Чоп этиш версияси  

ВОСЕЕВ Мунис

Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил хизмати раҳбари

1973 йил 13февралда Самарқанд вилояти Самарқанд шаҳрида туғилган. Маълумоти - олий, 1993 йилда Самарқанд кооператив институтини,2003 йилдаЎзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактабини тамомлаган.

1989-1993 йилларда Самарқанд кооператив институтида ўқиган. 1993-1994 йилларда Самарқанд шаҳар Боғишамол тумани молия бўлимида иқтисодчи, 1994-1997 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги молия бўлимида иқтисодчи, сектор бошлиғи, 1997-2000 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги молия бошқармасининг бюджет даромадларини режалаштириш ва иқтисодий таҳлил қилиш бўлими бошлиғи, 2000-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Монополияга қарши ва табиий монополиялар тўғрисидаги қонунчиликларга риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2002-2003 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги Олий бизнес мактаби тингловчиси Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил таъминоти ва услубиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари, 2004-2005 йилларда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Ахборот-таҳлил таъминоти ва услубиёт бошқармаси бошлиғи ўринбосари,  Монополияга қарши қонунчиликка риоя этилишини назорат қилиш бошқармаси бошлиғи, 2005-йилда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Бош бошқарма бошлиғи ўринбосари-Монополияга қарши фаолиятни тартибга солиш ва монополияга қарши қонун ҳужжатларига риоя этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи, 2005-2007 йилларда Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, 2007-2016 йилларда Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил гуруҳи раҳбари бўлиб ишлаган.

2016 йилнинг 16 майдан буён Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ахборот-таҳлил хизмати раҳбари лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.


Киритилган вақти: 19/09/2016 16:05 Кўрилганлиги: 576
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1336 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 167 (13%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 1
Мехмонлар: 5
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг