Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Вилоят ҳокимининг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор қарорлари / АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ҲУДУДЛАРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
  Чоп этиш версияси  

АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ҲУДУДЛАРИНИ ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА САНИТАРИЯ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори

Кейинги йилларда вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари қиёфаси тубдан ўзгариб, замон талабларига мос қатор турар-жой бинолари, маъмурий ва маданий-маиший иншоотлар, янги хиёбонлар, дам олиш жойлари ҳамда тиббиёт муассасалари бунёд этилди. Аҳоли пунктларининг чиройи, ободонлаштирилганлиги ва яшил либоси ўзига нисбатан муттасил диққат-эътибор ва катта ғамхўрлик билан қарашни тақозо этади. Айниқса, йирик ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий марказ сифатида халқаро нуфузи тобора ортиб бораётган Самарқанд шаҳрининг янада гўзал, ораста, кўкаламзор, мафтункор бўлиши йўлида ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилиши лозим.

Озодалик ва тартибни сақлаш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини янада яхшилаш, ҳар бир бино, иншоот ва уй-жойларни талаб даражасида сақлаш олдимизда турган устувор вазифалардан биридир.

Ўзбекистон Республикасининг “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 9-сон, 320-модда), “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 й., 1-сон, 38-модда), “Аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталиги тўғрисида”ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 34-сон, 451-модда) Қонунлари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 6, 161, 162-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги 59-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 112-модда) мувофиқ аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, аҳоли пунктларида санитария ва экологик вазиятни янада яхшилаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. “Аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш ва санитария қоидалари” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вилоят Ички ишлар бошқармаси (Ф.Қувондиқов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (З.Мўминов), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Н.Содиқов), Давлат солиқ бошқармаси (А.Мирзараҳимов), “Самарқандтранс” маркази (И.Ҳамроев) ҳамда шаҳар (туман) ҳокимликлари томонидан мазкур қарорнинг ижросини тўлиқ таъминланиши юзасидан тегишли чоралар кўрилсин.

3. Самарқанд шаҳрини ҳамиша озода ва саранжом-саришта тутиш мақсадида ҳар шанба куни “Тозалик куни” деб белгилаш тавсия этилсин, барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, савдо объектлари, умумий овқатланиш, маиший хизмат, транспорт корхоналари, ўқув юртлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, маҳалла фаоллари, бутун аҳоли ўз теварак-атрофидаги ҳудудни, суғориш тармоқларини тозалаши ҳамда дов-дарахтларни парвариш қилиб боришлари шарт, деб ҳисоблансин.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилояти бўлими (Ш.Юлдашев)га мазкур қоидаларнинг мазмун-моҳиятини вилоятдаги барча ўзини ўзи бошқариш органларига етказиш тавсия этилсин.

5. Вилоят Халқ таълими бошқармаси (А.Умаров), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Р.Юлдашев), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Б.Игамбердиев) ўзларига тегишли муассасалар раҳбарларига ушбу қоидаларнинг етказилишини таъминлаб, ижросини назоратга олсин.

6. Вилоят “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти (Ф.Тошев)га ушбу қарорни эълон қилиш тавсия этилсин. Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати (М.Ибодуллаев)га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

7. Ушбу қарор халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин ҳамда Кенгашда тасдиқлангандан сўнг кучга кириши белгилаб қўйилсин.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари зиммасига юклансин.

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

2015 йил 26 декабрь 

Самарқанд вилояти ҳокимининг 2015 йил 26 декабрдаги 269-сонли қарорига ИЛОВА (PDF, 242 Kb)


Киритилган вақти: 07/01/2016 11:47 Кўрилганлиги: 367
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1335 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 166 (12%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 8
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг