Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Ҳокимлик раҳбариятининг фукционал вазифалари / Вилоят ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси
  Чоп этиш версияси  

Вилоят ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси

Қуйидагилар вилоят ҳокимининг ўринбосари – вилоят Хотин-қизлар қўмитаси раисининг асосий вазифалари ҳисобланади:

- вилоятда ижтимоий-иқтисодий ва маданий ривожланиш масалаларини ҳал қилишга хотин-қизларни кенг жалб этиш, уларнинг давлат ва жамиятни бошқаришдаги иштирокини кенгайтириш, соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш, шунингдек, тегишли корхона ва ташкилотлар ҳамда жамоат бирлашмаларининг ушбу йўналишдаги ишини мувофиқлаштириб бориш;

- хотин-қизларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, аёлларни моддий ва маънавий турмуш шароитларини яхшилаш ҳамда соғлом авлодни тарбиялаш, маънавий, касбий, жисмоний, ахлоқий жиҳатдан ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий ўрнини ошириш;

- хотин-қизларнинг яшаш жойлари ва турмуш шароитларини ўрганиш, ишлаб чиқаришда улар билан яқиндан алоқада бўлиш;

- жойларда миллий-диний урф-одатларни тўғри тарғиб этиш, хотин-қизларнинг Конституцион ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва тадбиқ этиш, уларнинг онгини заҳарлаб, турли хил экстремистик, террористик фаолиятга аралашиб қолишининг олдини олиш.

 

Қуйидаги вилоят ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштиради; 

-   Шаҳар ва туман хотин-қизлар қўмиталари;

-   “Қизил ярим ой” жамиятининг вилоят бўлими;

-   Ҳукуматга қарашли бўлмаган “Соғлом авлод” халқаро ҳайрия жамғармаси вилоят бўлими;

-   “Тадбиркор аёл” вилоят уюшмаси;

-   “Оила” илмий амалий маркази;

-   “Олима аёл” вилоят уюшмаси;

-   Болалар ва аёлларни қўллаб-қувватлаш ассосацияси вилоят бўлими;

-    “Саломатлик” институтининг вилоят филиали;

-   “Ногиронлар жамияти”нинг вилоят бўлими.

 

Қуйидаги комиссияларга раислик қилади: 

- Зулфия номидаги Давлат мукофоти бўйича вилоят комиссияси;

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 25 майдаги “Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-3434-сонли фармонининг амалга оширилишини таъминлаш бўйича ташкилий ва тарғибот чора-тадбирлари дастурини бажариш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлигининг ижроси.



Охирги ўзгариш: 27/05/2016 23:04 Кўрилганлиги: 1134
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1424 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (82%)
Кўриб чиқилмоқда: 255 (18%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 8
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг