Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимлиги иштирокида Халқаро алоқалар / Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди
  Чоп этиш версияси  

Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош котиби билан учрашди

Самарқанд шаҳридаги Форумлар мажмуасида 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерришнинг учрашуви бўлди. 

Президентимиз юқори мартабали меҳмонни мамлакатимизга ташрифи билан қутлаб, Ўзбекистон БМТ ва унинг ташкилотлари билан ҳамкорлик муносабатларини изчил ривожлантириб боради, деб таъкидлади. Давлатимиз раҳбари Бош котибга Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов қабрини зиёрат қилиб, унинг хотирасига ҳурмат бажо келтиргани учун миннатдорлик билдирди. Ислом Каримовнинг тинчликпарвар сиёсати, асосли ташаббуслари ва амалий ишлари минтақада хавфсизлик ва барқарорликни таъминлашда муҳим асос бўлганини жаҳон ҳамжамияти кенг эътироф этаётганини таъкидлаш жоиз, деди давлатимиз раҳбари. Антониу Гутерриш Президентимиз Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакат тараққиёти ва халқ фаровонлигини юксалтириш борасида муҳим аҳамиятга эга эканини қайд этди. 

Учрашувда Ўзбекистон билан БМТ ва унинг ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар, жумладан, Орол фожиасининг экологик оқибатларини юмшатишга доир масалалар муҳокама этилди. Глобал хавфсизлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий ва экологик муаммоларни ҳал этиш масалалари кўриб чиқилди. Давлатимиз раҳбари Биринчи Президентимиз Ислом Каримов қабрини зиёрат қилди. Таомилга биноан Қуръон тиловат қилинди. Ислом Каримов дафн этилган ҳудудда ёдгорлик мажмуаси барпо этилмоқда. Президентимиз қурилиш ишларининг бориши билан танишди. Қурилиш лойиҳасига кўра, Ҳазрати Хизр мақбараси атрофида миллий меъморлик анъаналари асосида қўшимча айвонлар, чойхона қурилмоқда, бошқа қулайликлар яратилмоқда. Шавкат Мирзиёев Биринчи Президентимиз мақбараси Ҳазрати Хизр масжиди билан уйғун, айвонлар мақбара билан ҳамоҳанг бўлишига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади. Уни янада такомиллаштириш, зиёратчилар учун барча қулайликлар яратиш бўйича тавсиялар берди. Мажмуа атрофини кенгайтириш ва ободонлаштириш, замонавий тунги ёритиш тизими билан таъминлаш зарурлигини қайд этди. 


Охирги ўзгариш: 12/06/2017 12:24 Кўрилганлиги: 241
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1439 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 270 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 15
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг