Бош саҳифа / Вилоят ҳокимлиги / Биографиялар / САНОҚУЛОВ Салохиддин
  Чоп этиш версияси  

САНОҚУЛОВ Салохиддин

Вилоят ҳокимининг маъмурий органлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири

1980 йил 21майда Самарқанд вилояти Булунғур туманида туғилган. Маълумоти - олий, 2001 йилда Самарқанд давлат университетини филолог мутахассислиги бўйичатамомлаган.

1997-2001 йилларда Самарқанд давлат университетида ўқиган. 2001-2004 йилларда “Улуғбек ворислари” газетаси масъул котиби, 2004-2005 йилларда “Парвона” газетаси муҳаррири, 2005-2008 йилларда Самарқанд вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ўқув ишлаб чиқариш бўлими бош мутахассиси, матбуот котиби, 2008-2009 йилларда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар  таълими бошқармаси маънавий аҳлоқий тарбия ва спорт ишлари бўйича масъул ходим, 2009-2011 йилларда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар  таълими бошқармаси маънавий аҳлоқий тарбия ва спорт ишлари бўлими бошлиғи, 2011 йилда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар  таълими бошқармаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини ўқув-методик таъминлаш бўлими бош мутахассиси, 2011-2012 йилларда Самарқанд вилоят ҳокимлиги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари фаолиятини ташкил этиш ва уларга қабул қилиш режасини шакллантириш бўлими бош мутахассиси, 2012-2013 йилларда Самарқанд шаҳар ҳокимлиги Ташкилий-назорат гуруҳи етакчи мутахассиси, 2013-2016 йилларда Республика Маънавият тарғибот маркази Самарқанд вилояти бўлими раҳбари, 2016 йилда Самарқанд вилояти ҳокимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчиси бўлиб ишлаган.

2016 йилнинг 14 мартидан буён Вилоят ҳокимининг маъмурий органлар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш, ўзини-ўзи бошқариш органлари ва ёшлар сиёсати бўйича биринчи ўринбосари котибияти мудири лавозимида фаолият кўрсатиб келмоқда.


Киритилган вақти: 19/09/2016 16:12 Кўрилганлиги: 638
 
Қидириш
Жами мурожаатлар: 1336 (100%)
Кўриб чиқилган: 1169 (88%)
Кўриб чиқилмоқда: 167 (13%)
 
Вилоят ҳокимлигининг умумий бўлими
 
 
 
mail@samarkand.uz
 
 
Электрон давлат хизматлари

Электрон давлат хизматлари
Очиқ маълумотлар
Онлайн тизимлар




 
 
 

    Сайтга баҳо беринг

Ҳозир онлайн
Руйхатдан утганлар: 2
Мехмонлар: 4
 
Яндекс.Метрика
Белгиланган матнни укиш учун ушбу тугмани босинг