Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Меъёрий ҳужжатлар лойиҳалари / Аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш ва санитария қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида
  Чоп этиш версияси  

Аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш ва санитария қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида

Самарқанд вилояти ҳокимининг қарори лойиҳаси

Кейинги йилларда вилоятимизнинг шаҳар ва туманлари қиёфаси тубдан ўзгариб замон талабларига мос қатор тураржой бинолари, маъмурий ва маданий-маиший иншоотлар, янги хиёбонлар, дам олиш жойлари ҳамда тиббиёт муассасалари бунёд этилди.

Аҳоли пунктларининг чиройи, ободонлаштирилганлиги ва яшил либоси ўзига нисбатан муттасил диққат, эътибор ва катта ғамхўрлик билан қарашни тақозо этади. Айниқса, йирик ижтимоий-сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий марказ сифатида халқаро нуфузи тобора ортиб бораётган Самарқанд шаҳрининг янада гўзал, ораста, кўкаламзор, мафтункор бўлиши йўлида ҳар бир фуқаро ўз ҳиссасини қўшишга ҳаракат қилиши лозим.

Озодалик ва тартибни сақлаш, кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини янада яхшилаш, ҳар бир бино, иншоот ва уй-жойларни талаб даражасида сақлаш олдимизда турган устувор вазифалардан биридир.

“Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги, “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги, “Давлат санитария назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 6, 161, 162-моддалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 9 мартдаги

59-сон қарорига мувофиқ аҳоли турмуш даражаси ва сифатини ошириш, аҳоли пунктларида санитария ва экологик вазиятни янада яхшилаш мақсадида

ҚАРОР ҚИЛАМАН:

1. “Аҳоли пунктлари ҳудудларини ободонлаштириш ва санитария қоидалари” иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ички ишлар бош бошқармаси (Ф.Қувондиқов), Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази (Х.Боймуродов), Архитектура ва қурилиш бош бошқармаси (Н.Содиқов), Давлат солиқ бошқармаси (А.Мирзарахимов), “Самарқандтранс” маркази (И.Хамроев) ҳамда шаҳар (туман) ҳокимликлари томонидан мазкур қарорнинг ижросини тўлиқ таъминланиши юзасидан тегишли чоралар кўрилсин.

3. Самарқанд шаҳрини ҳамиша озода ва саранжом - саришта тутиш мақсадида, ҳар шанба кунлари «Тозалик кунлари» деб белгилаш тавсия этилсин, барча корхоналар, ташкилотлар, муассасалар, савдо объектлари, умумий овқатланиш, маиший хизмат, транспорт корхоналари, ўқув юртлари, ХУЖМШлар, маҳалла фаоллари, бутун аҳоли ўз теварак атрофидаги ҳудудларни тозалаб туриши, суғориш тармоқларини тозалашлари ҳамда дов-дарахтларни парвариш қилиб боришлари шарт, деб ҳисоблансин.

4. “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг Самарқанд вилояти бўлими (Ш.Юлдашев)га мазкур қоидаларнинг мазмун-моҳиятини вилоятдаги барча ўзини ўзи бошқариш органларига етказиш тавсия этилсин.

5. Вилоят Халқ таълими бошқармаси (А.Умаров), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси (Р.Юлдашев), Соғлиқни сақлаш бошқармаси (Б.Игамбердиев) ўзларига тегишли муассасалар раҳбарларига ушбу Қоидаларнинг етказилишини таъминлаб, ижросини назоратга олсин.

6 “Зарафшон” ва “Самаркандский вестник” газеталари таҳририяти (Ф.Тошев)га ушбу қарорни матбуотда эълон қилиш тавсия этилсин. Вилоят ҳокимининг матбуот котиби (М.Ибодуллаев)га мазкур қарорни вилоят ҳокимлигининг расмий веб-сайтига жойлаштирилишини таъминлаш топширилсин.

7. Ушбу қарор халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдаги сессиясига тасдиқлаш учун киритилсин ҳамда Кенгашда тасдиқлангандан сўнг кучга кириши белгилаб қўйилсин.

8. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш вилоят ҳокимининг барча ўринбосарлари зиммасига юклансин

Вилоят ҳокими З.Мирзаев

Қарор иловаси (PDF форматда, 190 Кб)


Охирги ўзгариш: 12/11/2015 20:48 Кўрилганлиги: 668
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1448 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (81%)
Кўриб чиқилмоқда: 279 (19%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 12
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг