Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Биографиялар / ХЎЖАЁРОВ Хайриддин Гадоевич
  Чоп этиш версияси  

ХЎЖАЁРОВ Хайриддин Гадоевич

Самарқанд вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари

1965 йил 18 апрелда Самарқанд вилояти, Пастдарғом туманида туғилган. Маълумоти – олий, 1993 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

1985 йилдан 1990 йилгача Тошкент текстиль комбинатида ишлаган. 1990 йилдан 1995 йилгача “Ўзагросаноатбанки” операциялар бошқармасида ҳисобчи, 1995 йилдан 1999 йилгача акциядорлик тижорат “Пахтабанк”ида банк операциялари бошқармаси бош ҳисобчиси, 1999 йилдан 2001 йилгача Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳисоб-китоб жамғармасида бош ҳисобчи, 2001 йилдан 2003 йилгача ушбу жамғарма директорининг ўринбосари - бош ҳисобчиси, 2003 йилдан 2009 йилгача Молия вазирлиги Назорат-тафтиш Бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари - Молия вазирлиги ҳузуридаги Жамғармалар маблағларидан фойдаланишни назорат қилиш бошқармаси бошлиғи, 2009 йилдан 2013 йилгача Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги комплексини маблағ билан таъминлашни ташкил этиш бошқармаси бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатган.

2013 йилдан буён вилоят ҳокимининг иқтисодиёт ва ижтимоий ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаяпди.




Охирги ўзгариш: 23/12/2014 21:19 Кўрилганлиги: 1710
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1373 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (85%)
Кўриб чиқилмоқда: 204 (15%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 8
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг