культурных центров, обеспечивая межнациональное согласие, мир и стабильность, сохраняя при этом свои национальные ценности.

Принимаются все необходимые меры для дальнейшего совершенствования их деятельности, укрепления дружественных связей между ними в пропаганде национальных традиций и ценностей.

В регионе действует 285 мечетей и
20 неисламских религиозных организций.

         Мамлакатимизда турли миллат вакилларининг ўз миллий анъана ва қадриятларини асраб-авайлашлари, урф-одат ва расм-русумларини адо этишлари ҳамда бу маънавий меросни ўсиб келаётган ёш авлодга ўргатишлари учун кенг имконият, шарт-шароит яратиб берилганини мана шу залда ўтирганлар яхши билишади.

         Қувончлиси шундаки, барча миллий марказлар бир-бирлари билан яқин ҳамкор, умумхалқ байрамларида фаол иштирок этиб, бир-бирларини қўллаб-қувватлайдилар.

         Маҳаллий ҳокимликлар, давлат ва жамоат ташкилотлари ҳам миллий-маданий марказлар моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, фаолиятини такомиллаштиришга амалий ёрдам беришни эзгу иш деб ҳисоблайдилар.

         Всем Вам известно, что в начале этого месяца в Узбекистане побывал Генеральный секретарь ООН господин  Гутерриш и ознакомился с жизнью представителей всех национальностей.

         В том числе он был и в Самарканде. Для нас большая гордость, что Генеральный секретарь ООН восхищался взаимопониманиям и сплоченностью народов Узбекистана, миром и стабильностью в стране.

         Азиз ватандошлар!

         Кейинги йилларда дунёнинг жуда кўп минтақаларида нотинч вазият ҳукм суриб, ғаразли мақсадларни кўзлаган турли бузғунчи кучлар миллатлараро ва динлараро нифоқ чиқаришга уринаётган бир паллада, юртимиздаги осойишталик, кўп миллатли халқимизнинг ҳамжиҳатлиги энг катта бойлигимиздир.

         Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Биринчи Президент Ислом Каримов асос солган барқарорликни асраш, янада кучайтиришга алоҳида эътибор бермоқда.

         Хусусан, мамлакатни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегиясида миллатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада кучайтириш алоҳида банд қилиб киритилган.

         Ўзбекистонда ҳар бир тадбир барча миллат вакиллари иштирокида ўтказилади. Бу ҳақиқий анъанага айланди.

         “Ўзбекистон – умумий уйимиз!” шиори остидаги бугунги тадбир ҳам, кўриб турибманки, барчангизга қувонч бағишламоқда.

        

 

         Азиз биродарлар!

         Мен бу ҳамкорлик янада мустаҳкам бўлишини истайман. Очиғи, сизларнинг ҳаётий тажрибангиз, миллий анъаналардан ёшлар тарбияси йўлида фойдаланиш ниятимиз бор.

         Ижтимоий фаолликларингизни ошириш учун ҳамма ишни бажаришга тайёрмиз. Сизлар учун эшигим доимо очиқ.

         Ватан равнақи, эркин ҳаётни таъминлаш йўлидаги таклифларингиз, ҳаракатларингиз биз учун қадрли.

         Бугунги тадбир ишига муваффақият, Сизларга эса соғлик-саломатлик, хонадонингизга фаровонлик тилайман!

         Эътиборингиз учун раҳмат !

         Спасибо за внимание!



Киритилган вақти: 21/06/2017 08:20 Кўрилганлиги: 508
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1448 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 279 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг