Чоп этиш версияси  

ПОЛЬШАЛИК ИШБИЛАРМОНЛАР УЧРАШУВИ

Самарқанд шаҳрида Польша ва юртимиз ишбилармонларининг учрашуви бўлиб ўтди. 

Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси вилоят ҳудудий бошқармаси, Ўзбекистон Ташқи алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги вилоят ҳудудий бошқармаси ҳамда вилоят иқтисодиёт бош бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган учрашувда Польша давлатининг музхонали омборхоналар ишлаб чиқарувчи, гўшт маҳсулотларини қайта ишловчи, табиий гиёҳлардан дори воситалари ишлаб чиқарувчи фармацевтика компаниялари, мебелсозлик, чарм-пайабзал ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи компаниялари вакиллари иштирок этди.

Учрашувда меҳмонлар маҳсулотлар ва уларни ишлаб чиқаришда қўлланиладиган инновацион технологиялар борасидаги таклифларини билдирдилар.

– Биз халқаро даражадаги фирмаларга, савдо-саноат палаталари, тадбиркорлар ва ваколатхоналарга янги технологияларни татбиқ қилиш ва ишлаётганларини ривожлантириш борасида маслаҳатлар берамиз, – дейди бизнес ва халқаро алоқаларни қўллаб-қувватлаш Любельский фонди вице-президенти, делегация раҳбари Збигнев Войчевский. – Делегациямиз аъзолари кўплаб соҳаларда дунёдаги бизнес вакиллари билан шерикчилик алоқаларини ўрнатган. Фондимиз ҳам Европа, Осиё, Африка минтақаларидаги 400 дан ортиқ йирик компаниялар билан ҳамкорлик олиб боради. Дунёдаги кўплаб ишбилармон доираларда юртингизга қизиқиш ортмоқда. Шунинг учун маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан ҳамкорлик ўрнатиш мақсадида бу ерга келдик.

– Польшада шу йил 27 сентябрда “Ишбилармонлар куни” ўтказилди, – дейди Польшанинг Ўзбекистондаги элчихонаси савдо вакили Яжек Михалский. – Ўшанда энг катта навбат Ўзбекистон стендлари атрофида бўлди. Шундан сўнг нафақат Польшада, балки бутун Европада катта қизиқиш уйғотди. Шу боис, ҳамкорликни яна кенгайтириш мақсадида юртингизда учрашув ўтказишни режалаштирдик. Ўзбекистондаги ярмаркаларда бўлиб, қишлоқ хўжалигидаги ярим тайёр маҳсулотлар билан танишдик ва кўплаб соҳаларда ҳали ишга солинмаган имкониятлар бисёр эканлигини кўрдик. Ўйлайманки, икки давлат ўртасидаги дўстона ҳамкорлик ўз самарасини беради.

Учрашув давомида вилоят тадбиркорлари ҳамкорлик борасида ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Ўктам Худойбердиев


Охирги ўзгариш: 22/12/2015 09:30 Кўрилганлиги: 452
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1354 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (86%)
Кўриб чиқилмоқда: 185 (14%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 11
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг