Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлари / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори тўғрисида
  Чоп этиш версияси  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори тўғрисида

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

“Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”,  “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўгрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2015 йил 28 сентябрдаги ПҚ-2412-сон қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 233-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 13 июлдаги 233- сонли “Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарори раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мазкур қарори билан:

кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқланганлиги ҳамда 2016 йил 15 октябрдан бошлаб амалга киритилганлиги;

Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритиши маълумот учун қабул қилинсин.

3. Вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Оқбутаевга шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари таклифларига кўра бир ой муддатда:

Давлат солиқ бошқармаси (А.Мирзарахимов) ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (О.Бойқобилов) билан келишилган, вилоят ҳудудида кўчма савдо объектлари орқали сотилиши мумкин бўлган товарларнинг рўйхатини;

Вилоят давлат солиқ бошқармаси (А.Мирзарахимов), Ички ишлар бошқармаси (Ф.Қувондиқов),  вилоят Архетектура ва қурилиш Бош бошқармаси (Н.Содиқов) ва давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (О.Бойқобилов) билан келишилган ҳар бир шаҳар ва туман бўйича кўчма савдо объектларининг жойлашиш схемасини ўринлар сонини, сотиладиган товарлар рўйхатини ва кўчма савдо даврини кўрсатган ҳолда тасдиқлаш учун вилоят ҳокимига киритиш вазифаси топширилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Ҳ.Оқбўтаев зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2016 йил 16 июль, №205-Қ


Қарорга илова: Кўчма савдога рухсат бериш тартиби тўғрисида Низом (PDF, 164 kb)

Қарорга 1-илова: Кўчма савдога рухсатнома (PDF, 130 kb)

Қарорга 2-илова: Кўчма савдога рухсатнома бериш схемаси (PDF, 197 kb)


Киритилган вақти: 28/07/2016 14:21 Кўрилганлиги: 727
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1478 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (79%)
Кўриб чиқилмоқда: 309 (21%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 6
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг