Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимлиги иштирокида Халқаро алоқалар / ХИТОЙЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КЕНГАЯДИ
  Чоп этиш версияси  

ХИТОЙЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР БИЛАН ҲАМКОРЛИК ЯНАДА КЕНГАЯДИ

Самарқанд шаҳрида вилоят тадбиркорлари ва Хитой Халқ Республикасининг Гуанчжоу шаҳридаги “CANTON-FAIR” ярмаркаси ташкилотчилари ўртасида телекўприк тарзида учрашув бўлиб ўтди.

Самарқанд шаҳрида вилоят тадбиркорлари ва Хитой Халқ Республикасининг Гуанчжоу шаҳридаги “CANTON-FAIR” ярмаркаси ташкилотчилари ўртасида телекўприк тарзида учрашув бўлиб ўтди.

Унда Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, АМБиТ (Халқаро бизнес ва технологиялар уюшмаси), Ўзбекистон-Хитой савдо уйи, Хитой ташқи савдо маркази вакиллари ва вилоятимизнинг 250 дан ортиқ ишлаб чиқарувчилари иштирок этди.

Таъкидлаш керакки, баҳор ва куз фаслларида бўлиб ўтадиган ушбу ярмарка дунёнинг энг катта кўргазмаларидан ҳисобланади ва у 60 йилдан буён ташкил этилади. Ярмарка қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва технологиялари, керамика, фармацевтика жиҳозлари, маиший техникалар, текстиль ва фурнитура йўналишларида уч босқичда бўлиб ўтади. Жорий йил баҳорда бўлиб ўтган ярмаркада вилоятимиздан 60 дан ортиқ тадбиркор иштирок этиб, уларнинг 30 га яқини турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш борасида хитойлик ишбилармонлар билан шартномалар тузган эди. Ярмарка орқали арзон ва сифатли, ихчам ва тежамкор технологияларнинг таклиф этилаётганлиги, бундан ташқари 30 минг АЈШ долларигача бўлган технология ёки хом ашё харид қилиб «Ўзбек-Хитой савдо уйи» орқали олиб келган тадбиркорларга ярмарканинг бепул тур акцияси тақдим этилиши кўплаб қулайликлар яратмоқда.

Телекўприкнинг Самарқанд шаҳрида ўтказилиши бежиз эмас. Чунки, 2013 йилда Самарқанд вилояти ва Гуанчжоу шаҳри жойлашган Шеньси провинцияси ўртасида биродарлик алоқалари ўрнатилганди. 2016 йил 17 июлда эса Самарқанд шаҳрида «Ўзбекистон-Хитой бизнес форуми ва кооперацион биржаси» бўлиб ўтганди.

- Биз ўзбекистонлик тадбиркорлар билан иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш ва ҳамкорликни ривожлантиришни мақсад қилганмиз, - дейди «CANTON» ярмаркаси ташкилотчиси Хан Цибау. – Шунинг учун ҳам ярмаркамизда юртингиздаги ишбилармонлар ўз маҳсулотларини кўпроқ намойиш этишларини истаймиз. Ярмарка павильонлари Хитойнинг энг йирик кўргазмалари ўтадиган қисмида жойлашган ва унда маҳаллий ҳамда хорижий давлатларнинг йирик компаниялари томонидан ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар намойиш этилади. Ўйлайманки, ҳамкорлигимиз самарасида юртингиздан ташриф буюрадиган иштирокчилар сафи янада кенгаяди.

Шунингдек, телемулоқотда Хитой делегациясининг жорий йил 12-14 июль кунлари вилоятимизга ташрифи давомида жойларда ички ва халқаро туризм, соҚлиқни сақлаш, таълим, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни ривожлантириш учун 10 дан ортиқ лойиҳалар ишлаб чиқилганлиги қайд этилди. Унга кўра, «Ургут» эркин иқтисодий зонасида «Жумэй» компаниясининг тўғридан-тўғри инвестицияси ҳисобидан «Самарқанд-Хенан» масъулияти чекланган жамияти технопарк базасида қиймати 8 миллиард 170 миллион доллар бўлган 8 та лойиҳа амалга оширилади.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ш.Худойбердиев иштирок этди.


Охирги ўзгариш: 06/09/2017 12:52 Кўрилганлиги: 149
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1476 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 307 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 14
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг